Халқаро сузиш федерацияси (FINA) шафелигида Тошкентда ўтган сузиш бўйича Токио—2020 Олимпиадаси лицензион мусобақасида тортишувли ҳолат юз берди. Маълум бўлишича, FINA мазкур мусобақада қатнашган ҳиндистонлик спортчининг эътирозидан кейин Тошкентдаги турнир натижаларини бекор қилган ва Олимпиада нормативини бажарган беш нафар ўзбекистонлик спортчининг натижасини бекор қилган. Россиянинг оммабоп нашрларидан бири «Спорт Экспресс» вазият борасида мақола эълон қилди. Муаллиф мақолада сузиш бўйича Ҳиндистон терма жамоаси Ликит Селвараш Преманинг видеолавҳаларига таянган ҳолда унга бўлган адолатсизликлар ҳақида маълумотлар берган. Ҳар хил тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун «Дарё» ушбу мақолани тўлалигича ўзбек тилида тақдим этади. Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) ва Сузиш федерацияси расмий баёноти тақдим этилади.
Токио–2020 саралашидаги энг шов-шувли воқеалардан бири ҳиндистонлик сузувчининг интернетдаги текширувидан бошланди
Сузиш бўйича Ўзбекистон пойтахти Тошкентда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланма берувчи оддий саралаш мусобақасининг натижалари ҳеч кимни қизиқтирмаган бўларди, агарда охирги стартларнинг бирида содир бўлган можаро бўлмаганида. Ҳиндистонлик спортчи Ликит Селвараш Према ҳакамнинг старт ишорасидан кейин сувга шўнғишдан бош тортади ва ҳамманинг эътиборини ўзига тортишга ҳаракат қилади. Кейинчалик эса у YouTube тармоғида видео жойлаштириб, унда ўзини бундай тутишига нима сабаб бўлгани ҳақида тушунтириш беради ва айёрлик схемаси бўйича гапиради. Унга кўра, Ўзбекистон сузиш федерацияси ўз спортчиларини Олимпиада квоталари билан таъминлаган, рози бўлмаганларни эса сотиб олиш ёки қўрқитишга ҳаракат қилган. Бу воқеалар апрель ойида содир бўлган, ўшанда Халқаро сузиш федерацияси (FINA) воқеа юзасидан текширув ўтказилишини эълон қилганди. Тергов ҳақиқатан ҳам амалга оширилди ва Японияга жўнаб кетишдан олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг бир қанча вакиллари Олимпия терма жамоасидан чиқариб юборилади.
Ирқчиликка оид ҳазил тергов бошланишига сабаб бўлган
Сузиш бўйича Олимпиадада қатнашиш учун фақат мамлакат ичкарисидаги чемпионатда қатнашиш етарли эмас. FINA рақобатни маълум даражада таъминлаш мақсадида минимал квалификация натижасини белгилаб берган. Ўйинларда қатнашишни кафолатлаш учун уни расмий равишда қайд этиш керак. Кўпинча сузувчилар ушбу вазифани терма жамоага танлов бўладиган мамлакат чемпионатларида бажаради. Ушбу йилда коронавирус пандемияси чекловлари туфайли барча мамлакатлар ҳам миллий чемпионатларни ташкил қилолмади, бошқа федерациялар эса ўз ички биринчиликларини очиқ қилиб, уларга чет элликларни ҳам таклиф қилишни бошлади. Худди шу нарса Ўзбекистонда ҳам амалга оширилди, у ерда қўшни давлатлардан келган спортчилар маҳаллий сузувчилар билан бир хилда чиқиш қилди. Шу жумладан, ҳиндистонлик Према ҳам.
У ўзбекистонлик сузувчиларнинг квоталарига даъво қилмаган, Ликита Селварашнинг вазифаси квалификация стандартини бажариш бўлган. Аммо у дастлабки старт вақтида таблода ғалати ҳолатга дуч келган: унга кўра электрон таблода ўзбекистонлик спортчининг натижаси нотўғри ҳисоблаган. Шу тариқа Алексей Тарасенко (ўзбекистонлик сузувчи) протокол бўйича эркин услубда 100 метр масофани 48,55 дақиқада босиб ўтган. Аммо Премага (у буни исботлаш учун сузиш видеосини келтирган) Алексейнинг ҳақиқий вақти 51 сониядан кўпроқни ташкил қилганини билдирган. Ўзбек сузувчиларини йўлланмалар билан таъминлаш учун вақт айёрлик билан ўзгартириб қўйилган.
Фирибгарликни аниқлаш қийинроқ бўлиши учун айёрликлар кўпинча дастлабки босқичларда содир бўлган. Кундузги беллашувларда маҳаллий сузувчиларнинг натижалари кечки пайтдагиларга қараганда анча яхши бўлган. Ҳиндистонлик спортчи ташкилий қўмита эътиборини жалб қилишга уринади ва ҳатто 200 метрга брасс усулида сузиш олдидан саботаж уюштиради, аммо у ташкилотчиларнинг босимига дуч келади. Улар Преманинг руҳий томондан толиққани ёки эшитиш қобилиятининг бузилганлиги тўғрисида тиббий хулосаларни олишга ҳаракат қилади, гўё у шу сабабли ҳакамнинг старт ишорасини эшитмаган ва сувга сакрамаган. Текширув ўтказиш ҳақидаги чақирувга расмийлар Ликитанинг бошқа сузувчиларнинг муваффақиятларига шунчаки ҳасад қилаётгани ҳақида жавоб беради. Баёнотда Ўзбекистон вакилларининг ғалабаларига бўлган «қора ҳасад» ҳақида гап боради. (Преманинг тана рангига ишора қилган ҳолда).
Ўзбекистонга сузиш спорти бўйича узоқ муддатли тақиқ қўйилиши мумкин
Эҳтимол, Ўзбекистон сузиш федерациясининг бундай кескин ва журъатли жавоби FINA расмийларини бу масалага жиддийроқ ёндашишга ишонтирган бўлса-да, дастлаб улар фақатгина муаммога эътибор қаратишни ваъда қилади. Кейинчалик Према айбловларининг тўғрилигини аниқлаган ишчи гуруҳ ташкил этилади. FINA комиссияси ушбу қурилмаларнинг маълумотлари атайлаб бузилганлигини аниқлади ва ўзбек сузувчиларининг натижаларини бекор қилди. Бунга жавобан, Ўзбекистон сузиш федерацияси FINA’га қарши Спорт арбитраж судига (CAS) даъво аризасини киритади. Лозаннадаги суд ҳам сузиш бўйича Ўзбекистон чемпионати натижаларини тан олмаслик тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлаб, FINA ва Према томонини олади. Бундан ташқари, CAS FINA’га Ўзбекистон сузиш федерацияси, расмийлар ва спортчиларга қарши қўшимча санкцияларни қўллашни тавсия қилади.
Эҳтимол, FINA жазо сифатида бутун делегацияни ҳар қандай шакл ва таркибда сузиш бўйича мусобақада қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилиши, шунингдек, 2022 йилги сув спорти бўйича Жаҳон чемпионатидан ҳам дисквалификация қилиши мумкин. FINA вакиллари ушбу вариантни муҳокама қилмоқда.
Рақамлар билан боғлиқ фирибгарлик аввал ҳам кузатилган
Бундай ҳийла-найранг — катта беадаблик ҳисобланади, аммо бу алоҳида ҳолат эмас, бу фақат оммавий ахборот воситалари ва Интернет орқали адолатни талаб қилган Преманинг бепарво бўлмагани туфайли оммага маълум бўлди. Унинг учун Ўзбекистонга қарши санкциялар ҳеч қандай фойда келтирмади, унга ҳеч ким квота бермаган (эҳтимол, берилмайди ҳам) ва Ликита Селвараш қаторида Ҳиндистондан ҳеч ким квота стандартини бажаролмаган. Бироқ Према ўз тақдири ҳақида эмас, балки адолатсизлик ҳақида қайғураётгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра бошқа давлатларда ҳам бундай ҳолатлар учраб туради. Турнир қанчалик экзотик ва омма эътиборидан йироқда бўлса, у ерда фирибгарликни топиш имконияти шунчалик юқори бўлади. Европадаги йирик чемпионатларда Швейцария соацозлик компаниялари тақдим этган техникалардан фойдаланилади, FINA’нинг шундай компаниялардан бири билан шартномаси ҳам бор. Бироқ «учинчи дунё» мамлакатлари федерациялари Швейцария ускуналарини сотиб олиш ва мутахассисларни таклиф қилиш учун молиявий имкониятга эга эмас. Шунинг учун улар Хитой хронометрларидан фойдаланади. Уларнинг сифат даражаси пастроқ бўлиб, айёрлик йўлида фойдаланиш учун ҳам қулайдир. Тошкентда натижалар қайд этилган табло қотиб қолаверган ва сузувчиларнинг қўшимча сонияларини «ютиб юборган». Баъзан таблодаги айёрликлар сўнгги стартлар натижаларини ҳал қилиб беради: сузувчилар айнан бир хил тезликда финишга етиб келади, орадаги фарқ атиги миллисонияларни ташкил қилади. Натижани эса фақатгина рақамли хронометр маълумотларидан кўриш ва текшириш мумкин.
«Дарё» ушбу воқеа юзасидан Ўзбекистон сузиш федерациясидан изоҳ олди
Ўзбекистон сузиш федерациясининг изоҳи:
Ҳа, биз Россия нашрида Рустам Имомов томонидан эълон қилинган мақола билан танишиб чиқдик. Муаллиф мақолани ўйлаб топилган тахминлар асосида ёзган. Мақолада кўрсатилган барча маълумотлар Ўзбекистон сузиш федерациясига нисбатан ёлғон кўрсатмалар ва айбловлардир. Ёзги Олимпия ўйинларига саралаш ва лицензиялаш чемпионати ҳалол ўтгани ҳақида Ўзбекистон сузиш федерациясида барча далиллар мавжуд. Ўзбекистон сузиш федерацияси чемпионатда айёрлик қилиш ва сузувчиларнинг натижаларини ўзгартириш ҳақида ўйламаган.
Шунингдек, «Дарё» мавзу юзасидан федерацияга бир қатор саволлар билан ҳам мурожаат қилди.
Ушбу тақиқ Олимпиадага йўлланмани қўлга киритган Хуршиджон Турсунов ва Юлдуз Қўчқоровага (МОҚнинг дастлабки маълумотида Қўчқорова келтирилганди, кейинчалик унинг ўрнига бошқа спортчи Токиога бориши маълум қилинди) ҳам таъсир қиладими?«Дарё» шунингдек Миллий олимпия қўмитасидан (МОҚ) ҳам изоҳ олди. 17 июль куни тақдим этилган ушбу изоҳда воқеа тафсилотлар Олимпиададан кейин ўрганилиши ва Ўзбекистон сузиш федерацияси нодавлат-нотижорат ташкилот бўлгани учун МОҚ юридик жиҳатдан тўғридан-тўғри улардан нимадир талаб қила олмаслигини маълум қилди.Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига ўзбекистонлик икки сузувчи боришини маълум қилмоқчимиз. Булар Хуршиджон Турсунов (эркин усулда 100 метрга сузиш) ва Наталя Критинина (эркин усулда 50 метрга сузиш). Квоталар Халқаро олимпия қўмитаси томонидан тасдиқланган. Ушбу маълумотлар МОҚ (Миллий олимпия қўмитаси) ва Ўзбекистон сузиш федерацияси расмий веб-сайтларида эълон қилинди.
Айёрликни амалга оширганлар жазоланадими?
Ушбу чемпионатнинг барча натижалари FINA сузиш қоидаларига мувофиқ ярим автоматик таймер ёрдамида аниқланган ва қайд этилган.
Вақт ускуналари «Swiss Timing», шу жумладан, 2017 йилда Австриянинг «AVK GmbH» компанияси томонидан етказиб берилган «Quantum» хронометражи тизими ёрдамида автоматик равишда ҳисоблаб чиқилган.
Вақт тизими қуйидагича ишлаган:
2021 йилги чемпионат натижалари 100% ишончли, бунинг тасдиғида сифатида ушбу мусобақада иштирок этган бирон бир жамоадан мусобақа бош ҳакамига норозилик келиб тушмаганлигини кўрсатиш мумкин.
- Биринчидан, қайта ҳисоблаш старт белгиси берилган пайтдан бошланиб, спортчи маррага етиб келиб, ҳовузнинг четига боғланган махсус сенсор панелига қўли билан тегганида тугаган.
- Иккинчидан, вақт (хронометраж) ҳовузнинг ҳар бир қаторида бўлган ҳакамлар томонидан қўшимча равишда қўлда ҳисоблаб чиқилган (ёзилган).
- Стартларнинг натижалари автоматик равишда «AVK GmbH» томонидан етказиб берилган ва ўрнатилган «Quantum» таблосида натижалар онлайн режимда чоп этилган. Ушбу рақамларни ўзгартириб бўлмайди, чунки улар мусобақа вақтида ҳар бир сузиш охирида дарҳол таблода акс эттирилади. Мусобақа натижалари кўрсатилган барча протоколлар ўша маълумотларга мувофиқ тарзда тузилган.
«Swiss Timing–«Quantum» тизими бўйича Ўзбекистон сузиш федерацияси мутахассисининг (ташқи техник эксперт) сўзларига кўра мазкур тизим ҳеч қандай муаммосиз ишлаган ва спортчиларнинг мусобақа давомида сарфлаган вақт (хронометраж) ва натижаларни тўғри ҳисоблаган. Аммо электрон таблоларда қисман ишламай қолиш, милтиллаш, қотиб қолиш ёки ўчиб қолиш каби муаммолар мавжуд эди. Бироқ бу «Swiss Timing» хронометраж тизимининг ишлашига, шунингдек, мусобақа натижаларини қайд этилишидаги адекватлик ва ишончлиликка ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.
Ўзбекистон сузиш федерацияси мусобақаларнинг ҳар бир стартидаги онлайн-квитанцияларини чоп этган, улар ҳар бир старт тугагандан сўнг дарҳол бир марта «Quantum» хронометр тизимида чоп этилган. Шу билан бирга уларни рақамли шаклда сақлаб бўлмайди ва уларга қандайдир ўзгартириш ёки тузатиш киритиш имконияти ҳам йўқ.
Шунингдек, биз FINA Умумий қоидаларининг GR 9.2-моддаси қоидаларига асосландик, унга кўра танлов давомида иштирокчилар томонидан натижаларнинг асослилиги ва адекватлигига қарши норозилик билдирилмаса, улар FINA учун ҳам ҳақиқий ва якуний ҳисобланади.
Бундан ташқари, ҳиндистонлик сузувчининг мусобақа натижаларини ўзбекистонлик спортчилар фойдасига манипуляция қилинганлиги тўғрисидаги айбловлари асоссиздир ва у томонидан тақдим этилган нопрофессионал камерада (телефонда) суратга олинган видеолавҳа жуда паст сифатли бўлиб, далил бўлиб хизмат қила олмайди. Бундан ташқари, биз уни ўз натижаларидан норози бўлган ва спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари сабабли (FINA қоидаларини бузган ҳолда) мусобақадан четлатилганидан ранжиган шахс деб ўйлаймиз.
Адвокатларнинг тавсиясига биноан биз улар томонидан кўриб чиқилган ва шунга кўра Спорт Арбитраж судига (CAS) тезкор кўриб чиқиш учун юборилган барча даъволаримизни тасдиқловчи материаллар ва ҳужжатларни тайёрладик ҳамда уларга топширдик. Апелляция адвокатларимиз томонидан CAS’га 2021 йилнинг 24 июнь, пайшанба куни топширилган.
Даъвогарнинг (Ўзбекистон сузиш федерацияси) апелляцияси ва жавобгарнинг жавоби (FINA) учта ҳакам томонидан тезкор асосда кўриб чиқилди. Битта ҳакам Ўзбекистон сузиш федерацияси, иккинчи ҳакам FINA, учинчи ҳакам эса (CAS) томонидан тайинланди.
2021 йилнинг 5 июль, душанба куни Спорт арбитраж судида мажлис бошланди.
Минг афсуски, даъвогар ва жавобгарнинг далиллари тезкор равишда кўриб чиқилганидан сўнг Спорт арбитраж суди жавобгарнинг (FINA) далилларини ҳақиқий деб топди.
Ўзбекистон сузиш федерацияси FINA’га барча мавжуд материаллар ва ҳужжатларни тақдим этишга тайёрлигини тасдиқлади. Умид қиламизки, бу 2021 йилги чемпионат FINA қоидаларига мувофиқ адолатли бўлиб ўтди деган даъволаримизга аниқлик киритади. Танлов натижалари адекват ва ҳақиқийдир, ушбу мусобақанинг натижаларига айёрлик ва/ёки ўзгартиришлар киритилмаган.
Ушбу воқеа Токио–2020 дан кейинги мусобақаларга таъсир қиладими? (Жаҳон ва Осиё чемпионатлари)
Ушбу ҳодиса бошқа халқаро спорт тадбирларига таъсир қилмайди, чунки «Спорт Экспресс» сайтидаги мақола муаллифи ва ҳиндистонлик спортчи Ликита Преманинг гаплари асоссиздир.
«Бу вазият бўйича улкан тажрибага эга халқаро юристлар билан иш олиб бормоқдамиз. Ҳа, ҳақиқатан ҳам Халқаро сузиш федерацияси (FINA) ўша мусобақалардаги натижаларни бекор қилди. Ўзбекистон сузиш федерацияси нодавлат-нотижорат ташкилот бўлгани учун юридик жиҳатдан тўғридан-тўғри улардан нимадир талаб қила олмаймиз. Якуний қарор нима бўлганда ҳам Токио Олимпиадасидан кейин эълон қилинади. Ҳозир барчанинг эътибори Олимпиадага қаратилган. Бўлар иш бўлди, бу билан ўралашиб, йилнинг энг муҳим стартида камчиликка йўл қўймаслик керак. Сузиш баҳсларида Хуршиджон Турсунов ва Наталя Критинина Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Қолган 3 йўлланма нега бундай бўлгани Олимпиададан кейин батафсил кўриб чиқилади. Ҳозир унга вақт кетказсак, фақат зарарга ишлаймиз», — дейилади МОҚ матбуот хизматининг «Дарё»га тақдим этган изоҳида.
18 июль куни эса МОҚ ушбу ҳолат юзасида расмий баёнот берди. Унда Тошкентда ўтган мусобақа давомида бирор хорижий делегация, жумладан, Ҳиндистон жамоаси томонидан мазкур лицензион мусобақа бўйича шикоят ёки эътироз келиб тушмагани, бу воқеалар сабаб сузиш федерацияси бош котиби Алишер Ғаниев вақтинча ўз лавозимидан четлатилиши айтилди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу ҳолатга ўз позициясини қуйидагича билдириб ўтади:Турнирлар якунлангач, Ўзбекистон сузиш федерацияси мусобақалар протоколини МОҚга тақдим қилган ва унда 5 нафар ўзбекистонлик атлетнинг Токио—2020 нормативини бажаргани кўрсатиб ўтилган. Тақдим этилган протоколларда белгиланган қоидаларнинг бузилиши, шу жумладан, кейинчалик ҳиндистонлик сузувчи томонидан қайд этилган воқеа ҳақида маълум қилинмаган.
Шунингдек, бирор хорижий делегация томонидан, жумладан, Ҳиндистон жамоаси томонидан мазкур лицензион турнирлар бўйича шикоят ёки эътироз келиб тушмаган.
Шу билан бирга Ўзбекистон сузиш федерациясининг маълумотига кўра, FINA ушбу мусобақаларда қайд этилган натижаларни тан олмади. Ўзбекистон сузиш федерацияси бош котиби Алишер Ғаниевнинг сўзларига кўра FINA бу бўйича Тошкентга расмий хат жўнатмаган. Бироқ Ўзбекистон сузиш федерацияси бир неча бор FINA’га тақдим этилган маълумотларга аниқлик киритиш учун хабар йўллаган ва ҳатто бу масала бўйича Спорт арбитраж судига (CAS) мурожаат қилган.
Якунда эса халқаро ташкилот йўллаган Универсал Плаcе асосида фақатгина 2 нафар ўзбекистонлик сузувчи Хуршиджон Турсунов ва Наталя Критинина Токио—2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, шунингдек, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши расмий равишда ушбу ҳолат ҳеч қандай спорт тамойилларига мос келмаслигини ва олимпизм қадриятларига мутлақо зид эканлигини маълум қилади. Ўз ўрнида бошқа федерациялар ва спорт ташкилотларидан ҳам белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилишни сўрайди.
Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон сузиш федерацияси Президиумидан қуйидагиларни талаб қилади:
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятиЎзбекистон спорт фахрийлари кенгаши.
- Юқоридаги вазиятни кўриб чиқиш, ўрганиш ҳамда унга ҳуқуқий баҳо бериш учун Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши ва Ўзбекистон сузиш федерацияси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш;
- Халқаро сузиш федерациясидан (FINA) лицензион мусобақада қайд этилган натижаларнинг нима сабабдан бекор қилингани ҳақидаги материалларни тақдим қилишини сўраш;
- Федерация бош котиби Алишер Ғаниевни вақтинча ўз лавозимидан четлатилиш.
Изоҳ (0)