• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Лаънатланган» футболчидан ЕЧЛ финалидаги шедевр голгача. Уэльслик «голфчи» Гарет Бэйлнинг ажойиботларга бой фаолияти

    Ҳар трансфер ойнаси очилганда Гарет Бэйл қайси жамоага ўтиши муҳокамаси бошланади. Тўрт карра Чемпионлар Лигаси соҳиби қачонлардир энг қиммат футболчи мақомига эга бўлган. Бугун унинг фаолиятидаги энг қизиқ воқеалар тақдим этилади.

    10. Бэйлга теккан «лаънат»

    «Бугун ‘Тоттенҳэм’ ғалаба қозондими? Йўқ? Демак, Бэйл яна майдонга тушибди» — ўн йил аввал мана шу ибора машҳур бўлганди. Ҳозир эса ҳеч ким ўша пайтдаги тавқи лаънатни эсламайди. Бэйлнинг «Уарт Ҳарт Лейн»даги фаолияти оғир бошланган. У жамоа билан Премьер Лигада кетма-кет 24 та ўйинда ғалаба қозона олмаган. Бу омадсиз натижани «Фулҳэм» билан ўйинда тўхтатиши мумкин эди, Бэйл ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келганди, аммо якунда «шпорлар» ғалабани қўлдан чиқарди. 2007 йил сентябрь ойидан 2009 йил сентябрига қадар Бэйл чемпионатда ғалаба таъмини татиб кўрмади. Ҳарри Реднапп уни «Бёрнли»га қарши ўйин 5:0 бўлиб турган вақтда беш дақиқага майдонга туширди. Бу ерда «лаънат» кучсиз эди.

    9. Терма жамоа ва клубда 16 ёшида дебют

    2006 йилнинг 17 апрелида Бэйл «Саутҳэмптон» сафида «Миллуолл»га қарши ўйинда (2:0) дебют қилди. Ўшанда Гарет 16 ёш-у 275 кунлик бўлган. Ўша йилнинг май ойида 16 ёш-у 315 кунлик Бэйл Уэльс сафида Тринидад ва Тобаго терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Бэйлни Райан Гиггз даражасидаги юлдуз сифатида кўра бошлашди. «Саутҳэмптон»да молиявий муаммолар бор эди, шунинг учун Бэйл у ерда кўп вақт қолмади. 2007 йилда «Тоттенҳэм» футболчини 5 миллион фунтга харид қилди.

    8. Уэльс. Голф. Мадрид

    «Бэйл — муҳим инсон, деб ҳисоблайман. У бироз ғалати йигитча бўлиб кўринади. У биринчи ўринда Уэльсни ўйлайди, кейин голф, ундан сўнг «Реал» ҳақида бош қотиради», — деганди «Реал»нинг собиқ футболчиси Предраг Миятович. Бэйл Мадрид жамоаси мухлислари билан ҳеч қачон илиқ муносабатда бўлмаган. Мухлислар доим уни танқид қилган, масалан, клубда ўйин ўтказмасдан 7 ойни жароҳат туфайли ўтказиб юбориб, Евро—2020 саралаш босқичида Венгрияга қарши ўйинга тайёр бўлгани учун. Уэльс мухлислари эса терма жамоа етакчисини қўллаб-қувватларди. Улар баннерларга «Уэльс. Голф. Мадрид» деган ёзувни ёзганди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    7. Индивидуал совринлар жамғармаси

    2011 йил Бэйл Англияда профессионал футболчилар овозига кўра йилнинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди. Орадан 2 йил ўтиб Гарет АПЛнинг энг нуфузли 3 та индивидуал совринини қўлга киритди. У яна футболчилар овозига кўра энг яхши футболчи номига сазовор бўлди, яна йилнинг энг яхши ёш футболчиси ва спорт журналистлари овозига кўра энг яхши ўйинчи бўлди. Ундан олдин фақатгина Криштиану Роналду совринлар бўйича ҳет-трикни қайд этган.

    6. Дунёнинг энг қиммат футболчиси

    Бэйлнинг қойилмақом ўйинлари ва «шпорлар»нинг Чемпионлар Лигаси финал босқичига чиқа олмаётгани Гаретга катта жамоаларнинг қизиқишини ошириб юборди. Энг яхши таклифни «Манчестер Юнайтед» берди, лекин Бэйлнинг ўзи «Реал»га ўтишни орзу қиларди. 2013 йилда бу орзу амалга ошди. Бэйл 85 миллион фунт стерлинг эвазига «Реал» сафига ўтди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    5. Бэйлнинг Чемпионлар Лигасидаги ҳикояси

    Бэйл «Реал»даги илк мавсумидаёқ Чемпионлар Лигаси совринини қўлга киритди. Финалда «Атлетико» дарвозасига (4:1) муҳим голни урди. Орадан 2 йил ўтиб финалда яна «Атлетико» билан тўқнаш келди ва голли узатмани амалга оширди. 2017 йил «Ювентус»га қарши ўйиндаги финалда ҳам яхши ўйин намойиш этди. 2018 йилги финал ҳақида эса қуйироқда ҳикоя қиламиз.

    4. Евро—2016 даги порлаш

    Бэйл халқаро мусобақаларга чиқа олмаган Жорж Бест ва Райан Гиггз каби юлдузлар қаторига киришига оз қолганди. Лекин Евро—2016 га йўлланма 58 йиллик кутишга чек қўйди. Уэльс халқаро мусобақада иштирок этадиган бўлди. Гарет Бэйл учун Евро ажойиб ўтди. 3 та гол урди, улардан бири принципиал рақиб — Англия дарвозасига урилгани алоҳида аҳамиятга эга.

    3. Испания Кубогидаги мўъжизавий гол

    Мухлислар қалбига қандай йўл топиш мумкин? Йўли осон: Кубок финалида ашаддий рақибга қарши қойилмақом гол уриш орқали. Бэйл ижросидаги ажойиб гол «Реал»нинг «Барселона» устидан ғалаба қозониб, Испания Кубогини қўлга киритишига ёрдам берди. Уэльслик футболчи ўша голни фаолиятидаги энг муҳим гол деб ҳисоблайди.

    2. Майкон учун «Такси»

    2010 йилда Майкон дунёнинг энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири эди. «Тоттенҳэм» эса Чемпионлар Лигасида иштирок этиш бахтига муяссар бўлганди. Бэйлнинг «Интер»га қарши ўйини ҳалигача мухлисларнинг ёдидан чиқмаган. Биринчи бўлимда «Тоттенҳэм» 0:4 ҳисобида мағлуб бўлаётганди, аммо иккинчи бўлимда Бэйл Майконнинг қанотидан ҳужумлар уюштириб 3 та гол урди. Майкон ўша ўйинда эндигина футбол ўйнашни бошлаган ёш футболчига ўхшаб қолганди. Жавоб ўйинида «Тоттенҳэм» «нерадзуррилар» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бэйл миланликларнинг устидан кулгандек 2 та голли узатмани амалга оширди.

    1. Чемпионлар Лигасидаги унутилмас голлардан бири

    2018 йилги Чемпионлар Лигаси финалида Бэйл майдонга тушганидан уч дақиқа ўтиб ЕЧЛ тарихидаги энг чиройли голлардан бирини урди. Акробатик усулда урилган голдан сўнг «Реал» ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ўйин охирлаб бораётганда Бэйл «Ливерпуль» дарвозасига иккинчи голини ҳам урди ва 3:1 ҳисобида мадридликлар ғалабасини таъминлади.

    16.07.2021, 21:46   Изоҳ (0)   26124
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Самовий» пулларнинг таъсири, муғомбирлашиб кетаётган ўйинчилар ва рақобатсиз лигалар. Футбол ростдан ҳам ўз жозибасини йўқотмоқдами?

    16.07.2021, 14:18

    Беларусь клуби билан шартнома имзолаган ўзбекистонлик футболчилар, бутсиларини «михга илган» Роббен ва Осиё чемпионининг тарихий рекорди. Энг сўнгги спорт янгиликл...

    15.07.2021, 22:16

    Роналду — тентак, дель Боске — аҳмоқ, Рауль ва Касильяс — қаллоблар. «Реал» президенти Флорентино Переснинг ҳақоратли аудиоёзувлари тарқалди

    15.07.2021, 16:14

    Вадим Абрамов қўлидаги «қўғирчоқлар», «Бунёдкор» собиқ раҳбарининг шубҳали ҳаракатлари ва Ўзбекистоннинг шармандали мағлубиятини яширишга уринганлар. Аброр Имомхўж...

    15.07.2021, 11:42

    «Эвертон» директорлар кенгашига кирган Алишер Усмоновнинг жияни, яна 5 йил «Барселона»да қоладиган Месси ва Евро–2020 нинг энг чиройли голи. Энг сўнгги спорт янгил...

    15.07.2021, 08:44

    Ишсизлик нафақаси олувчидан UFC чемпионлигига қадар. Конор Макгрегорнинг MMA’даги «қонли йўли»

    14.07.2021, 22:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.