«Ўзгидромет» Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, 20 июль куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларда, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 34-39 даражани, шимолда ва чўл ҳудудларда 41-42 даражагачани ташкил этади.

21 июлдан 23 июлгача фақат республиканинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, текислик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 23 июлга келиб ҳарорат кундуз кунлари 39-42 даражагача кўтарилади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +44 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 6—8 июль кунлари Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво массаларининг кириб келиши туфайли жазирама иссиқ кучайди. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5-8 даражага юқори бўлган.