Ўз платформаларида коронавирусга қарши вакциналар ҳақида ёлғон ахборотларнинг тарқалишига йўл қўйиб, «одамларни ўлдирмоқда», деган АҚШ президенти Жо Байден. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатди.
«Улар одамларни ўлдирмоқда. Ҳозир кузатилаётган ягона пандемия бу коронавирусга қарши эмланмаган ичидаги пандемиядир», — деган Байден Facebook ҳамда бошқа ижтимоий тармоқларда вакциналар ҳақида тарқалаётган ёлғон ахборотлар хусусида берилган саволга жавоб бериш вақтида.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки АҚШ президенти администрацияси Facebook вакциналар ҳақидаги ёлғон ахборотларга қарши курашда янада кўпроқ ёрдам бериши мумкинлигини гапирганди.
Facebook вакили Дени Lever Байденнинг бу борадаги фикрини изоҳлаш вақтида «Биз аниқ исбот далиллари билан асослантирилмаган бу каби айбловларга парво қилмаймиз. Икки миллиарддан ортиқ одам Facebook’да COVID-19 ва вакциналар ҳақидаги ишончли ахборотни кўрган. Интернетдаги бошқа бирор ерда бундай статистикага дуч келмайди. Фактлар Facebook’нинг одамлар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам бераётганини кўрсатмоқда», – дея таъкидлаган.
16 июлда АҚШ касалликлар профилактикаси ва назорати маркази раҳбари Рошель Валенски мамлакатда коронавирусга қарши эмланмаган одамлар орасида пандемия бошланганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра АҚШда вакцинация даражаси паст бўлган ҳудудларда касалликнинг кенг ёйилиб кетган.
Маълумотлар бўйича АҚШда аҳолининг 55,8 фоиз қисми коронавирусга қарши вакцинанинг камида битта дозасини, 48,4 фоизи эса иккита дозасини қабул қилиб олган. Эмланганларнинг энг кам қисми Миссисипи ва Луизиана штатларига тўғри келади, ушбу икки ҳудудда вакцинанинг биринчи дозасини аҳолининг 50 фоиз қисми олиб бўлган.
Изоҳ (0)