Халқаро пресс-клуб йиғилишида 13 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳамиджон Ишматбеков Қурбон ҳайити байрамининг нишонланиш кунини эълон қилди.
«Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қурбон ҳайитини 20 июль куни ўтказиш бўйича хулоса берди. Шунга кўра, юртимизда ҳайит байрамини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Бир неча кундан бери жамоат намозлари, жума намозлари ташқарида ўқиляпти. Ҳайит намози ҳам шундай: масжид ташқарисида масофа сақланган ҳолда ўқилади», – деди Ишматбеков.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси томонидан 28 июндан бошлаб масжидларда жамоат намозларини очиқ ҳавода амалга ошириш тавсия этилганди.
Изоҳ (0)