• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда «Очиқ бюджет» портали ишга тушди. Фуқаролар бюджетнинг бир қисмини сарфлашда иштирок этиши мумкин

    Ўзбекистон Молия вазирлиги 9 июль куни янгиланган «Очиқ бюджет» порталини («Openbudget.uz») ишга туширди, у ерда давлат бюджети, давлат қарзи ҳақида маълумот эълон қилинади ва «Ташаббусли бюджет» бўлими яратилган, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».  Ҳозирча сайт тест режимида ишламоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ташаббусли бюджетлаштириш ёки партисипатор бюджетлаштириш — бу аҳолининг бюджет маблағларининг аниқ қисмларини сарфлаш мақсадида ташаббусларни илгари суриши орқали маҳаллий бошқарувда тўғридан-тўғри иштирок этиши.

    Президентнинг 2021 йил 13 апрель кунидаги қарори билан (ПҚ-5072) фуқаролар бюджетни шакллантириш жараёнларини нафақат назорат қилиши, балки бюджет маблағларини шакллантириш жараёнидан бошлаб уларни сарфлашда қатнашиши учун ҳам имконият яратилганди.

    Бюджет шаклланиши жараёнида жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида туман ва шаҳарларда тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартиб босқичма-босқич жорий этилади. Ҳозир ушбу тартиб Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида битта туман ёки шаҳарда жорий қилинган (жами 14), 2022 йил 1 январдан бошлаб эса бу тартиб мамлакатнинг барча туман ва шаҳарларида жорий қилинади.

    Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун 2021 йилда республика бюджет маблағлари ҳисобидан туман ва шаҳарлар бюджетларига қўшимча равишда 92,7 миллиард сўм ажратилади. Кейинги йилдан бошлаб ушбу маблағлар туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида назарда тутилади.

    Бундан ташқари, 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман ва шаҳарлар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдори 10 фоиздан 30 фоизга оширилади.

    Бюджет тақсимотида қандай иштирок этиш мумкин?

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Аввало, 18 ёшдан катта бўлган ташаббускор фуқаролар (бир киши ёки гуруҳ бўлиб) лойиҳа таклиф қилишлари керак. Ушбу лойиҳалар экспертизадан ўтказилади ва саралашдан ўтади, кейинчалик эса оммавий овоз беришга қўйилади. Энг яхши лойиҳалар молиялаштирилади.

    Туманлар (шаҳарлар) ҳокимиятлари аҳолини маҳалла, ОАВ, «Очиқ бюджет» портали ва бошқа манбалар орқали лойиҳа бўйича ариза топширишнинг тасдиқланган мезонлари ва муддатлари ҳамда бошқа шартлари ҳақида хабардор қилишлари керак.

    Лойиҳалар бўйича аризаларни йилда икки маротаба топшириш мумкин — февраль ва июль ойларида (2021 йилда 1 июлдан 1 августга қадар).

    Фуқаролар маҳалла, аҳоли пунктлари ва тумандаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича лойиҳалари билан «Openbudget.uz» платформаси орқали мурожаат қилишлари мумкин. Масалан, шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, хиёбонлар, болалар ва спорт майдончаларини қуриш, экологик вазият ва сув таъминотини яхшилаш, кўча чироқларини таъмирлаш ва ўрнатиш, мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш ва ҳоказо. Бунинг учун ушбу сайтда рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинет орқали формани тўлдириб юбориш мумкин.

    Лойиҳалар туманларнинг (шаҳарларнинг) ижтимоий-иқтисодий ўзига хослигини инобатга олган ҳолда долзарб муаммоларни ечишга қаратилган бўлиши керак. Ташаббуслар шахсий манфаатларни (автомобиль ёки уй сотиб олиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва бошқалар) ҳал қилиш имкониятини истисно қилиши керак. Лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробаридан ошмаслиги керак (980 миллион сўмдан).

    Лойиҳаларни саралаш билан ишчи комиссия шуғулланади. Унинг таркибига ҳокимнинг биринчи ўринбосари (комиссия раиси), қурилиш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари, Халқ депутатлари кенгаши вакили, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари — ҳоким ўринбосари, ҳокимиятнинг молия бўлими бошлиғи, ҳокимиятлар қошидаги жамоатчилик кенгаши ва нодавлат нотижорат такшилотлар вакиллари киради.

    Комиссия лойиҳаларни мезонларга мувофиқлиги бўйича текширади, уларни иқтисодий ва техник экспертизадан ўтказади, шунингдек, у ёки бу лойиҳани тасдиқлаш учун рад жавобини ариза топширувчига тушунтириб беради.

    Кейин ишчи комиссия танлаб олинган лойиҳаларни жамоатчилик овоз бериши учун эълон қилади. Лойиҳаларга 20 кунгача овоз бериш мумкин бўлади. Фуқаро битта лойиҳа учун фақатгина 1 марта овоз бериш ҳуқуқига эга. Энг кўп овоз олган лойиҳалар ғолиб деб топилади. Ғолиб лойиҳалар сони уларни амалга ошириш учун ажратилаётган маблағдан келиб чиқиб аниқланади.

    Овоз бериш натижалари асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қарори лойиҳаси тайёрланади. Бир ҳафта ичида ушбу лойиҳалар Халқ депутатлари кенгашига киритилади.

    Лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар ҳар бир туман (шаҳар) даражасида тузиладиган «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»да жамланади. 2021 йил 1 июлдан бошлаб фондга маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларидан 30 фоиздан кам бўлмаган маблағлари, шунингдек, тасдиқланган харажатларнинг 5 фоизи келиб тушади. Президент қарори билан жамғарма маблағларини бошқа мақсадларда ишлатиш қатъиян тақиқланади.

    Туман ва шаҳар ҳокимиятлари лойиҳаларни молиялаштириш бўйича маълумотни ўзларининг расмий сайтларида ва «Очиқ бюджет» порталида ҳар квартал тугашидан кейин келадиган ойнинг 25-санасига қадар эълон қилиб боришлари шарт.

    Лойиҳаларга мисоллар

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 10 дан ортиқ таклифлар иглари сурилган. Ташаббусли фуқароларнинг аксарияти мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлашни ва болалар майдончаларини қуришни сўрамоқда.

    Пойтахтнинг бошқа туманларида ҳозирга қадар фақат 1—2 тадан таклифлар берилган бўлса, Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманларида ҳозирча лойиҳалар умуман йўқ.

    Самарқанд шаҳрида ҳозирча битта лойиҳа таклиф этилган — аҳоли зич яшайдиган жойларда мактаблар қуриш. Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида фуқаролар газ қувурларини ўтказишни, болалар боғчалари, ички йўллар ва кўприкларни таъмирлашни, қабристонларни ободонлаштиришни ва бошқа масалалар бўйича таклифлар берган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда бюджет тақсимотида фуқароларга кўпроқ имконият берилади

    13.07.2021, 08:24   Изоҳ (0)   13984
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда 48 ёшли аёлнинг велосипедини ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    13.07.2021, 08:08

    Фарғонада қиймати салкам 10 млн сўм бўлган кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    13.07.2021, 07:49

    Сирдарёда 700 дан ортиқ «Тропикамид» дори воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    13.07.2021, 07:07

    Фарғонада ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш мақсадида 132 та сув қудуғи ишга туширилиши маълум қилинди

    13.07.2021, 06:27

    Қурбон ҳайитига тайёргарлик, «Толибон»га қарши уруш очган собиқ мужоҳидлар, тўнкарилиб тушган танк. 12 июль суратлари

    12.07.2021, 23:55

    Навоий давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқародан 2 минг доллар олган шахс ушланди

    12.07.2021, 23:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.