12 июлгача абитуриентлар томонидан энг кўп ҳужжат Тошкент давлат педагогика университетига топширилган. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилди.

Фото: «Дарё»

ДТМ 2021/2022-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 277 528 нафарни ташкил этмоқда.

Таълим шакли бўйича:

  • кундузги таълим шакли — 167 395 нафар;
  • сиртқи таълим шакли — 102 646 нафар;
  • кечки таълим шакли — 7487 нафар.

Тиллар кесимида:

  • ўзбек тили — 235 265 нафар;
  • рус тили — 34 529 нафар;
  • қорақалпоқ тили — 6432 нафар;
  • бошқа тиллар — 1302 нафар.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

  • Тошкент давлат педагогика университети — 9790 нафар;
  • Ўзбекистон миллий университети — 9580 нафар;
  • Наманган давлат университети — 8926 нафар;
  • Жиззах давлат педагогика институти — 8625 нафар;
  • Урганч давлат университети — 8068 нафар.

Бундан аввал Ўзбекистонда ОТМга киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар абитуриент учун Президент гранти жорий этилгани, Ўзбекистон ОТМлари учун қабул квоталар тўлиқ тасдиқланиб, энди ДТМ сайтида йўналишларни танлаш мумкинлиги ҳамда Давлат тест маркази кириш имтиҳонларини ўтказишдаги янгиликлар ҳақида маълумот бергани ҳақида хабар қилинганди.