• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Толибон» Тожикистон билан чегарада ўз байроғини ўрнатди

    «Толибон» 8 июль куни Тожикистон билан чегарадош Панж дарёсидаги кўприкда ўз байроғини кўтарди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

    Фото: Спутник

    Фото: Спутник

    «5 июль куни Афғонистон ҳукумати қўшинларининг чегара постини эгаллаб олган ‘Толибон’ бугун (8 июль) Панж дарёсини кесиб ўтган Тожикистоннинг «Тем» назорат пункти қаршисидаги икки давлатни боғловчи кўприкнинг ён томонидаги устунга байроқ ўрнатди», —  деди Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилояти маъмурияти вакили.

    Таъкидланишича, 5 июлга ўтар кечаси ҳужумга ўтган «Толибон»га афғон чегарачилари назорат пунктини жангсиз топширган. Ушбу кўприк орқали 312 нафар чегарачи ва ҳарбий хизматчилар Тожикистон ҳудудига ўтишга муваффақ бўлган.

    «Спутник Тажикистан» хабарига кўра, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) қўшма штаби бошлиғи генерал-полковник Анатолий Сидоров «Толибон» тожик-афғон чегарасининг деярли юз фоизини назорат қилаётганини айтди.

    «Бир ой олдин ‘Толибон’ вакиллари Афғонистон давлат чегарасининг қисмларини эгаллашни бошлади. Июль ойининг бошига келиб улар чегаранинг 700 километрни ўз назоратига олди. Биз Тожикистонга келган вақтга қадар деярли бутун давлат чегараси тўлиқ назоратга олинган эди. Тожикистон Республикаси билан ушбу чегара қисми 1344 километрни ташкил қилади», — дея таъкидлади Сидиров.

    «Толибон» вакили Забиулла Мужоҳид «РИА Новости» билан суҳбатда жангарилар Афғонистоннинг турли вилоятларидаги жами 169 та туманни эгаллаб олганини айтди.

    Ҳаракат вакилининг сўзларига кўра, сўнгги икки ой ичида «Толибон» 400 га яқин туманнинг 167 тасини эгаллаб олган, 7 июль куни яна иккита туман — Ҳирот ва Зобулни ўз назоратига олган. «Бизнинг мужоҳидларимиз томонидан қўлга киритилган туманларнинг умумий сони 169 тага етди», — деди Забиулла Мужоҳид агентликка.

    Шунингдек, «Толибон» мамлакат ҳудудининг 85 фоизи устидан назорат ўрнатганини даъво қилмоқда. Ўз навбатида, Афғонистон Мудофаа вазирлигининг собиқ вакили генерал Давлат Вазирий бу баёнотни рад этди.

    «Толибонънинг даъвоси ҳақиқатга тўғри келмайди,  илгари ҳам ҳаракат вакиллари ҳудудларнинг 60 ёки 70 фоизидан кўпроғини назорат қилаётгани ҳақида асоссиз гапирган», — деди у.

    Айни пайтда, хавфсизлик ва мудофаа соҳаси вакили генерал Ажмал Шинфарининг айтишича, ҳудудлар жангарилар қўлига ўтмаган,  хавфсизлик кучлари туман учун курашиш мақсадида қайта тўпланиш доирасида тактик чекинишни амалга оширган. Унинг сўзларига кўра, яқинда ҳарбийлар 14 туманни қайтариб олган.

    «Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг Эрон билан чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктини эгаллаб олди. Бу ҳақда Associated Press (AP) афғон расмийлари ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар берди.

    «Толибон» вакилининг Twitter’да маълум қилишича, назорат пункти жойлашган Ислом Қалъа шаҳрида маҳаллий аҳоли жангариларни илиқ кутиб олган. Шунингдек, у жангарилар ўзларининг юк машиналарини шаҳар бўйлаб ҳайдаб ўтаётгани ва оломон уларни олқишлаб кутиб олаётгани акс этган видеони жойлаштирди.

    Ислом Қалъа — ғарбий Ҳирот вилоятидаги чегара ёқасида жойлашган аҳоли пункти. У вилоят марказидан 120 км узоқликда жойлашган. Эрон ОАВ хабарларига кўра, шаҳарда бўлган афғон аскарлари ўз позицияларини тарк этиб, бошпана излаб Эронга йўл олган.

    Мавзуга доир:

    • «Толибон» Москвадаги музокараларда Марказий Осиё давлатлари чегараларини бузмасликка ваъда берди
    • Тожикистонга икки ҳафта ичида 1,5 минг нафар афғонистонлик ҳарбийлар қочиб ўтгани маълум қилинди
    • «Толибон» барча чет эл қўшинлари Афғонистонни ўз муддатида тарк этишини талаб қилди

    09.07.2021, 12:40   Изоҳ (0)   117940
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғиз-тожик чегарасида отишма юз берди, қирғизистонлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди

    09.07.2021, 11:42

    Қирғизистон собиқ президентлари Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиев халқаро қидирувга берилди

    09.07.2021, 11:11

    «Толибон» Москвадаги музокараларда Марказий Осиё давлатлари чегараларини бузмасликка ваъда берди

    09.07.2021, 10:26

    Хитойда баландлиги 500 метрдан ошадиган осмонўпар бинолар қуриш тақиқланди

    09.07.2021, 08:24

    Қирғизистон фуқароси Туркия томонидан ўғирлаб кетилгач, Қирғизистонда чегара хизмати раҳбарининг истеъфоси талаб қилинди

    09.07.2021, 07:48

    Microsoft собиқ раҳбари бойлиги 100 млрд доллардан ошган дунёдаги тўққизинчи одамга айланди

    08.07.2021, 22:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.