• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    ХДП: Янги солиқ ҳашаматга берилганлар учун...

    Айрим амалдорларнинг яна тўй ва маросимларни дабдабали, шуҳратпарастликка муккасидан кетган тарзда ўтказаётгани, ҳашаматга зўр бераётгани ва бойлигини кўз-кўз қилаётгани яна ижтимоий тармоқларни ларзага келтиряпти.

    Бундай воқеалар пандемия қайтадан кучайиб бораётган, нарх-наво ошиб, аҳоли маблағ билан боғлиқ муаммоларга юзма-юз келаётган мураккаб вазиятда содир бўлаётгани кенг жамоатчиликнинг ғашига тегяпти.

    Лавозимини суиистеъмол қилаётган раҳбарлар, оёғи ердан узилган, манманликка берилиб кетган ҳавойи мансабдорларнинг номақбул ҳаракатлари маҳаллаларда, жамиятда муҳит бузилишига сабаб бўлмоқда, оддий одамларнинг нафсониятига тегмоқда, уларнинг адолатга, давлат ҳокимиятига ишончига зиён етказмоқда.

    Айрим мутасаддилар фикри, турмуш тарзи, фаолияти билан бошқаларга ўрнак кўрсатиш ўрнига, маънавий қашшоқлик, ахлоқий тубанлашув тимсолига айланиб боряпти. Бундан 100 йиллар аввал ҳам айрим беклару тўралар шундай паст даражада бўлиб, жамиятни, халқимизни тараққиётдан орқага тортган эди. Ҳозир ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатиляпти. Биз бундан хавотирдамиз.

    Тарғибот, тушунтириш, яхши гап кор қилмаган масалаларда қонунчиликни кучайтириш зарурати юзага келади. Шунинг учун Халқ демократик партияси табақалаштирилган, яъни ҳашамат солиғини жорий этиш таклифи билан чиқяпти.

    Бу масала ижтимоий тармоқлардаги айрим муҳокамаларда «Яна янги солиқми?», «Халқни қийнаш нимага керак?» каби саволлар билан нотўғри талқин қилинаётган ҳолатлар ҳам кузатиляпти.

    Ҳашамат солиғи янги солиқ эмас, бу бойларнинг пулига, мулкига ҳасадгўйлик ҳам эмас. Бу мол-дунёга, ҳашаматга муккасидан кетиб, жамиятдаги муҳитга салбий таъсир қилаётган, жамоатчиликнинг асабига тегаётган бойваччаю бойвуччаларнинг ижтимоий масъулиятини оширишга интилишдир.

    Халқ демократик партияси оламшумул, аввал кузатилмаган ташаббус билан чиқаётгани йўқ, ҳашамат солиғи жаҳондаги қатор давлатларда жорий этилган. Фақат партия табақалаштирилган солиқ тизими асосида қўшимча йиғилган маблағнинг муайян қисмини кам даромадли фуқароларни камбағалликдан чиқариш, ижтимоий ҳимояни кучайтиришга мақсадли сарфлаш керак, деган таклифни ҳам илгари суряпти.

    Халқ демократик партияси фаоллари тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, исрофгарчиликка йўл қўйилишига қарши. Шу боис партия ҳашамат солиғини жорий этиш тарафдори бўляпти.

    Бу ташаббусни амалга ошириш мураккаб, қонунчиликни такомиллаштириш муайян вақт талаб қилади. Аввало, ҳашамат, деган тушунчанинг тавсифи, ҳуқуқий чегарасини белгилаш керак бўлади. Масалан, қанча нархдан юқори машиналар ҳашаматли машина ҳисобланиши, аниқланиши лозим. Меъёрлар турли давлатларда турлича, бизда қандай бўлгани тўғри — бу савол ҳали очиқ.

    Бу масалада кенг жамоатчилик, мансабдорлар, бойваччалар фикри ва муносабатини билиш жуда муҳим. Ишчи гуруҳ ҳозирда хориж тажрибаси ва аҳоли вакиллари фикрини ўрганяпти. Мавзуга ҳали яна қайтамиз.

    Тўлқин Тўрахонов, Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раис ўринбосари

    Мавзу ҳақида «Ўзбекистон овози» газетасида чоп этилган мақоладан кўпроқ маълумот олишингиз мумкин. https://xdp.uz/partiya-yangiliklari/3324

    Ушбу материал Ўзбекистон Халқ демократик партияси матбуот хизмати томонидан тақдим этилган

    05.07.2021, 16:30   Изоҳ (0)   20229
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Boulevard турар жой мажмуаси Tashkent City’нинг Европа мавзесидаги хонадонларнинг кенг танловини таклиф этади

    05.07.2021, 15:00

    Династия — турар жой мажмуасининг янги саҳифаси

    05.07.2021, 12:00

    Нега буйрак кўчириб ўтказиш учун Acıbadem’га мурожаат қилиш керак?

    05.07.2021, 09:00

    Yangi Choshtepa турар жой мажмуаси: Тайёр хонадонларни 20 йилга, кредитга харид қилинг!

    04.07.2021, 09:00

    Савдони молиялаштириш — бизнес учун ишончли кўмак!

    03.07.2021, 18:00

    «Агробанк»да очиқлик ва шаффофликни таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар

    03.07.2021, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.