Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган Tico ва унинг ҳайдовчиси олиб чиқилди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Маълум қилинишича, 5 июль куни соат 08:00 да Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга Tico тушиб кетгани тўғрисида хабар келган.
Мазкур хабар юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сувда-қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига этиб келган.
Машина салонида фақатгина ҳайдовчи бўлган. Фуқаро енгил жароҳатлар билан чўкаётган машинадан ўз вақтида чиқариб олинган. Қутқарувчиларнинг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида машина ҳам бир неча дақиқалардан сўнг сувдан олиб чиқилган.
Мавзуга доир:
- Фарғона каналига Cobalt тушиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди
- Сурхондарёда каналга тушиб кетган Damas сувдан олиб чиқилди
- Самарқандда каналга тушиб кетган «Жигули» олиб чиқилди. Унинг ҳайдовчиси салондан топилмади
- Андижонда «Волга»нинг каналга тушиб кетиши оқибатида унинг салонидаги йўловчи ҳалок бўлди
Изоҳ (0)