• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Дунёдаги энг бадавлат актёр қандай кўринишга эга ва нега уни кўпчилик танимайди? (фото)

    Сизу бизга энг кўп ҳақ тўланадиган актёр ва актрисалар, шунингдек, ўтган йилларда ким энг кўп пул топгани ҳақидаги маълумотлар янгилик эмас. Масалан, 2020 йилда энг кўп пул тўланадиган киносаноат вакиллари орасида Дуэйн Жонсон ва София Вергара етакчилик қилган. Шундан келиб чиқиб кўпчилик кимга энг кўп маблағ тўланса, ўша энг бадавлат актёр бўлади, деб ҳисоблайди. Аммо қанчалик ғалати туюлмасин бундай эмас. Масалан AdMe.ru нашридагилар ҳам энг давлатманд актёрни кўпчилик танийди деб ўйлаган, аммо энг бадавлат санъат олами вакили Дуайн Жонсон, Жонни Депп, Ди Каприо ва Жорж Клуни эмас, исми кўпчиликка номаълум бўлган актёр бўлиб чиққан.

    2021 йилнинг июнида Cеоwоrld журналида энг бадавлат инсонлар рўйхати эълон қилинган. Рейтингдан сўнгги вақт давомида кўп пул ишлаб топган ҳамда бутун фаолияти давомида катта давлат тўплаган актёр ва актрисалар ўрин олган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Унда молиявий аҳволи 1 миллиард долларга баҳоланган Тайлер Перри биринчи, 950 миллион доллар маблағ эгаси бўлган америкалик актёр ва сценарий муаллифи Жерри Сайнфелд эса иккинчи ўринга лойиқ деб топилган. Учинчи ўриндан эса даромади 300 миллион доллардан ортиқ бўлган Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон ўрин олган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Том Круз 580 миллион доллар билан тўртинчи бўлган. Кейин эса даромади 500 миллион доллар бўлган актёрлар бирин-кетин ўрин эгаллаган. Жорж Клуни, Роберт Де Ниро ва The Оlsin Twins Топ-7дан ўрин олган. Амитабҳ Баччан (455 миллион доллар) саккизинчи, Мел Гибсон (425 миллион доллар) эса тўққизинчи бўлган. Адам Сендлер (420 миллион доллар) ўнталик рўйхатга якун ясаган.

    Актёр қандай қилиб бунча катта миқдорда пул ишлаб топган?

    https://www.instagram.com/p/B2kk6AiH03w/?utm_source=ig_embed&ig_rid=7efbbbec-821d-47d6-946d-d8296e5d8437

    Асл исми Кичик Эммит Перри бўлган актёр 1969 йил Луизиана штатининг Янги Орлеан шаҳрида дурадгорлар оиласида дунёга келган. Ота-онаси билан муносабатлари бироз мураккаб бўлган йигит мустақил ҳаёт бошлашга ҳаракат қилган ва 16 ёшида исмини Тайлер Перрига ўзгартирган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Бўлажак миллиардер мактабни битирмаганига қарамай, ўрта мактаб билимини ўзлаштирганлик ҳақида сертификатни қўлга киритган. Узоқ вақтлар давомида оиласи билан боғлиқ қийин муносабатлар сабаб ўзини ўнглаб ололмаган Тайлернинг ҳаёти Опра Уинфри шоусидаги ёзишнинг даво сингари таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида айтилган фикрларни эшитганидан кейин буткул ўзгариб кетган. Айнан шу нарса Перрининг ёзишни бошлаши, «Мени ўзгартиришганини биламан» мюзиклини яратиши учун туртки бўлган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    22 ёшида у машина савдоси ва коллектор бўлиб ишлаш ортидан 12 минг доллар тўплашга муваффақ бўлган. 1990 йилда ўз жамғармасини «Мени ўзгартиришганини биламан» мюзикли Атланта театрида қўйилиши учун сарфлаган. Постановка кутилгандек омадли чиқмаган, молиявий муваффақият ҳақида эса гап бўлиши ҳам мумкинмас эди. Ҳатто турар жойи ижарасига пул топа олмаганидан машинада яшашига тўғри келган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Омадсизликлар Перрининг тўхташи учун сабаб бўлмаган. Кейинги 6 йил давомида сценарий ёзиш ва уларни саҳналаштиришдан чарчамаган, охир-оқибат 1998 йилга келиб эътирофларга сазовор бўлган. Атлантанинг иккита театрида мюзиклнинг муваффақиятли намойишларидан кейин спектакллар ташкил қилиш ва шаҳар театрларида гастрол қилишда давом этган. Намойиш қанча кўп бўлгани сари мухлислари сони ҳам шунча кўпаяверган.

    2005 йилда Forbes’да Тайлер Перри чипталарни 100 миллион долларга, спектакль видеоларини 30 миллион долларга сотгани ва қўшимча 20 миллион долларга эга бўлгани ҳақида маълумот эълон қилинган. Йилига 300 марта спектакль намойиш қилган, уларни ҳафта давомида 35 минг томошабин томоша қилган. 2005 йилда эса ижросидаги «Телба қора аёл кундалиги» номли дебют фильми экран юзини кўрган. Танқидчилар ижобий баҳо бермаганига қарамай, у гавдалантирган қаҳрамон мухлислар қалбидан жой олган. Турли лойиҳаларда доимий равишда фаол бўлган актёр продюсер ва сценарий муаллифи сифатида ҳам фаолият юритган. 2007 йилда ижросидаги «Отасининг қизи» фильмининг премьераси бўлиб ўтган. Шу йилнинг октябрида прокатларда 21,4 миллион доллар тўпланишига сабаб бўлган «Нима учун турмуш қурамиз?» лойиҳаси намойиш қилинган. 2009 йилда суратга тушган «Медея қамоқхонада» фильми эса 90,5 миллион доллар йиғган. Шундай қилиб 2009 йилга келиб у барча лойиҳаларидан жами 400 миллион доллар ишлаб топишга муваффақ бўлган. 2011 йилда аввалига театрда кейин эса кинотеатрларда «Медеянинг катта, бахтли оиласи» фильми намойиш қилинган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Шундан кейин актёр асосий қаҳрамони Медея бўлган яна 6 та фильм суратга олган ва уларнинг барида бош қаҳрамонни гавдалантирган. Киносаноатдаги хизматлари сабаб 2019 йил Голливуддаги Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига, 2021 йилда эса «Оскар» мукофотига эга бўлган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Танқидчилар томонидан ишларига етарли баҳо берилмагани сабаб аввалига киносаноатда тан олинмаган актёр ҳеч қачон ортга чекинмаган ва ўзи ёқтирган иши билан шуғулланишда давом этган. Бугунги кунда 51 ёшли актёрнинг ўз ижод студияси ва 1200 та телевизион эпизод, 22 та бадиий фильм ҳамда 20 та театр постановкасига муаллифлик ҳуқуқи бор. Шунга қарамай, Перрининг шулар билан чекланиш нияти йўқ. Актёр ресторан, дўкон ва боғ очишни режалаштирган. Қолаверса, стриминг платформаси билан шартнома имзолаган, унга кўра йилига камида 90 қисмни ташкил қиладиган янги телевизион лойиҳа суратга олиши керак.

    Нима учун Перри ҳақида ҳеч ким эшитмаган?

    Фақат ўз мамлакатида машҳурликка эришиши ва бошқалар уни танимаслигининг сабаби у суратга оладиган фильмларнинг маҳаллий ўзига хосликларни ўзида мужассам этадиган комедия жанрида эканлигида. Шу туфайли унинг фильмлари мамлакатдан ташқарида намойиш қилинмайди.

    Мавзуга доир:

    • Бадавлат оилаларда туғилиб ўсган машҳурлар (фото)
    • Марк Цукерберг, Роберт Паттинсон, Кира Найтли: ҳашаматли ҳаётдан воз кечган юлдузлар (фото)
    • Пули кўп бўлишига қарамай оддий ва шинам уйларда яшашни афзал кўрувчи Голливуд юлдузлари (фото)

    05.07.2021, 19:55   Изоҳ (0)   43687
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд юлдузлари бир неча кило вазн тўпласа, қандай кўринишга эга бўлади (фото)

    05.07.2021, 17:55

    Дэвид ва Виктория Бекҳэм турмушининг 22 йиллигини нишонлади

    05.07.2021, 14:44

    Instagram: 22 кишига машина совға қилган хонанда, Раъно Шодиева қизини узатмоқда, Севинчнинг машинаси йўлини тўсган мухлислар

    04.07.2021, 22:37

    Приянка Чопра Max Factor брендининг халқаро махсус вакили бўлди

    04.07.2021, 17:53

    Голливуднинг машҳур актёри Том Круз 59 ёшга тўлди. Актёрнинг ҳаётига оид қизиқарли маълумотлар (фото)

    04.07.2021, 13:49

    Азиза Ёқубова онасининг туғилган кунига кутилмаган сюрприз тайёрлаб, унга автомашина совға қилди (видео)

    04.07.2021, 10:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Эл-Класико”лар тарихида ўзига хос серия қайд этилди

    Спорт | 12 май, 08:48

    Польша Россияни савдо марказини ёқиб юборганликда айблади

    Дунё | 12 май, 08:38

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.