4 июль куни юлдузли жуфтлик Дэвид ва Виктория Бекҳэм бирга оила қурганига 22 йил тўлиши муносабати билан ушбу санани нишонлади. Ижтимоий тармоқларда улар бир-бирига таъсирли тилаклар билдириб, оилавий архивидаги суратлар билан бўлишди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
«Орадан 22 йил ўтган бўлса-да, чиройли либосларимиз ҳамон ўзимизга ярашиб турибди. Юбилейинг билан, сени жуда яхши кўраман. Доим бир хил кийина олишимиз учун, ажойиб фарзандларимизни совға қилганинг учун сенга раҳмат», — деб ёзади собиқ футболчи ўзининг Instagram’даги саҳифасида.
https://www.instagram.com/p/CQ5dF4mh1J7/
«Сени яхши кўраман, Дэвид. Юбилейинг билан», — дея ёзган Виктория.
https://www.instagram.com/p/CQ5ddf2oa7h/
Бекҳэмлар оиласининг тўрт нафар фарзанди бор: Бруклин, Ромео ва Круз исмли ўғиллари ва Харпер исмли қизи.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг сентябрида Дэвид ва Виктория Бекҳэм коронавирусни бошдан кечиргани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)