Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида Nexia ва «КамАЗ» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Марказий студия» информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Nexia ўзидан олдинги автомобилни қувиб ўтмоқчи бўлиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтганда рўпарадан келаётган «КамАЗ» билан тўқнашган.

Оқибатда Nexia’нинг 35 ёши ҳайдовчиси шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

ЙТҲ сабаби ўрганилганда йўлнинг ўртасига ажратувчи чизиқ чизилмагани аниқланган.

Бундан аввал Самарқандда Damas ва автобус тўқнашуви оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлгани, Хоразмда пиёдани уриб юбормасликка ҳаракат қилган Damas ағдарилиб кетгани ҳамда Ўзбекистонда беш ой ичида содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 770 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Макрон Путин билан бевосита мулоқотни сақлаб қолишга чақирди
Маҳаллий
«ИИВ вакиллари муаммони прокуратурага юклаб, жамоатчиликни чалғитибди» — ўз погонини юлиб, аёлни қасддан айбдор қилмоқчи бўлган ИИБ ходими воқеаси юзасидан ҳуқуқшу...
Маҳаллий
Тошкентда об-ҳаво сабаб автобуслар оралиқ интервал вақтлари ортиши мумкин