• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Испанияда кўчада ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинди

    Испанияда коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган кўчада ҳимоя ниқобларини тақиш мажбурияти 26 июндан бекор қилинди, деб ёзади «РБК».

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Мамлакат бош вазири Педро Санчес ўтган ҳафта эпидемиологик чораларни юмшатиш тўғрисидаги қарорни эълон қилди. Ушбу қарор Испания Вазирлар Маҳкамаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланди.

    Соғлиқни сақлаш вазири Каролина Дариаснинг сўзларига кўра, фуқаролар 1,5 метр ижтимоий масофани сақлаш шарти билан очиқ ҳавода ниқоб тақиши шарт эмас. Бироқ савдо кўчалари сингари гавжум жойларда ёки катта тадбирларда ниқобдан фойдаланиш керак бўлади.

    Шу билан бирга, барча ёпиқ жамоат жойларида, жумладан, дўконлар, кинотеатрлар, театрлар, кутубхоналар ва музейларда ниқоб тақиш мажбурий бўлиб қолмоқда. Бу қоида жамоат транспортида ҳам амал қилади.

    The Local нашрининг таъкидлашича, кўчада ниқоб тақиш мажбурияти бутун Испания бўйлаб бекор қилинган бўлса-да, ҳудудлар вазиятга қараб ўзлари қарор қилиши мумкин. Масалан, Андалузия ва Астурия ҳукумати очиқ ҳавода ҳам ниқоб тақишни давом эттиришни тавсия қилди.

    Испания ҳукумати фуқароларга 2020 йил баҳорида жамоат жойларида ниқоб тақишни буюрганди. 2021 йил март ойида одамлар орасидаги масофадан қатъи назар, кўчада ҳимоя ниқобларини тақиш талаби кучайтирилди.

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Испанияда пандемия бошидан бери 3,7 миллион киши COVID-19’га чалинган, шулардан 80,7 минг киши касалликдан вафот этган. The Local нашрининг ёзишича, июнь ойи ўрталарига келиб, мамлакат аҳолисининг 47 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг камида битта компоненти билан эмланган. Нашрнинг таъкидлашича, ҳозир мамлакатда касалланиш даражаси 2020 йилнинг августидан буён энг паст кўрсаткичда.

    Мавзуга доир:

    • АҚШда COVID-19’га қарши эмланган фуқаролар ниқоб тақмаслиги ва масофа сақламаслиги мумкин бўлди
    • Исроилда аҳолига ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинди
    • Чеченистонда ҳам ниқоб тақмай юришга рухсат берилди ва республика ҳудудига кириш очиб қўйилди
    • Удмуртия Россия ҳудудлари ичида биринчи бўлиб ниқоб тақиш мажбуриятини бекор қилди

    26.06.2021, 12:54   Изоҳ (0)   21521
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    The Telegraph: Британия ҳарбий кемаси бош вазирнинг қарори билан Қрим соҳиллари яқинидан сузиб ўтган

    26.06.2021, 11:22

    НАТО Хитойнинг «ҳайратда қолдирадиган» ҳарбий ютуқлари ҳақида огоҳлантирди

    26.06.2021, 08:23

    Чехияда кучли торнадо содир бўлиб, уйларни вайрон қилди. Қурбонлар бор (фото ва видео)

    25.06.2021, 23:11

    Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ва Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши эмланди

    25.06.2021, 22:34

    ЖССТ: «ҳиндча» штамм «асл» коронавирусдан икки карра юқумлироқ

    25.06.2021, 20:24

    Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Хитой вакцинаси билан эмланганидан кейин коронавирусга чалинди

    25.06.2021, 19:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.