Коронавирусга қарши вакциналарнинг хилма-хиллигига қарамай, дунё бўйлаб одамларни эмлаш даражаси ҳали жамоавий иммунитетни шакллантиришга имкон бермаяпти. Мамлакатлар ўз фуқароларини нафақат тақиқлар билан, балки рағбатлар билан ҳам вакцинацияга ундамоқда. Турли мамлакатларда COVID-19’га қарши эмланганлар қандай бонусларни қўлга киритаётгани ҳақида «РБК» фоторепортаж тайёрлади.

Сербиядаги «Милютин яқинидаги кутубхона» ресторани эмланганларни меҳмон қилиш учун сихда буқа гўшти пиширмоқда

Фото: Reuters

Май ойида Сербия президенти Александар Вучич ой охирига қадар COVID-19’га қарши вакиснанинг тўлиқ ёки ҳеч бўлмаганда биринчи компоненти билан эмланадиган ҳар бир кишига 3000 динор (тахминан 25 евро ёки 30 доллар) ваъда қилди. Крагуевац шаҳрида «Милютин яқинидаги кутубхона» ресторани ўз залларидан бирида эмлаш пункти ташкил қилиш билан бирга  эмланган барча меҳмонларни сихда пиширилган буқа гўшти билан бепул меҳмон қилди.

Калифорния губернатори Гэвин Ньюсон Vax for the Win лотериясида соврин ютиш учун қўлида шарикларни айлантирмоқда

Фото: Reuters

Калифорнияда расмийлар Vax for the Win лотереясини бошлади. Унда вакцина олган калифорнияликларнинг барчаси иштирок этиши мумкин, аммо аввал уларнинг эмлангани тўғрисидаги маълумотлар давлат рўйхатига киритилган бўлиши керак. Совринлар орасида «жума кунлари учун 50 минг доллар», 1,5 миллион долларлик гран-при, шунингдек, овқатланиш ва кўнгилочар тадбирлар учун йўлланмалар мавжуд. Ҳукумат маълумотларига кўра, 15 нафар ғолиб аллақачон 50 минг доллардан ютиб олган, яна ўн киши 1,5 миллион доллардан қўлга киритган. Иштирокчиларга янги совғалар ваъда қилинмоқда, 1 июль куни уларга яшаш, овқатланиш ва дам олиш харажатлари тўланган олтита тўрт кишилик «орзу ваучери» тақдим этилади.

Индонезия қишлоқларида коронавирусга қарши эмланганларга тирик товуқлар берилмоқда. Вакциналарга ишончи кам бўлган кекса ёшдаги (45 ёш ва ундан катта) фуқароларни эмаш шу тарзда рағбатлантирилмоқда. Тақдирлаш дастури бошланишидан олдин Ғарбий Ява провинциясининг Чианжур шаҳрида ҳар 200 нафар маҳаллий аҳолидан атиги 20 нафари эмланган, ҳозирда полиция маълумотларига кўра кунига 250 дан ортиқ киши эмлаш учун рўйхатдан ўтмоқда.

Фото: «РБК»

Россиянинг Орехово-Зуево округи фуқароси коронавирусга қарши эмланганлар учун ташкил қилинган лотореяда микратўлқинли печ ютиб олди

Фото: Орехово-Зуевский округи маъмуриятининг матбуот хизмати

Россияда коронавирусга қарши эмланганлар учун квартиралар, автоуловлар ва жиҳозлар ютуғи қўйилган ёки пул тўланади. Москвада 14 июндан 11 июлгача вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланганларнинг барчаси Renault Logan русумли автомашинани ютиб олиши мумкин, 1 июлгача эмланишни бошлаган қариялар 1000 рубллик чегирма купонларига эга бўлади.

Ямал шаҳрида эмланганлар орасида Apple смартфонлари, велосипедлар, қулоқчинлар, Smart-соатлар, Уфа ва Подмосквьеда эса квартиралар ўйналмоқда, Тольяттида вакцина олган аҳоли лотерея орқали 75 минг рубль ютиши мумкин. Аммо бонусларга ва эмлашни ихтиёрий равишда давом эттириш ваъдаларига қарамай, еттита ҳудудда айрим тоифадаги фуқароларга эмланиш мажбурий этиб белгиланди.

Фото: Getty Images

АҚШ ҳукумати ҳамкорлик учун асосан қора танлилар ташриф буюрадиган сартарошхоналарни жалб қилишга қарор қилди ва тўғридан-тўғри салонларда вакцинация ўтказишни сўради. Масалан, Чикагода салонларга вакцина учун ташриф буюрувчилар нафақат сочларини текин олдиради, балки Калифорниядаги Great America кўнгилочар боғига иккита чиптани қўлга киритади. Мерилендда сартарошхонада эмланганлар бепул сендвич билан меҳмон қилинади, шунингдек, The Shop Spa салонида соч ва соқолини олдириш учун 30 долларлик ваучерларга эга бўлади.

Боғдоддаги маҳаллий қаҳвахона коронавирусга қарши эмланганларни бепул қаҳва билан меҳмон қилмоқда. Бунинг учун ташриф буюрувчилар эмланганлик тўғрисидаги гувоҳномани кўрсатиши керак.

Фото: Reuters

Вашингтон штатида 21 ёшдан катта фуқаро эмланиш эвазига марихуана ўрамини бепул олиши мумкин. Акция 12 июлга қадар давом этади, давлат томонидан ваколат берилган канабис сотувчилар бир ўрамдан марихуана тарқатади. Коронавирусга қарши эмланганлар, шунингдек, бепул пиво, шароб ёки коктейль талаб қилиши мумкин. Нью-Йорк аҳолисига ҳам марихуана ўрамлари тақдим қилинди. Фаоллар уларни Марказий боғда эмланганлик гувоҳномасини кўрсатган катта ёшлиларга тарқатди.

Фото: «ТАСС»

Хитойда коронавирусга қарши эмланганларга бепул тухум ва ўсимлик ёғи, шунингдек, озиқ-овқат ва дори-дармон учун чегирма купонлари берилади. Бундан ташқари, расмийлар «тезроқ укол олинг» номли видеороликлар ва шаҳарларда «Буюк иммун деворини биргаликда қуриш учун ўз вақтида вакцинация» шиори ёзилган баннерлар ёрдамида вакцинацияни рағбатлантирмоқда.

Фото: AP Photo

Вашингтондаги Жон Кеннеди маркази коронавирусга қарши вакцинани олганларнинг барчасига Solace Brewing компаниясидан бепул пиво таклиф қилди. Anheuser-Busch пиво компанияси ҳам ичимликни бепул тарқатишга қарор қилди. Компания АҚШ президенти Жо Байденнинг 70 фоиз аҳолини эмлаш мақсадига эришилган тақдирда, 21 ёш ва ундан катта бўлган барча америкаликларга бепул пиво тарқатишни ваъда қилди.

Фото: Getty Images

Венгрияда 1 майдан бошлаб ресторанларга, кинотеатрларга, гўзаллик салонларига, спорт залларига, музейларга ва бошқа жамоат жойларига фақат вакцинация паспорти билан киришга рухсат берилади. Мамлакатдаги сертификатлар коронавирусга қарши вакцинанинг камида битта дозасини олганларга берилади. Агар муассасалар бундай паспортга эга бўлмаган одамларга хизмат қилса, жиддий жаримага тортилиши мумкин.

Фото: AP Photo

Нью-Йоркда Shake Shack фаст-фуд тармоғи коронавирусга қарши эмланганларга бепул картошка-фри тарқатмоқда. Бир порция фри олиш учун сотувчига вакцинация паспортини кўрсатиш кифоя.

Фото: Reuters

Исроилнинг Тель-Авив шаҳридаги Jenia бари ёнида вакцинация пункти ташкил қилинган. Бар эмланганларга бепул алкоголсиз ичимликлар учун ваучер беради.

Фото: Reuters

Флоридадаги Gramps бари ҳам ҳудудий ҳокимият билан биргаликда коронавирусга қарши эмланганларни мукофотлашга қарор қилди. Май ойи бошида эмланганларга бепул тушлик — пицца бўлаги ва коктейль таклиф қилинди.

Фото: Bloomberg

Миссурида эмлаш дастурини тарғиб қилиш учун АҚШ президентининг рафиқаси Жил Байден (суратда) Канзасга келди. У коронавирусга қарши эмланган маҳаллий аҳолига Канзасдаги Metropolitan Community коллежида бепул машғулотлар учун ваучерлар тарқатди.

Фото: «ТАСС»