«Пахтакор» футбол клуби ўз футболчиларининг йиллик маоши ва мукофот пулларини очиқлади.

Фото: «Пахтакор» ФК

Унга кўра, швейсариялик легионер Эрен Дердийок футболчилар ичида энг кўп маош олади —йилига 1,3 миллион евро (16,4 миллиард сўм). Кейинги ўриндаги Драган Черан эса йилига 325 минг доллар (3,4 миллиард сўм) ишлаб топади.

Асосий таркиб вакиллари бўлган маҳаллий футболчиларнинг йиллик маоши бир хил — 153 120 000 сўм. Бироқ йиллик мукофот пулларида фарқ бор. Ўзбекистонлик футболчилар орасида энг кўп мукофотни Егор Кримец олади — 4 миллиард сўм. Шерзод Аъзамов, Элдор Суюнов, Сардор Собирхўжаев, Анзур Исмоилов, Фаррух Сайфиев, Аброр Исмоилов ва Азиз Турғунбоев каби футболчиларнинг йиллик мукофот пули 1 миллиард сўмдан юқори.

Бош мураббий Питер Ҳюистранинг йиллик маоши 350 минг еврони ташкил қилади — 4,4 миллиард сўм.

Фото: «Пахтакор» ФК

Фото: «Пахтакор» ФК

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Пахтакор» вакиллари билан учрашгани, эндиликда футболчилар топадиган маблағлар, мукофот пуллари ва бошқа ҳисоботлар клуб расмий манбаларида эълон қилиб борилиши айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» май ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилиши ва клуб харажатлари ҳомийлар томонидан қопланиши маълум бўлганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!