Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоят фаоллари билан ўтказилаётган йиғилишда давлат раҳбари вилоятда янги саноат зонаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Яқинда 27 май куни вилоятда 105 гектар ерда ‘Машинасозлик ва электротехника саноат хаби’ махсус зонасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзоладим. ‘Ўзавтосаноат’ томонидан ушбу саноат хабида 2021—2023 йилларда 80 миллион доллар инвестиция эвазига 8 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Жумладан, чўян деталларни қуйиш, уларга механик ишлов бериш, резина жипсловчи деталлар, автомобиль ойна тозалагичлари, шасси учун пружиналар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

Кеча электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича топшириқ бердим. Бу лойиҳалар етарли эмаслигини ҳисобга олиб, ‘Ўзавтосаноат’, ‘Элтехсаноат’ бир ой муддатда саноат хаби ҳудудида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тақдимот қилади», — дейди давлат раҳбари.

Президент вилоятда металлургия заводи қурилиши лойиҳасини ҳам тайёрлаш лозимлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь охирларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «Ўзавтосаноат» Андижонда 100 гектарлик суғориладиган ер майдонини беғараз ҳамда аукционсиз қўлга киритмоқчи эканини танқид қилганди.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Кассета можароси» — Украина президенти кабинетига ўрнатилган диктофон, Антарктидага учган самолёт ҳалокати ва Теҳрон конференциясининг бошланиши. Кун хронологияси...
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 137 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Глобал талаб заифлашаётгани сабаб дунёда нархлар пасайиши кутилмоқда