Футбол бўйича Европа чемпионати гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Италия терма жамоаси 16 июнь, чоршанба куни Швейцария билан баҳс юритди.

Фото: Twitter / «Дарё»

Римда бўлиб ўтган ўйин мезбонларнинг устунлигида ўтди ва бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Мануэль Локателли 26 ва 52-дақиқаларда гол уриб, дублни расмийлаштирган бўлса, Чиро Иммобиле ўйин якунланиши арафасида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа итальянлар мусобақадаги кетма-кет иккинчи ўйинда 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди ва гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал этди. Илк турда Туркия мағлуб этилганди.

Гуруҳнинг биринчи ўйинида Уэльс Туркияни таслим этди. 2-турдан кейин А гуруҳидаги ҳолат ва гуруҳ тақвими:

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Евро—2020

Гуруҳ босқичи, 2-тур

16 июнь, чоршанба

Италия — Швейцария 3:0

Голлар: 1:0 – 26 Локателли, 2:0 – 52 Локателли, 3:0 – 89 Иммобиле.

Италия: Доннарумма, Кьеллини (Ачерби, 24), Ди Лоренцо, Бонуччи, Спинассола, Барелла (Кристанте, 87), Жоржиньо, Инсинье (Кьеза, 69), Локателли (Пессина, 86), Берарди (Толои, 70), Иммобиле.

Швейцария: Зоммер, Мбабу (Видмер, 58), Шер (Субер, 57), Эльведи, Родригес, Жака, Фройлер (Соу, 84), Шакири (Варгас, 76), Аканжи, Эмболо, Сеферович (Гавранович, 46).

Огоҳлантиришлар: Гавранович (49), Эмболо (79).