Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Европа чемпионати гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Бельгия терма жамоаси 17 июнь, пайшанба куни Дания билан баҳс юритди.

Фото: Twitter / «Дарё»

Фото: Twitter / «Дарё»

Копенгагенда ўтган ўйин тезкор гол билан бошланди. Юсуф Поульсен 2-дақиқада Данияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ иккинчи бўлим аввалида захирадан ўйинга қўшилган Кевин де Брюйне ўйин тақдирини бутунлай ўзгартириб юборди: у 54-дақиқада Торган Азарга гол уриш имкониятини яратиб берган бўлса, 70-дақиқага келиб, кучли зарбаси билан данияликлар дарвозасини доғда қолдирди ва жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.

Гуруҳнинг биринчи баҳсида Россия Финляндиядан устун келганди. 2-турдан кейин B гуруҳидаги ҳолат ва гуруҳ тақвими:

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Евро—2020

Гуруҳ босқичи, 2-тур

17 июнь, пайшанба

Дания — Бельгия 1:2

Голлар: 1:0 – 2 Поульсен, 1:1 – 54 Азар, 1:2 – 70 де Брюйне.

Дания: Шмейхель, Вестергор (Ольсен, 84), Кристенсен, Кьер, Васс (Ларсен, 62), Ҳёйбьерг, Дилэйни (Йенсен, 72), Дамсгор (Корнелиус, 72), Меле, Поульсен (Нергор, 62), Брэйтуэйт.

Бельгия: Куртуа, Вертонген, Алдервейрелд, Денаер, Менье, Тилеманс, Дендонкер (Витцель, 59), Торган Азар, Карраско ( Эден Азар, 59), Лукаку, Мертенс (де Брюйне, 46).

Огоҳлантиришлар: Васс (59), Дамсгор (69), Йенсен (82).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов