• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда президент сайловига жами 300 млрд сўм, ҳар бир номзодга эса 3 млрд сўмдан ажратилади

    16 июнь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида кун тартибидаги энг асосий масала — октябрда бўлиб ўтадиган президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир харажатлар сметасини тасдиқлашдан иборат бўлди. Бу ҳақда МСК матбуот хизматига таяниб, «Gazeta.uz»га хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    МСКнинг доимий асосда ишловчи аъзоси Адҳам Ибодуллаев сайловга қанча маблағ ажратилгани ва улар айнан нималарга сарфланиши бўйича маълумот берган.

    «2021 йил учун Ўзбекистоннинг давлат бюджети тўғрисидаги қонунга кўра, 2021 йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдори 300 миллиард сўм этиб белгиланган», — дейди у.

    Унинг сўзларига кўра, Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметаси ишлаб чиқилган ва Молия вазирлиги билан келишилган.

    Таъкидланишича, уни ишлаб чиқишда бюджет маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳудудлардаги мавжуд сайлов жиҳозлари ва товар моддий қийматликлар тўлиқ хатловдан ўтказилган.

    «Шунингдек, харажатлар сметасини шакллантиришда Молия вазирлигининг масъул ходимларини жалб этган ҳолда бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг ҳар бир сўмини ўз йўналиши ва мақсадли сарфланиши юзасидан таҳлил қилган ҳолда режалаштирилган», — дейди комиссия аъзоси.

    Сиёсий партия ва номзодларга ажратиладиган маблағлар

    Йиғилишда умумпартиявий тадбирлар ва сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ва тарғибот ишларини амалга оширишга ажратиладиган маблағлар — 15 миллиард 486 миллион сўмни ташкил этиши таъкидланган. Бунда, ҳар бир номзодга 3 миллиард 97 миллион сўмдан тўғри келмоқда.

    «Сайловга ажратилган маблағларнинг сарфланиши юзасидан сайлов якунлари эълон қилингандан сўнг белгиланган муддатларда Марказий сайлов комиссиясининг веб-сайти орқали ва ижтимоий тармоқларида ҳисоботи ёритиб берилади», — дейди Адҳам Ибодуллаев.

    Шу билан бирга, ажратилган маблағларнинг аниқ ва манзилли сарфланиши назорат қилиб борилиши ва сайлов якунида иқтисод қилинган маблағлар давлат бюджетига қайтарилиши таъкидланди.

    Маблағлар нималарга сарфланади?

    Сметага кўра, маблағлар қуйидаги мақсадларга сарфланиши маълум қилинди:

    • Президент сайлови бўйича 14 та округ сайлов комиссияси харажатлари учун;
    • 10 800 га яқин участка сайлов комиссиясининг ҳар бирини, эҳтиёждан келиб чиқиб, давлат байроғи, давлат герби, сайлов анжомлари билан жиҳозлаш, (яширин овоз бериш кабинаси, овоз бериш қутиси) тарқатма материаллар ва бошқа товар-моддий қийматликлар билан таъминлашга;
    • округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолигига жалб этиладиган қарийб 140 000 нафарга яқин комиссия аъзоларининг иш ҳақи ва компенсация тўловларига.
    Бундан ташқари, сайлов бюллетенлари ва таклифномаларини тайёрлаш ҳамда сайлов участкаларигача етказиб бериш учун транспорт харажатлари молиялаштирилади.

    Сайлов кодекси ҳамда «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг бир номзод ҳисобига тўғри келадиган миқдори белгиланган тартибда режалаштирилади.

    Маблағлар қуйидагича тақсимланган:

    • Сайловни ўтказувчи округ ва участка сайлов комиссиялари харажатлари округ сайлов комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ҳисоб рақами орқали амалга оширилади.
    • 14 та округ сайлов комиссияларининг харажатлар сметасида ҳар бир округ учун қарийб 57 миллион сўмдан ҳамда ҳар бир участка сайлов комиссияси учун 12 миллион сўмга яқин миқдорида маблағ ажратиш режалаштирилган.
    Округ ва участка сайлов комиссияларига ажратилган маблағлар:
    • барча комиссия аъзоларининг иш ҳақи ва компенсация тўловлари;
    • ягона ижтимоий тўловлар;
    • хизмат сафари ва фелдегерлик хизмати харажатлари;
    • сайлов бюллетенлари ва таклифномаларни сайлов участкаларигача етказиб беришни ташкил этиш учун транспорт харажатлари;
    • шаҳарлараро телефон алоқаси;
    • сайлов комиссияларига пешлавҳа ва ахборот стендлари тайёрлаш харажатлари;
    • сайлов округларида такрорий овоз бериш жараёнларини молиялаштириш.
    «Ҳурматли комиссия аъзолари, округ ва участка сайлов комиссиялари учун ажратилаётган маблағларнинг қарийб 80 фоиздан ортиғи иш ҳақи ва компенсация ҳамда ягона ижтимоий тўловлар учун сарфланади», — дейди Адҳам Ибодуллаев.

    Сайловда COVID-19’га қарши кураш

    МСК аъзосининг таъкидлашича, сайлов комиссиялари аъзолари ва сайловчиларнинг саломатлиги билан боғлиқ хавфсизлигини таъминлаш мақсадлари учун ҳам маблағлар кўзда тутилган.

    Шахсий ҳимоя воситалари ва дезинфекцияловчи материаллар билан таъминлашга — 11,5 миллиард сўм ажратиш режалаштирилган. Унинг қўшимча қилишича, агарда сайлов кунлари пандемия шароити юмшаса ва мазкур пулларнинг тўлиқ сарфланишига эҳтиёж бўлмаса, ҳақиқатан сарфланган маблағдан қолган қисми давлат бюджетига қайтарилади.

    Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 8 февраль куни «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган эди. Ушбу ҳужжат билан сайлов тизими янада такомиллаштирилган.

    Унга мувофиқ, эндиликда сайлов комиссияси фаолиятига жалб қилинган барча комиссия аъзоларига овқатланиш, транспорт ва бошқа харажатларни қоплаш мақсадида компенсация тўловлари тўлаб берилади.

    «Яна бир муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман сайлов комиссиясининг доимий иш жойига эга бўлмаган аъзоларига, шу жумладан пенсионерларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ иш ҳақлари тўлаб берилиши қонун билан белгилаб қўйилди. Бундай амалиёт комиссия аъзолигига жалб этилган фуқароларнинг мажбурий меҳнатига йўл қўймаслик мақсадида жорий этилган», — дейилди маърузада.

    Бундан ташқари, доимий иш жойига эга бўлган фуқароларнинг хизмат вазифаларини бажаришдан озод этилган ҳолда сайлов комиссиясининг қарорига биноан комиссия аъзолигига жалб этилганда доимий иш жойидаги иш ҳақи тўланмайди. Бу ҳолатда Харажатлар сметаси маблағлари ҳисобидан уларга асосий иш жойидаги ўртача иш ҳақи ҳисоблаб тўланади.

    СЯЕР

    Илк бор Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан (СЯЕР) 2019 йилда бўлиб ўтган парламент сайловларида фойдаланилган эди. Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловда СЯЕРни такомиллаштирган ҳолда зарур техник тайёргарлик билан биргаликда сайлов комиссиялари аъзоларини ҳам ахборот коммуникация технологиялари бўйича тайёрлаш учун ўқув машғулотлари ташкил этилади.

    Тренерлар ва мониторинг гуруҳи аъзоларининг округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолигига жалб этиладиган номзодлар ва аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида энг мақбул — каскад усулида ўқув машғулотларини ташкил этиш учун — 18 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган.

    «Шу билан бирга, ўқув машғулотларини олиб бориш ва сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизимида ишлашга ўргатиш бўйича услубий қўлланма тайёрлаш ва чоп этишлар ҳам инобатга олинган», — дейди МСК аъзоси.

    Ушбу тадбирлар учун ажратилган маблағларнинг 92 фоизи тренерлар ва мониторинг гуруҳи аъзоларининг иш ҳақи тўловлари билан боғлиқ харажатларни ташкил этади. Шунингдек, округ ва участка сайлов комиссиялари фаолияти давомида АКТдан фойдаланиш, интернетга узлуксиз уланиш ва алоқа воситаларидан фойдаланишни таъминлашга — 20 миллиард сўм йўналтирилади.

    Бундан ташқари, сайловга оид босма материаллари ва сайлов ташвиқотига оид ахборот ва маълумотларни чоп этиш учун қарийб 14 миллиард сўм ажратилади.

    МСКнинг марказлашган харажатлари

    Марказий сайлов комиссиясининг марказлашган харажатлари қуйидагилардан иборат:

    • сайлов қонунчилиги ва амалиётини ўргатиш мақсадида ўқув услубий қўлланма, рисола, эслатма плакатлар, видеодарслар, видеоролик, инфографик маълумот ва ахборотлар тайёрлаб чоп этиш;
    • Конституция, Сайлов кодекси ва Марказий сайлов комиссияси норматив ҳуқуқий ҳужжатларининг тўпламини чоп этиш;
    • республика ва ҳудудий тренерлар ва мониторинг гуруҳларининг меҳнат ҳақи ва хизмат сафари билан боғлиқ харажатларини қоплаш;
    • округ ва участка сайлов комиссиялари биноларини сайлов жиҳозлари билан таъминлаш ва зарур товар моддий қийматликларни етказиб бериш;
    • овоз бериш бюллетенларини чоп этиш;
    • сайловни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш;
    • сайлов округ ва участкаларини интернет ва алоқа хизматлари билан узлуксиз ишлашни таъминлаш учун кўзда тутилган.
    Марказий сайлов комиссияси аъзолари мазкур харажатлар сметасини тасдиқлаган.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев: Президент сайловлари халқаро тамойиллар асосида ўтказилиши керак

    16.06.2021, 13:14   Изоҳ (0)   25558
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг яна тўртта ҳудудида радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога қўйилди

    16.06.2021, 12:22

    Ўзбекистонда асосий фаолияти паррандачилик бўлган тадбиркорлар учун айрим солиқ ставкалари 50 фоиз миқдорида қўлланилади

    16.06.2021, 12:10

    Видео: Мақом куйлаётган Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев

    16.06.2021, 11:57

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи дозаси билан эмланганлар сони 1 млн кишидан ошди

    16.06.2021, 11:39

    Наманганда тадбиркор туман ҳокимлиги биноси олдига 100 га яқин қўйни ҳайдаб келди. У бўйнигача қарзга ботгани ва бошқа иложи қолмаганини айтмоқда

    16.06.2021, 11:21

    Бахтиёр Маҳкамов Тошкент ахборот технологиялари университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

    16.06.2021, 11:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.