Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда бир қизнинг Шимолий Фарғона каналида чўкиб кетгани ҳақида видеотасвир тарқалган. Ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабат эълон қилди.

Фото: Наманган ИИБ

Фото: Наманган ИИБ

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимининг берган маълумотига кўра, 2021 йилнинг 15 июнь куни соат 14:30 да Поп тумани ФВБга тумандаги «Анҳор» МФЙда яшаган, 2009 йилда туғилган вояга етмаган қиз маҳалла ҳудудидан оқиб ўтган Шимолий Фарғона каналига тенгдошлари билан бирга чўмилиш мақсадида бориб, сувга тушган ва қайтиб чиқмаган. Бу ҳақда келиб тушган тезкор хабардан сўнг орадан 10 дақиқа ўтгач, туман ФВБ ходимлари воқеа жойига етиб келиб, сув усти қидирув ишларини олиб борган.

Соат 16:00 ларда Наманган вилояти ФВБ ғаввослари томонидан канал йўли 4,5 метрлик сетка билан тўсилиб, сув ости қидирув ишлари олиб борилган.

Фото: Наманган ИИБ

Фото: Наманган ИИБ

Қидирув ишлари ҳозирга қадар (16 июнь) давом этмоқда. Ушбу ишга Наманган вилояти ва Поп туман ФВБдан 20 нафар, ИИБдан 6 нафар ходим жалб этилиб, ерусти ва сув ости қидирув ишлари давом эттирилмоқда.

Бундан аввал Бухорода сувга чўкиб кетган мактаб ўқувчисининг жасади бир кундан кейин топилгани, Нукусда ўзини каналга ташлаган қиз қутқарилгани ҳамда Тошкентдаги Бўрижар каналида чўкиб кетаётган икки кишини қутқариб қолган ФВВ ходимларидан бири ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди