• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Евро—2020. Де Брюйне ва Эден Азарсиз Бельгия Россияга, «аждарлар» эса «банкирлар»га қарши

    Евро—2020 баҳслари давом этади. Куннинг энг муҳим ўйини Россия ва Бельгия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ундан ташқари 12 июнь куни Уэльс Швейцарияга, Дания эса Финляндияга қарши баҳс олиб боради.

    Евро—2020

    1-тур баҳси

    12 июнь, шанба

    Россия, Санкт-Петербург, «Санкт-Петербург» стадиони

    Бельгия – Россия 00:00

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Бельгия

    Ижодкор жамоа Эден Азар ва Кевин де Брюйнесиз майдонга тушади

    Хабарларга кўра, Эден бу учрашувда асосий таркибда майдонга тушмайди. Кевин де Брюйне жамоа билан бирга Санкт-Петербургга учмади. Чемпионлар Лигаси финалида олган жароҳати туфайли Евронинг биринчи ўйинини ўтказиб юборади. Данияга қарши иккинчи турда жамоасига ёрдам бериши мумкин.

    «Реал» футболчиси қора ишларни бажаришни ёқтирмаслиги сир эмас. Азар «Челси»да ўйнаб юрган вақтларида ҳам буни яширмаган. Антонио Конте ярим ҳимояда қатъийликни йўқотмаслик учун Азарни иккинчи ҳужумчи позициясида ўйнатарди. Ҳозирги формасида Эден прессингда умуман фойдали бўлмасди. Жамоа Эден Азарсиз  прессингда яхшироқ ўйнайди. Унинг ўрнини «Атлетико»да ажойиб мавсумини ўтказган Янник Феррейра Карраско эгаллайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тилеманснинг узоқдан берадиган зарбалари Шунин учун қийинчилик туғдиради

    Россия дарвозабони Антон Шунин тўғридан-тўғри зарбалар ва жарима зарбаларни қайтариш бўйича жуда ёмон натижаларни қайд этади. Узоқдан бериладиган зарбалар унинг ожиз нуқтаси. Бельгия таркибида эса узоқдан зарба берадиган футболчи бор — Юри Тилеманс. «Лестер» футболчиси ортда қолган мавсумда Англия Кубоги финалида узоқдан зарба бериб, «Челси»га гол урганди. Россия посбони нафақат Лукаку, балки Тилемансдан ҳам эҳтиёт бўлиши керак.

    Россия

    Карраско майдонда бўлса Баринов ўз ўйинини намойиш эта олмаслиги мумкин

    Дмитрий Баринов Россия терма жамоасининг ўнг қанот ҳимоясида майдонга тушади. У қанотдан ҳужумларга фаол қўшилади. Агарда Янник Феррейро майдонга тушса, Дмитрий ўзини ноқулай ҳис қилиши мумкин. Прессингда жуда яхши ҳаракат қиладиган Карраско Бариновнинг эркин ҳаракат қилишига имкон бермайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бельгия билан ўйинга Ионов зарур

    Бельгиянинг Миллатлар лигаси доирасида Англияга қарши ўйинида инглизларнинг муваффақиятида Маркус Рэшфорд асосий ролни бажарди. Россияда эса худди шундай ҳужумчи йўқ. Ярим ҳимоячи Алексей Ионов «Краснодар» таркибида шундай ролни бажарган. Айнан у Россиянинг «Рэшфорди» бўлиши мумкин.

    Мураббийлар фикрлари

    Фото: EPA

    Фото: EPA
    Биринчи ўйин доим қийин бўлади. Охирги бир неча кун давомида жуда яхши тайёргарлик кўрдик, жамоамиз ўйинга тайёр. Жамоада ажойиб муҳит ҳукмронлик қиляпти. Бу ўйин биз учун синов бўлади. Россия терма жамоасини яхши биламиз. Уларнинг мухлислари ҳам бизга қарши бўлади. Иложи борича имкониятлардан фойдаланишимиз лозим.

    Охирги 3 йилда Бельгия жуда яхши ўйин кўрсатяпти. Терма жамоалар рейтинги биз учун қизиқ эмас. Ҳаяжондаман ва шу билан бирга мусобақа бошланганидан хурсандман. Ҳар бир футболчининг имкониятларидан максимум фойдаланишимиз керак.

    Роберто Мартинес, Бельгия терма жамоаси бош мураббийи

    Фото: рфc

    Фото: рфc
    Бельгия жуда яхши жамоа. Машғулотларда уларнинг ожиз нуқталарини ўрганишга ҳам диққат қаратяпмиз. Лекин биринчи ўринда ўзимизга эътибор қаратишимиз керак. Рақиб бошқа, биз бошқамиз. Бу Евронинг бошланиши эканлигини унутмаслик лозим. Ҳар нарсага тайёр туриш керак.

    Станислав Черчесов, Россия терма жамоаси бош мураббийи

    Жамоаларнинг охирги (ўзаро эмас) 5 ўйиндаги натижалари: 

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Мавзуга доир: Юлдузларга тўла Бельгия, Россия яна «қизил иблислар»га қарши, дебютант финлар ва «алвон гвардия». Евро—2020 B гуруҳи ҳақида

    «Голфчи» тўп сурадиган Уэльс «банкир» Швейцарияга қарши

    Евро—2020

    1-тур баҳси

    12 июнь, шанба

    Озарбайжон, Баку. «Олимпия стадиони»

    Уэльс – Швейцария 18:00

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Уэльс терма жамоаси Евро—2016 да дебют қилган эди. Дастлабки мусобақасидаёқ ярим финалгача етиб борган эди. Евро—2020 да ҳам аввалги натижани такрорлай олармикан? Бу йўлда уларнинг дастлабки рақиби Швейцария бўлади. «Банкирлар» камтарона таркибга эга бўлсада мусобақаларда доим етакчиларга муаммо туғдириши билан ёдда қолган. Петкович жамоаси ушбу мусобақага ҳам ўз сюрпризлари билан ташриф буюрган.

    Жамоаларнинг охирги 5 ўйиндаги натижалари:

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Мавзуга доир: Уч йилдан буён ютқазмаётган Италия, эски мавқейига қайтаётган Туркия, «аждарлар» ва «банкирлар». Евро—2020 А гуруҳи ҳақида

    «Алвон гвардия» мусобақа дебютантига қарши

    Евро—2020

    1-тур баҳси

    12 июнь, шанба

    Дания, Копенгаген. «Паркен»

    Дания – Финляндия 21:00

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Дания терма жамоаси саралаш босқичида умуман мағлубиятга учрамади. 8 та ўйиннинг 4 тасида қайд этилган дуранг натижалар жадвални 2-ўрин билан якунлашига сабаб бўлди. Евро—2020 мусобақасида B гуруҳидан ўрин олган данияликлар илк турда Евро—2020 да дебютини ўтказаётган финляндияликларга қарши майдонга тушади. Финляндиянинг Евродаги иштироки кўпчилик учун кутилмаган бўлди. «Филинлар» саралаш босқичида Греция, Босния ва Герцеговина, Арманистон каби терма жамоаларни ортда қолдирган. Демак, улар бу мусобақада шунчаки иштирок этиш ниятида эмас.

    Жамоаларнинг охирги 5 ўйинда қайд этган натижалари: 

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    12.06.2021, 17:21   Изоҳ (0)   17960
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳисоб-китоб: Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши ўйинда қайд этиши керак бўлган натижаси ҳақида

    12.06.2021, 15:44

    Вадим Абрамов: «Рақибдан келиб чиқиб ўйнашга мажбур бўлдик»

    12.06.2021, 12:44

    Аргентина терма жамоаси Америка Кубоги—2021 учун якуний қайдномани эълон қилди

    12.06.2021, 08:27

    Яманни «ёмон қилган» Ўзбекистон, ҳакамлардан хафа Шоҳжаҳон, Туркияни таслим қилган Италия. Энг сўнгги спорт хабарлари дайжести

    12.06.2021, 07:49

    Евро—2020. Италия очилиш ўйинида Туркияни йирик ҳисобда ер тишлатди

    12.06.2021, 01:55

    ЖЧ—2022 йўлида. Ўзбекистон миллий терма жамоаси пенальтидан урилган гол эвазига Яманни мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятини яхшилаб олди

    12.06.2021, 00:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Томошабинлар нафратига дучор бўлган “Муҳташам юз йил” сериали қаҳрамонлари

    Кино | 7 август, 12:51

    Apple Трамп босими остида АҚШга 100 млрд доллар сармоя киритади

    Дунё | 7 август, 12:30

    Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган 22 ёшли йигит ушланди

    Дунё | 7 август, 12:10

    Расман. Сон Ҳён Мин — “Лос Анжелес” футболчиси

    Спорт | 7 август, 12:04

    Instagram: туғилган кунини нишонлаётган Ёрқинхўжа Умаров, фирибгардан огоҳлантираётган Шаҳло Зоирова, АҚШга кетаётган “Қалпоқ”чилар

    Маданият | 7 август, 11:56

    Чорвоқдаги Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси инвестори ўз ҳисобидан канализация тизимини қуради

    Ўзбекистон | 7 август, 11:35

    Исроилликлар Meta компаниясидан 1 млрд доллар ундирмоқчи

    Дунё | 7 август, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.