• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Вадим Абрамов: «Рақибдан келиб чиқиб ўйнашга мажбур бўлдик»

    Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2022 мусобақаси саралаши доирасида 11 июнь, жума куни Яман термасини мағлубиятга учратди (1:0). Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ушбу учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди.

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА
    Ўйин биз кутгандек қийин кечди. Ҳозир барча ўйинлар шундай бўлишини биламан. Кимдир биз осонгина ғалаба қозонамиз деб ўйлагандир, аммо бундай бўлмаслиги аниқ эди. Яман охирги ўйинида мағлубиятга учрагани ҳеч нимани билдирмайди. Ундан ташқари бу жамоа Саудия Арабистони билан дуранг натижа қайд этган. Биз ўз ўйинимизни қила олмадик, уларга мослашишга ҳаракат қилдик. Албатта, жамоа рақибдан келиб чиқиб ўйин кўрсатади. Энди хулосалар чиқаришимиз лозим. Билишимча, Саудия Арабистонига ҳам осон бўлмаган, 85-дақиқагача ҳисоб очилмаганидан хабарим бор.

    Иқлим билан боғлиқ муаммоларни ҳам ҳисобга олиш керак. Ҳозир ҳаммага қийин. Биз тезроқ ўзимизга келиб, Саудия Арабистонига қарши ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Ўзимиз хоҳлаган ўйинни кўрсата олмадик. Афсуски, рақибдан келиб чиқиб ўйнашга мажбур бўлдик. Тўп узатишда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. Ўзимизни услубимиздаги футболни кўрсата олмадик. Бизда ўйинни ҳал қилиш учун вазиятлар бўлди. Агар улардан фойдаланганимизда хотиржамроқ ҳаракат қилардик. Лекин рақиб дарвозабони яхши ўйнади.

    Футболчилардан хурсандман, шундай ўйинда ҳисобни ушлаб қола олди. Жуда қалтис ҳисоб эди, охирги дақиқалар юқори босим билан ўтди. Аммо вазифани бажардик. Биз Саудия Арабистонига қарши ўйингача хатога йўл қўймасдан етиб боришимиз лозим эди. Энди ўша ўйинга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак.

    Жалолиддин Машариповнинг сариқ карточкаси? У 90 дақиқа ўйнаши керак эди. Лекин ўз даражасидаги ўйинини намойиш этолмади. Шунга қарамай уни ўйин охиригача майдонда қолдирдик. Унинг ақлли йигит экани ва сариқ карточка олмаслигига ишончим комил эди.

    Умарбек Эшмуродов биринчи бўлимда ишончсиз ҳаракат қилди ва жуда ҳаяжонланаётгани сезилди. Шунинг учун иккинчи бўлимда тажрибалироқ бўлган Ашурматовни туширдим ва у ишончлироқ ҳаракат қилди.

    Вадим Абрамов, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

    Ўзбекистон сўнгги тур олдидан 15 очко билан 2-ўринда қолмоқда, жамоа кейинги ўйинни пешқадам Саудия Арабистонига (17) қарши ўтказади.

    Яман — Ўзбекистон учрашуви видеошарҳини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    12.06.2021, 12:44   Изоҳ (0)   75850
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аргентина терма жамоаси Америка Кубоги—2021 учун якуний қайдномани эълон қилди

    12.06.2021, 08:27

    Яманни «ёмон қилган» Ўзбекистон, ҳакамлардан хафа Шоҳжаҳон, Туркияни таслим қилган Италия. Энг сўнгги спорт хабарлари дайжести

    12.06.2021, 07:49

    Евро—2020. Италия очилиш ўйинида Туркияни йирик ҳисобда ер тишлатди

    12.06.2021, 01:55

    ЖЧ—2022 йўлида. Ўзбекистон миллий терма жамоаси пенальтидан урилган гол эвазига Яманни мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятини яхшилаб олди

    12.06.2021, 00:55

    Шоҳжаҳон Эргашев Тошкентда ўтган бокс кечасида танзаниялик рақибини муддатидан аввал мағлуб этди

    12.06.2021, 00:14

    Мухлислар талқинига кўра АПЛнинг 2020/21 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди

    11.06.2021, 22:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple Трамп босими остида АҚШга 100 млрд доллар сармоя киритади

    Дунё | 7 август, 12:30

    Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган 22 ёшли йигит ушланди

    Дунё | 7 август, 12:10

    Расман. Сон Ҳён Мин — “Лос Анжелес” футболчиси

    Спорт | 7 август, 12:04

    Instagram: туғилган кунини нишонлаётган Ёрқинхўжа Умаров, фирибгардан огоҳлантираётган Шаҳло Зоирова, АҚШга кетаётган “Қалпоқ”чилар

    Маданият | 7 август, 11:56

    Чорвоқдаги Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси инвестори ўз ҳисобидан канализация тизимини қуради

    Ўзбекистон | 7 август, 11:35

    Исроилликлар Meta компаниясидан 1 млрд доллар ундирмоқчи

    Дунё | 7 август, 11:30

    Ҳамзат Чимаев ўзини Конор Макгрегор билан таққослашларига муносабат билдирди

    Спорт | 7 август, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.