Ўзбекистонда 11 июнь, жума куни қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет». Ҳаво ҳарорати кундуз куни 35-37 даражани, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 41-43 даражагача иссиқни ташкил этади.
Дам олиш кунлари республика бўйича, асосан, қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
12—13 июнь кунлари ҳарорат меъёрдан 1-2 даражага юқори бўлади ва 33-36 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-40 даражани ташкил этади.
Республиканинг айрим ҳудудларида шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 метр/секундгача кучаяди.
Изоҳ (0)