• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Маълумотларни тақдим этишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз». ИИВ зўравонликка оид статистикани беришдан бош тортди

    Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистондаги зўравонликка қарши «Nemolchi.uz» лойиҳасига мамлакатда қийноққа солиш, жисмоний ва маънавий зўравонлик билан боғлиқ моддалар бўйича қўзғатилган жиноятлар сони тўғрисидаги маълумотни беришдан бош тортди. Бу ҳақда Telegram’даги «Nemolchi.uz» каналининг бош муҳаррири Ирина Матвиэнко маълум қилди, деб ёзади «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Статистика «Nemolchi.uz» ресурсларига таҳлилий материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ирина Матвиэнконинг ўзи ҳам аъзоси бўлган Бош прокуратура ҳузуридаги оиладаги зўравонликларга қарши курашиш бўйича ишчи гуруҳнинг тадқиқотлари доирасида сўралган.

    Лойиҳа бош муҳаррири 2016—2020 йиллар давомида Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича қўзғатилган ишлар статистикасини сўраган:

    • 103-модда (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш);
    • 103-1-модда (ўзини ўзи ўлдиришга ундаш);
    • 105-модда 1-қисм (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш);
    • 109-модда (қасддан баданга енгил шикаст етказиш);
    • 110-модда 1-қисм (қийнаш);
    • 112-модда (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш);
    • 118-модда 1-қисм (номусга тегиш);
    • 119-модда 1-қисм (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш);
    • 121-модда 1-қисм (аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш);
    • 136-модда (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш);
    • 139-модда 1 ва 2-қисмлари (туҳмат, жумладан, нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш);
    • 140-модда 1 ва 2-қисмлари (ҳақорат қилиш, жумладан, нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш);
    • 141-1 модда 1-қисм (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш).
    Шунингдек, лойиҳа бош муҳаррири очилган ишларнинг қанчаси охирига етказилгани, қанчаси томонларнинг яраштируви бўйича ёпилгани бўйича маълумот тақдим этилишини сўраган.

    Ички ишлар вазирининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Шоҳрух Ғиёсов томонидан имзоланган жавоб хатида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонуннинг 6 ва 8-моддаларига кўра, сиз сўраган маълумотларни тақдим этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди, дейилган.

    Фото: Telegram / «Nemolchi.uz»

    Фото: Telegram / «Nemolchi.uz»

    Юқоридаги қонуннинг 6-моддасида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш, агар мазкур ахборот қонунда белгиланган тартибда давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар жумласига киритилган бўлса, чеклаб қўйилиши; Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотларнинг рўйхати, шунингдек, маълумотларни бундай ахборот жумласига киритиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланиши» кўрсатилган.

    «Ҳеч қанақа изоҳим йўқ. Иштиёқим қолмади. Ўзбекистонда юқоридаги кимгадир сўз эркинлиги ва ҳокимият органларининг халқ олдидаги ҳисобдорлиги керак эканлигига ишонмайман. Президент алмашганидан буён тўрт йил ўтди, ОАВ эса ҳамон шу каби қуруқ расмий жавобларни олмоқда», — деб ёзади лойиҳа бош муҳаррири.

    Кейинроқ Ирина Матвиэнко ушбу маълумотларни нима сабабдан сўраганига изоҳ берган. Жиноят кодексининг юқоридаги баъзи моддаларига биноан иш фақат шахсий, яъни жабрланувчининг аризасига кўра қўзғатилиши мумкин. Жабрланувчи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга лаёқатли эмаслиги каби истисно ҳолатларда прокурор жиноят ишини мустақил ўзи қўзғатишга мажбур. Бундан ташқари, аёлларга нисбатан зўравонликка боғлиқ бўлиши мумкин бўлган ушбу моддаларда ярашув орқали жиноий жавобгарликдан озод этилиши кўзда тутилган.

    Ирина Матвиэнко аёлларга нисбатан жиноят ишлари жабрланувчининг аризаси асосида қўзғатилса ва кейинчалик томонлар ярашуви билан ёпилса, нималар содир бўлишини маълум қилган:

    • Жиноятчи жабрланувчида аризани қайтариб олиш ёки уни умуман бермаслик имконияти борлигини билади. Жиноятчи зўравонликни жавобгарликдан қутулиб қолиш мумкин бўлган ҳаётнинг нормал тарзи дея қабул қилади.
    • Тажовузкор, яқинлари ёки стереотиплар таъсиридаги босим остида қолган қурбон ариза ёзмайди ёки уни қайтариб олади. Қурбон зўравонликни кўникиши керак бўлган нормал ҳолат деб қабул қилади.
    • Гувоҳлар жабрланувчи аризасини қайтариб олиши ёки уларни ўзганинг ҳаётига аралашишда айблаши мумкинлигини тушунган ҳолда жим туради. Гувоҳлар зўравонликни айрим инсонларнинг онгли танлови деб қабул қилади.
    • Участка инспекторлари икки кундан кейин жабрланувчи аризасини қайтариб олиши мумкинлигини тушунган ҳолда ишни очишни «чўзади». Участка инспекторлари зўравонликни оилаларда мавжуд нормал ҳаёт тарзи сифатида қабул қилади.
    «Ушбу ёндашув аёлларга нисбатан зўравонлик борасидаги бағрикенгликни кучайтиради ва бу одатий ҳолга айланади. Зўравонликка тоқат қилмайдиган муҳитни яратиш учун қонунчиликдан зўравонликни одатий ҳол сифатида қабул қилишга билвосита йўл қўядиган механизмларни олиб ташлаш керак», — дея қайд этади «Nemolchi.uz» бош муҳаррири.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда зўравонликдан жабр кўрган 209 эркак Аёлларни реабилитация қилиш марказларига мурожаат қилди

    11.06.2021, 14:40   Изоҳ (0)   14387
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Фарғонадаги иккита ОТМга ректор тайинланди

    11.06.2021, 14:27

    Ўзбекистондаги ОТМ битирувчиларига диплом олиш учун иш берувчи корхоналардан шартнома олиб келиш юзасидан топшириқ берилмагани маълум қилинди

    11.06.2021, 14:13

    «Бек-барака» бозорида савдо қилувчилардан 9 млн сўм товон пули олган 6 нафар шахс қўлга олинди

    11.06.2021, 13:38

    Шавкат Мирзиёев Душанбедан Хўжандга келди

    11.06.2021, 13:23

    Ўзбекистонда 12 июнь куни қуруқ ва 40 даражагача иссиқ об-ҳаво бўлади

    11.06.2021, 13:12

    Самарқанд аэропорти биринчи марта Олмаотадан рейс қабул қилди, Turkish Airlines самолёти эса илк бор Истанбулдан Урганчга учди

    11.06.2021, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.