Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин кескин ва катта миқдорда вазн ташлади, бу унинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлди, деб ёзади The Guardian.

Фото: «Korrespondent.net»

У деярли бир ой давомида оммага кўринмаганидан сўнг, жамоатчилик олдида сезиларли даражада озғин бўлиб пайдо бўлди.

Фото: nknews.org

Фото: nknews.org

Таъкидланишича, 2011 йилдан бери Ким Чен Ин йилига ўртача 6-7 килограммгача вазн орттиришни бошлаган, 2020 йилга келиб унинг вазни деярли 140 килограммни ташкил этган. Ким Чен Иннинг ташқи кўринишидаги ўзгаришлар сабаби ҳозирча номаълум. Эҳтимол, бу унинг касаллигини, эҳтимол соғлом турмуш тарзига ўтганини кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 июнь куни Ким Чен Ин қарийб бир ойдан буён биринчи марта жамоатчиликка кўриниш берди. Ундан аввал Охирги марта Ким Чен Ин 7 май куни Пхеньянда ўтказилган концертда қатнашган эди. Шимолий Корея раҳбарининг шунча вақт жамоат олдига чиқмаганига оид эҳтимолий сабаблар айтилмаган.

Бу вақт мобайнида 28 май куни у Сурия президенти Башар Асадга мактуб йўллагани, унда Асадни президентлик лавозимига қайта сайлангани билан табриклагани маълум бўлган