• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистонда жума намозларига рухсат берилди, АҚШда эмланганларга марихуана берилади, миллионлаб доза вакцина исроф бўлмоқда. Коронахабарлар

    Коронавирусни юқтириб олганлар сони дунё бўйича 174 008 052 кишини ташкил қилмоқда, шуларнинг 3 747 927 нафари вафот этди. Касалланганлар сони бўйича АҚШ (33,3 миллион), Ҳиндистон (29 миллион), Бразилия (17 миллион), Франция (5,7 миллион) ва Туркия (5,3 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Қирғизистон масжидларида жума намозларини ўқишга рухсат берилди

    Қирғизистон мусулмонлари диний идораси маълум қилишича, 11 июндан Бишкек масжидларида санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда жума намозларини ўқишга рухсат берилади.

    Диндорларнинг барчаси ниқоб тақиши ва ўзлари билан жойнамоз олиб келиши керак, қўл бериб ёки қучоқлашиб саломлашиш тақиқланади. Уйда таҳорат олиб келиш тавсия қилинади.

    Шунингдек, масжид раҳбарияти ташриф буюрувчиларнинг барчаси 1,5 метрлик масофага риоя қилиши ҳамда масжид 50 фоиздан ортиқ тўлиб кетмаслиги устидан назорат олиб бориши керак. Бундан ташқари, масжид ҳудуди дезинфекцияланиши зарур.

    8 июнь ҳолатига Қирғизистонда бир кунда 379 киши коронавирус билан касалланди. Мамлакатда касалланганлар сони ўсиши кузатилмоқда. Шунга қарамай, Бишкек мерияси 2 июндан савдо марказларидаги болалар майдончаларини очишга рухсат берди.

    Мавзуга доир: Бишкекда коронавирус туфайли масжидларда жума намозлари вақтинчалик тақиқланди

    Вашингтон штати аҳолиси COVID-19’га қарши эмланиш эвазига марихуана олиши мумкин

    Американинг Вашингтон штатида коронавирусга қарши вакцина олган ҳар бир вояга етган фуқаро чекиш учун қўлда ўралган марихуанага эга бўлиши мумкин. Бундай қарорни штатнинг Спиртли ичимликлар ва каннабис сотиш бўйича кенгаши кўп сонли аҳолини эмлаш стратегияси доирасида қабул қилди.

    Акция 12 июлгача давом этади. Бу даврда Вашингтонда лицензия олган марихуана сотувчилари эмланиб бўлган 21 ёшдан ошган одамларга биттадан ўрама марихуана тарқатади. Бундан ташқари, вакцина олган вояга етган шахслар бепул пиво, вино ёки коктейлга даъвогарлик қилиши ҳам мумкин.

    7 июнь ҳолатига Вашингтон штатида аҳолининг 49 фоиздан зиёди эмланган, 58 фоизи камида битта доза олган. Бутун АҚШда эса 42 фоиздан ортиқ аҳоли эмланган.

    Таъкидланишича, аввалроқ Аризона штатида ва Нью-Йорк шаҳрида ҳам одамларни марихуана ёрдамида эмланишга жалб этишга уринишган.

    Мавзуга доир: Америкалик аёл эмланганлар учун лотереяда 1 миллион доллар ютиб олди

    АҚШда муддати тугаб бораётган миллионлаб доза COVID-вакциналар тўпланиб қолди

    Johnson & Johnson компаниясининг аллақачон касалхоналарга келиб тушган коронавирусга қарши миллионлаб дозадаги вакциналари яқин орада ташлаб юборилади, уларни нима қилиш ҳақидаги қарор ҳалигача қабул қилингани йўқ.

    Вакцинация жараёнида танаффус бўлиб қолгани сабабли дори захиралари ишлатилмай қолиб кетган: апрелда ҳукумат тромблар ҳосили бўлиши хавфи ҳақидаги хабарлар туфайли Johnson & Johnson вакцинасидан фойдаланишни тўхтатиб қўйган эди. Оқибатда миллионлаб доза вакцина талаб ва ишонч йўқлиги туфайли қолиб кетди.

    Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази маълумотларига қараганда, етказиб берилган 21,4 миллионта дозанинг ярмидан сал кўпроғи ишлатилган бўлса, Moderna ва Pfizer вакциналарида бу улуш 83 фоизга тенг.

    Johnson & Johnson вакциналарининг яроқлилик муддати июнда тугайди. Кўплаб мамлакатлар вакцинага жуда кучли эҳтиёж сезаётганига қарамай, ортиқча дориларни уларга етказиш йўли йўқ, чунки бунинг учун жуда кам вақт қолган. Уларни АҚШнинг ўзида ишлатишга ҳам улгуришмайди.

    Johnson & Johnson вакцинаси бир марта инъекция қилишга мўлжалланган бўлиб, уни оддий совиткичда, музлатмасдан сақлаш мумкин.

    Мавзуга доир: Дунёда коронавирус қурбонлари сони аслида икки баробар кўп бўлиши мумкин, Молдова президенти AstraZeneca билан эмланди, АҚШда 70 млн доза Johnson & Johnson вакцинаси чиқитга чиқиши мумкин. Коронахабарлар

    09.06.2021, 16:09   Изоҳ (0)   22241
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аҳоли билан учрашувда Франция президентига фуқаролардан бири тарсаки туширди (видео)

    09.06.2021, 15:33

    Колонияда сақланаётган Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

    09.06.2021, 14:56

    Қозоғистон Тожикистон ва Қирғизистонга бепул ҳарбий ёрдам юборади

    09.06.2021, 13:58

    ЖАРда аёл бирйўла ўн фарзандни дунёга келтирди. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади

    09.06.2021, 10:27

    АҚШда COVID-19 сунъий келиб чиққани ҳақида далиллар топилди

    08.06.2021, 23:09

    АҚШда дрон тарихда биринчи марта ҳавода қирувчи самолётга ёнилғи қуйди (видео)

    08.06.2021, 19:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда 

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:45

    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

    Реклама | 20 июн, 21:00

    Эндиликда давлат хизматчиларига ойлик маошининг 30 фоизгача интизомий жазо қўлланилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:30

    Ўзбекистонлик вояга етмаган ака-ука хорижда қаровсиз қолдирилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:15

    Исроил Фаластин уйларини ҳарбий базаларга айлантирмоқда

    Дунё | 20 июн, 21:05

    Биз ҳар доим нотўғри сақлаб келган 12 маҳсулот 

    Маслаҳатлар | 20 июн, 20:50

    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

    Реклама | 20 июн, 19:30

    Энди давлат ташкилотлари ходимларининг тана вазни индекси ўлчаб борилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:40

    Трамп Эроннинг ядро дастурини ривожлантиришда Обамани айбдор деб атади

    Дунё | 20 июн, 20:30

    Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:20

    Афсонавий инсон: Майкл Жексон ҳақида кутилмаган ҳақиқатлар

    Мусиқа | 20 июн, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.