Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 июнь, душанба куни ЖЧ—2022 саралаши доирасида Сингапурга қарши баҳс олиб боради.
Терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида «Насаф» ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоровнинг хизматларидан беллашувда фойдалана олмаслигини маълум қилди.
Қайд этилишича, бунга Бозоровнинг 2020 йилда Таиландда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг сўнгги ўйинида олган қизил карточкаси сабаб бўлган. Шу тариқа 23 ёшли футболчи дисквалификация сабабли Сингапурга қарши баҳсда майдонга туша олмайди. Таъкидлаш жоиз, Вадим Абрамов ҳам ушбу ҳолат ўзи учун кутилмаган янгилик бўлганини айтди.
Ўзбекистон D гуруҳида 5 ўйин ўтказган ҳолда 9 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам Саудия Арабистони эса 6 ўйинда 14 очко жамғарган. Ўзбекистон—Сингапур баҳси 7 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)