Турк киносаноатининг энг кўзга кўринган икки вакили — Энгин Акюрек ва Толга Сариташ битта лойиҳада иштирок этади.
«Элчингиз қизи» ҳамда «Пул ва гул ишқи» сериалларининг муваффақиятли чиқишига ҳисса қўшган Энгин ҳамда «А.Риза»да роль ижро қилиб машҳурликка эришган Толганинг мухлислари севимли актёрлар ижросидаги янги лойиҳани интизорлик билан кутмоқда.
Юлдузлар Netflix платформасида тақдим қилинадиган «Оқ йўл» номли фильмда суратга тушади. Фильм «Еттинчи бўлмадаги мўъжиза» режиссёри томонидан суратга олинади. Энгин Акюрек фильм мазкур мавсумда тақдим қилинишини маълум қилган. Толга Сариташ эса журналистларга жавоб бериши жараёнида янги лойиҳада иштирок этишини эълон қилган. «Netflix учун яхши лойиҳа қилишимизга умид қиламан», — деган Сариташ, шунингдек, рекламада суратга тушишни ҳам қўшимча қилган. Актёр «А.Риза» тугаганидан кейин дам олиш имконияти мавжудлигини, суратга олиш ишлари эса ёзда бошланишини билдирган.
Шундай кейин янги лойиҳа бошланишини кутишни бошлаган мухлислар фильмнинг муваффақиятли чиқишини изоҳларда ёзиб қолдирган. Актрисалардан кимлар суратга тушиши ҳақида эса ҳозирча маълумот йўқ. Актёрлар нафақат ҳамкасб, балки яқин дўст экани сабаб ҳам бир лойиҳада иштирок этишга бажонидил рози бўлган.
Изоҳ (0)