Дунёнинг турли бурчакларида 2 июнь куни олинган суратларни намойиш қиламиз.

Уэльс осмонида танасини моҳирлик билан ҳаракатлантириб, ўлжасини таъқиб қилаётган қизил қуйруқ.

Фото: Legion Media

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи давомида Термиздаги янги қурилган уйга кўчиб ўтган оила меҳмони бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кун ботишидан аввал Германия йўлларида кетаётган мотоциклчи.

Фото: AP Photo

Жиззах ва Навоийдаги кучли шамол оқибатида уйлар ва машиналарга зарар етди. Уйларнинг томи қулаб тушиши оқибатида Lacetti ва Cobalt машиналарига техник зарар етди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Латвия ҳукумати 1 июндан бошлаб Рига шаҳрида бўлиб ўтадиган хоккей бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларида мухлислар бўлишига рухсат берди. Лекин мухлислар ўйинларга деярли ташриф буюрмаяпти. Эҳтимол, бунга чипта нархининг (110—340 еврогача) жуда юқорилиги сабаб бўлса керак.

Фото: «ТАСС»

Тошкент шаҳридаги «Тахтапул» кўчасида пиёдалар йўлига ағдариб ташланган реклама устуни. Пойтахтда 8 апрелдан бошлаб реклама баннерларини оммавий бузиб ташлаш ишлари бошланди. Ташқи реклама объектлари эгалари конструкциялар қонуний ўрнатилганини, уларни бузиб ташлаш бўйича топшириқ «юқоридан» келганлигини айтди. Бизнес-омбудсман реклама баннерларини бузиш бўйича қарор ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаганини таъкидлади.

Форо: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

Ватиканда Рим Папаси Францискка унинг болалар билан бирга турган портрети кўрсатилмоқда.

Фото: EPA

Мадриддаги Қироллик театрида Viva la Mamma спектаклининг сўнгги машғулотлари бўлиб ўтди.

Фото: EPA

Брайтон шаҳридаги пляжда денгизга сакраётган эркак.

Фото: Reuters

Италиядаги Республика кунида Frecce Tricolori ҳаво аэробатик жамоаси байрам чиқишини намойиш қилмоқда.

Фото: EPA

Су-а Ли Эдинбургдаги Қироллик ботаника боғида виолончель чалмоқда. Эдинбург мусиқа халқаро фестивали бу йил очиқ ҳавода ўтказилмоқда.

Фото: The Guardian

Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги маҳаллий ҳокимият томонидан томи бўялган уйларнинг юқоридан кўриниши.

Фото: AFP

Буюк Британияда коронавирус чекловлари сезиларли юмшатилгандан сўнг мамлакат соҳилларидан бирида дам олаётган одамлар.

Фото: Shutterstock

Бразилиянинг Амазонас штати марказидаги сув босган кўчаларни кесиб ўтиш учун қурилган махсус йўллардан фойдаланилмоқда.

Фото: AFP

Ҳиндистонликлар COVID-19’дан вафот этган одамларнинг куллари жойланган хумчаларни безатмоқда.

Фото: AFP

Буюк Британиядаги Бленхэм саройи майдонида хитойлик ҳайкалтарош Ай Вейвейнинг «Олтин қафас» иллюстрацияси.

Фото: PA

Колумбиянинг Медельин шаҳридаги волейбол аренасида 50 ёшдан ошганлар коронавирусга қарши эмланмоқда.

Фото: AFP

Мельбурнда мода ҳафталиги давом этмоқда.

Фото: Getty Images

Тибетнинг Лҳаса шаҳридаги Нагқу ўрта мактаби ўқувчилари.

Фото: АFP

Ростов вилояти дарёларида муҳандислик қўшинларининг машғулот жараёни.

Фото: «ТАСС»

Вьетнамда юк машинаси йўлда кетаётган мотоциклчига дезинфекция воситасини сепмоқда.

Фото: Reuters

Хорватия ва Словения ўртасидаги чегара ўтиш постидаги полициячи Европа Иттифоқи фуқароларининг рақамли COVID-19 паспортини сканердан ўтказмоқда.

Фото: Getty Images

Лондонда Англия крикет жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйин олдидан дискриминацияга қарши футболкаларда турибди.

Фото: Getty Images

Индонезиялик эркак ва унинг икки фарзанди соҳил яқинидаги чиқиндилар уюми орасида юрибди.

Фото: EPA

Буюк Британиядаги Кенсингтон саройида Royal Style in the Making кўргазмасида намойиш этилган малика Диананинг тўй либоси.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: