Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилоятида инфратузилмани яхшилаш учун 1,9 триллион сўм ажратилади. Бу ҳақда айни вақтда вилоят жамоатчилик вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан ўтказилаётган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди, деб хабар беради Telegram’даги «Микрофон кўтарган аёл» канали.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Дўст бўлсангиз, муаммоларни айтинглар. Биз уларни эшитиб, ҳал қилгани келганмиз. Жаноб Президент бугун шу масалани ҳал қилиб беринг, халқимизга қийин десангиз, биз шунга эътибор қиламиз. Албатта, ҳаммасини бирданига ҳал қилиш қийин, аммо биринчи навбатда кўриб чиқамиз, ечимини топамиз. Сурхондарё вилоятида инфратузилмани яхшилаш учун 1 триллион 900 миллиард сўм маблағ ажратиляпти. Депутатлар қаерга йўл, қаерга боғча бўйича аниқ таклифлар билан чиқсин», — дейди давлат раҳбари маҳаллий кенгаш депутатларига қарата.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев 4 та сектор раҳбарларининг одамлар олдидаги масъулиятини ошириш ҳақида сўзлаган.

«Сизлар ўз ҳудудингиздаги муаммони билмайсизми? Дод деганларнинг уйига боринглар, яхшидан кўра, ёмоннинг уйига боринглар, уларнинг тилидан эшитинглар, кўринглар ва улар тушунадиган тилда гапиринглар. Кабинетга қоровуллик қилиш ўрнига одамлар олдига, уйига бориб муаммоларни ҳал қилиш керак. Ёшлар, хотин-қизлар, темир дафтар бўйича ишлаш керак», — дея таъкидлайди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида 1 июнь куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)