Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

31 май куни соат 12:21 ларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти <ex>ИИБ</ex> ЙҲХБ ахборот хизмати

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Туманнинг «Боймат» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 Самарқанд—Бухоро—Туркманбоши автомобиль йўлининг 124-километрида Р.А. бошқарувидаги Nexia русумли автомашина пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган пиёдаларга йўл бериш учун тўхтаган. Шу йўналиш бўйлаб орқа томонидан оралиқ масофани сақламасдан келаётган Isuzu юк машинаси Nexia’га келиб урилган.

Фото: Самарқанд вилояти <ex>ИИБ</ex> ЙҲХБ ахборот хизмати

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Фото: Самарқанд вилояти <ex>ИИБ</ex> ЙҲХБ ахборот хизмати

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Енгил машина ичида бўлган йўловчи кўрсатилган муолажаларга қарамай тиббиёт бўлимида вафот этган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда Lacetti пиёдалар йўлагини кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборгани ва жабрланувчи 6 кун ўтиб шифохонада вафот этгани, Тошкентда икки автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир пиёда ҳалок бўлгани, Самарқандда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида «КамАЗ» юк машинаси Isuzu билан тўқнашиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)