Италиянинг суперкарлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Lamborghini компанияси ўз заводи ҳудудига бир неча юз минг асаларига мўлжалланган уяларни жойлаштирди, деб хабар беради Motor.
Санта-Агата-Болонезе комуннасидаги Lamborghini заводи ҳудудида асалари хўжалигини қуриш экологик биомониторинг лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади — асаларилар суперкарлар ишлаб чиқарувчи корхона атроф-муҳитни ҳимоя қилишдаги барча зарурий талабларга жавоб беришига ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради. Маҳаллий асал ва мум таҳлили асосида мутахассислар атрофдаги ифлосланишни аниқлай олади, хусусан, гап пестицидлар, оғир металлар, диоксинлар ва соғлиқ учун зарарли бошқа кимёвий воситалар ҳақида кетмоқда.
Бундан ташқари, Lamborghini чангни ўз уйисининг 200 метр атрофидан қидирадиган, она асалари фақат ўз насли ҳақида қайғурадиган ёлғиз асаларилар колониясини тадқиқ этмоқда — бу каби ҳашаротлар ёрдамида аниқ туманларни ўрганиш ва атроф-муҳит ҳақида анча самарали маълумотларни йиғиш мумкин. Бунинг учун италияликлар сирти ва ичига видеокамералар ўрнатилган юқори технологик уяларни яратган. Завод ҳудудидаги асалари хўжалигида жами 600 мингга яқин асалари яшайди.
Маълумот учун, бу каби асалари хўжаликлари ҳозирда Rolls-Royce, Bentley ва Porsche’да ҳам бор.
Изоҳ (0)