Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида Lacetti пиёдалар йўлини кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Қайд этилишича, 2021 йил 21 май куни, тахминан, соат 20:00 да Янгиҳаёт тумани Бинокор кўчасида Lacetti автомобилини (давлат рақами 01 751 АHА) бошқариб борган 1967 йилда туғилган С.С. тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёда – 1966 йилда туғилган А.Б. бадан шикастлари билан шифохонага етказилган.

2021 йилнинг 27 май куни тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан А.Б. ҳаётдан кўз юмган.

Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан мазкур факт бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.

Бундан аввал Тошкентда икки автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир пиёда ҳалок бўлгани, Фарғонада бир ҳафтада ЙТҲлар оқибатида 20 киши ҳалок бўлгани ҳамда Самарқандда пиёдалар йўлагидан ўтаётган 24 ёшли йигит юк машинаси уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Геосиёсий вазиятнинг салбий таъсири сабабли инфляция даражаси кутганимиздан юқори шаклланди” — Мамаризо Нурмуродов
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Туркиядаги зилзила муносабати билан Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик йўллади
Крипто
Ўзбекистон 2022 йилда крипто секторидан бюджетга 300 минг доллардан ортиқ маблағ йиғди