31 май куни дунё бўйлаб олинган қизиқарли суратлар жамланмасини намойиш қиламиз.

Ханойдаги гуллар сурати билан безатилган девор ёнидан ўтаётган мотоциклчи.

Фото: AP Photo

Қашқадарёда уруғсиз, экспортбоп қора тарвузлар етиштирилди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Лондон ҳайвонот боғида экзотик масхарабоз ва кўк жарроҳ балиқлари биргаликда яшайдиган янги кўргазма аквариуми очилди. Балиқлар «Немони излаб» мультфильмидаги Немо ва Дори исмли қаҳрамонларни эслатади.

Фото: Legion Media

Болалар Буюк Британиядаги Нью-Брайтон пляжида ўрнатилган болаларнинг музли ҳайкаллари ёнида дунё етакчиларининг исмлари акс этган картон ёзувларни ушлаб туриб, дунё раҳбарларини 2050 йилгача карбонат ангидрид газини нолга тенглаштиришга чақирмоқда.

Фото: PA

Ньирагонго вулқонининг отилиши оқибатида Гома шаҳри электр энергиясидан узиб қўйилди. Олимлар иккинчи марта вулқон отилиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Фото: AFP

Австралиядаги мода ҳафталиги пайтида Сидней Опера театри фонида ўрнатилган подиумда юрган моделлар.

Фото: Getty Images

Конгодаги вулқон отилиши сабабли кўчирилган аҳоли Lutte Pour le Changement фуқаролар ҳаракати томонидан тарқатилган овқатни истеъмол қилмоқда.

Фото: AFP

Туркиянинг Мерсин шаҳрида ўтган ойда туғилган ва онаси рад этган бабуин боласи — Нисанни овқатлантираётган ветеринар.

Фото: Getty Images

Мадридда дунё бўйлаб 100 дан ортиқ ошпазлар иштирок этадиган Fusion Gastronomy Fair кўргазмасида намойиш этилган помидорлар.

Фото: EPA

Хитойда ҳали ҳам қурилиши давом этаётган «Титаник» тематик паркини реклама қилувчи дисплей. «Титаник»нинг нусхасида сайёҳлар бир тунни ўтказишлари мумкин.

Фото: AFP

Россия шимолида «Князь Олег» сувости ракета ташувчисининг денгиздаги биринчи синови ўтказилди.

Фото: «ТАСС»

Хитойнинг Англон шаҳрида «Мингта хаттот» танловида иштирок этаётган мактаб ўқувчилари.

Фото: Shutterstock

Шри-Ланка яқинида X-Press Pearl контейнер кемасида ёнғин содир бўлганидан кейин қирғоққа келиб қолган бир неча тонна пластик гранулалари ва қисқичбақа.

Фото: AP Photo

Непалнинг Бхактапур аҳолиси шоли экиш мавсуми бошланганини нишонламоқда.

Фото: «ТАСС»

Париждаги Рафаэль Надалнинг янги ҳайкали теннис бўйича France Open турнирининг иккинчи кунида намойиш этилди.

Фото: AP Photo

Хитой шаҳарларидан бирида музқаймоқ еяётган бола. Мамлакат ҳукумати оилаларга учта фарзанд кўришга рухсат берди.

Фото: EPA

Яманнинг Сана шаҳрида болаларни полиомиелитга қарши эмлаш бўйича кампания олиб борилмоқда.

Фото: EPA

Борис ва Кэрри Жонсон Лондондаги тўйларидан кейин Даунинг-стритдаги 10-уй боғида суратга тушмоқда.

Фото: Reuters

Калифорния штатининг Санта-Моника шаҳри яқинида сувга йиқилаётган сёрфингчи.

Фото: Reuters

Бангкок миллий музейи томонидан 60 йил олдин АҚШ ўғирлаган деб тахмин қилинган иккита қадимий ёдгорликнинг қайтарилишини нишонлаш маросими пайтида юзига ҳимоя воситаси кийган қатнашчи.

Фото: Reuters

Шри-Ланкаданинг Коломбо бандаргоҳи яқинида ёнган MV X-Press Pearl кемаси бортидаги оловни ўчириш жараёни.

Фото: Reuters

Индианаполисда коронавирус пандемиясидан кейин дунёдаги энг йирик спорт мусобақасидан бири бўлган Indy 500’ни кузатишга келган томошабинлар.

Фото: Reuters

Таиландда ветеринария мутахассиси ҳайвонлар дала шифохонасида ультратовуш текшируви билан маймун ҳомиладорлигини текширмоқда.

Фото: Reuters

Санкт-Петербургда 24-Петербург халқаро иқтисодий форумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Фото: «ТАСС»

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: