• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 июндан нималар ўзгаради?

    Ўзбекистон қонунчилигида 2021 йил 1 июндан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради. Norma кучга кирадиган асосий ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    1. Қурилиш устидан назорат жорий қилинади

    • Объектлардаги қурилиш-монтаж ишлари бўйича шартнома мажбуриятларининг бузилганлиги учун буюртмачи фойдасига суд ва судгача ҳал қилиш тартибида ундирилган жарима (санкция) ва пенялар, шунингдек, харидлар жараёни талаблари бузилганда, гаров, кафолат, закалат тарзида таъминлаш учун киритилган давлат харидлари иштирокчилари маблағларининг 50 фоизи давлат бюджетига ҳамда қолган 50 фоизи буюртмачи хизмати ҳисобрақамига йўналтирилади;
    • буюртмачи хизматининг штатлар жадвали ва таъминот харажатлари сметасини рўйхатдан ўтказишда техник назорат мутахассислари учун хизмат сафари харажатлари объектлар жойлашган масофадан келиб чиқиб, жорий нархларда белгиланади.
    2. Пенсия — соддалаштирилган тартибда
    • 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади;
    • уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади;
    • ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади;
    • пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади;
    • пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобил иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилади;
    • пенсияларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахслар томонидан ҳар 6 ойда Пенсия жамғармасининг бўлимига келиш ҳамда масъул ходимлар томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор қилинади.
    3. Бюрократия камаяди

    Қуйидаги тартиб ўрнатилади:

    • фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади;
    • нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» АТ орқали олинади;
    • тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган йиғим ва давлат божи тўловларини тўлашда уларнинг вакили томонидан нақд пул шаклида тўловни амалга оширишга рухсат берилади;
    • давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар ва давлат хизматини тезлаштирилган тартибда кўрсатиш учун қўшимча тўланган йиғимлар суммаси (тезлаштирилган тартибда кўрсатилмаган тақдирда) соддалаштирилган тартибда Давлат хизматлари агентлигининг (кейинги ўринларда — агентлик) бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир иш куни ичида қайтарилади.
    Қуйидагилар бекор қилинади:
    • хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон ҳудудидаги ваколатхона ходимини аккредитация қилишда унда ОИВ касаллиги йўқлиги тўғрисидаги сертификатни талаб қилиш амалиёти;
    • давлат хизматини кўрсатиш натижасида бериладиган ҳужжатлар QR-код (матрик штрихли код) қўйиш орқали берилганда уларнинг дубликатларини бериш тартиби бекор қилинади. Ушбу ҳужжатлар электрон шаклда ЯИДХП орқали чекланмаган миқдорда бепул олинади;
    • ФҲДЁ органлари томонидан давлат статистика органларига далолатнома ёзувларининг нусхаларини юбориш ва ҳисоботларни топшириш амалиёти;
    • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни агентлик ва давлат хизматлари марказларидан сўраш амалиёти;
    • 16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталари бериш уларни солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш ҳамда фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтнинг ўзида амалга ошириш тизими;
    • давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан ҳамда тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш:
      • руҳий касалликлар бўйича диспансер ва наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
      • судланганлик, фуқаронинг номида шахсий уй-жой, солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
      • манзил-маълумот ахбороти ва бошқалар.
    4. Уй-жой масаласи

    Қуйидагилар жорий этилади:

    • ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади, унга мувофиқ:
    а) фуқаролар томонидан субсидия олиш учун аризалар йил давомида топширилиши мумкин;

    б) субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;

    в) субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ (кейинги ўринларда — тизим) орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади;

    г) уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади;

    • Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларга ойлик пул компенсацияни тўлаш тартиби жорий қилинади. У тизимда рўйхатга олинган фуқароларга ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш учун маҳаллий бюджет маблағларидан 6 ой давомида ойлик ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида, бироқ 2,5 БҲМдан (612 500 сўм) ошмаган ҳолда тўланади.
    5. Болаларга витаминлар – бепул

    Аҳолининг қуйидаги тоифалари қуйидагилар билан бепул таъминланади:

    • 6—23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;
    • 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар А витамини билан;
    • 2—10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан.
    6. Давлат органларининг функцияларини бажариш хусусий секторга ўтказилади
    • Давлат органлари ва ташкилотларининг ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларини бажариш хусусий секторга ўтказилади.
    Бунда:
    • Молия вазирлиги олиб борилган таҳлиллар, самарадорликни ўрганиш натижалари ва аниқ ҳисоб-китоблари асосида салбий хулоса бериши мумкин – бунда уларни ўтказиш амалга оширилмайди;
    • давлат органлари ва ташкилотлари кўрсатилган функцияларни ўзи муассис бўлган давлат корхоналарига юклай олмайди;
    • Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (ДЙҲХХ) назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича фаолиятини тўхтатилади. Бунда ИИВга қуйидагилар топширилди:
    — ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ҳамда давлат хизматлари марказлари билан ўзаро ахборот алмашинуви йўлга қўйилишини ташкил этиш чораларини кўриш;

    — тадбиркорлик субъектларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган назарий ва амалий имтиҳонлар жараёни устидан ДЙҲХХ вакилининг бевосита ёки онлайн назоратини таъминлаш.

    7. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар қўллаб-қувватланади

    • «Ёшлар дафтари»га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган (6 125 000 сўм) миқдори «ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан компенсация қилинади;
    • профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган «ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга улар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтаган вақтида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда профессионал таълим ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан БҲМнинг икки баравари миқдорида (490 000 сўм) ҳар ойлик субсидия ажратилади;
    • «ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ умумий ҳисобда БҲМнинг 5 бараваригача бўлган миқдори (1 225 000 сўм) ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатлари Ёшлар ишлари агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан компенсация қилинади;
    • «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари ҳамда «ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари БҲМнинг 4 баравари миқдоригача (980 000 сўм) ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади;
    • ХК ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ҳамда фаолият бошлаганига 6 ойдан ошмаган «ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг БҲМнинг 4 бараваригача бўлган қисми кўрсатилган юридик шахсларга давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан компенсация қилинади;
    • ёшларга халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилади.
    8. Тадбиркорларга – ер, солиқларни ва божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш
    • Инфратузилмага яқин жойларда, шу жумладан республика аҳамиятидаги йўлларга туташ бўлган, белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича унумдорлиги паст, фойдаланишда бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерларини саноат ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш учун лойиҳа асосида инвесторларга «E-ijro auksion» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали ажратишга рухсат берилади;
    • 3 йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;
    • 3 йилдан ортиқ вақтдан буён товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлаш имкониятига эга бўлмаётган ТИФларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

    Мавзуга доир: Русланбек Давлетов: «18 турдаги маълумотномалардан воз кечиш ҳар йили қарийб 15 млн доллар тежаш имконини беради»

    31.05.2021, 22:40   Изоҳ (0)   92157
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Чавандоз маст бўлган деган гаплар ранжитди» — Бухородаги фестивалда отдан йиқилса-да, Ўзбекистон байроғини қўлдан ташламаган чавандоз

    31.05.2021, 22:25

    Тошкент—Хожикент поездларининг 1 июнги 4 та рейси бекор қилинади

    31.05.2021, 22:22

    1 миллиондан ортиқ меҳмон, ўзбек эстрадаси юлдузлари ва байрамона мушакбозлик: Наманганда Халқаро гуллар фестивали якунига етди (фото ва видео)

    31.05.2021, 22:10

    Фарғонада Кореядаги университетга имтиҳонсиз киритиб қўйишни ваъда қилиб, мактаб ўқувчиларидан жами 20 млн сўм олган шахслар аниқланди

    31.05.2021, 21:57

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси бухоролик ёшлар билан учрашди

    31.05.2021, 21:00

    Зоир Мирзаевнинг ижтимоий соҳага масъул ўринбосари 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтариши мумкин

    31.05.2021, 20:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Систит — бу уят эмас!


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ламин Ямал “Реал”нинг янги футболчиси билан ҳазиллашди: “Бу менинг янги ўйинчоғим”

    Спорт | 3 июн, 13:44

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    “Ота-оналик — болалигингда ёнингда кўришни истаган катта одам бўлиш имкониятидир”. Миллиардерлар фарзандларини қандай тарбийлайди?

    Лайфстайл | 3 июн, 13:28

    Танада туз миқдори ошиб кетганининг 5 та яширин белгиси

    Саломатлик | 3 июн, 13:20

    Умри аянчли якунланган машҳур фотографнинг Ўзбекистон ҳақидаги фотолари

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:17

    iPhone нархи АҚШда ишлаб чиқарилса, 3500 долларга ошиши мумкин — CNN

    Дунё | 3 июн, 13:15

    Нигерияда ҳарбийлар хатоси сабаб 20 киши ҳалок бўлди 

    Дунё | 3 июн, 13:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.