Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани «Шодмалик» МФЙ ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.

Қайд этилишича, 31 май куни соат 15:52 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи диспетчерлик хизматига Тошкент вилояти Оҳангарон тумани «Шодмалик» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тошкент–Олмалиқ автомобиль йўли бўйида қуриган ўт ва хас-хашаклар ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 5 та ёнғин ўчириш экипажлари соат 16:09 да етиб борган, ёнғин соат 16:52 да қуршаб олинган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Вазият ФВВ раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Бундан аввал  Бухородаги меҳмонхона ертўласида ёнғин содир бўлгани, Жиззахнинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудидаги 15 гектар майдонда ёнғин содир бўлгани ҳамда Андижондаги «Ўзбегим» савдо мажмуасида ёнғин юз бергани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?