Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида БАА Халифа бин Бин Зоид Ол Нахаён номидаги хайрия жамғармаси грант маблағлари ҳисобидан замонавий она ва бола шифохонаси барпо этилади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Маблағлар ажратиш Ўзбекистонда ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга БАА Халифа бин Бин Зоид Ол Нахаён номидаги хайрия жамғармасининг техник кўмагини жалб этиш бўйича БАА ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимда кўзда тутилган.

Ҳужжат 26 май куни видеоконференция шаклида Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Шуҳрат Вафоев ва БАА молия вазирининг ўринбосари Юнис Ҳожи Ал-Хурий томонидан имзоланган.

Хабарда айтилишича, лойиҳанинг умумий қиймати 27 миллион долларни ташкил этади ва молиялаштирилиши тўлиқ Халифа бин Бин Зоид Ол Нахаён жамғармасининг грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Янги шифохона 100 беморга мўлжалланган. У дизайн ва техник жиҳозлари бўйича ҳудудда ягона бўлган тўғруқолди ва туғруқ бўлимлари, оналар ва янги туғилган чақалоқлар учун палаталар, оналар ва болалар интенсив терапияси бўлимлари, жарроҳлик бўлими, шифохона, амбулатория ва маслаҳат диагностика бўлимлари ҳамда лабораторияларга эга бўлади.

Айни пайтда объектда қурилиш ишлари бошланган. 2022 йил якунига қадар унинг тўлиқ қуриб битказилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Қорақалпоғистон туғруқхоналарига ЮНИСЕФ ва UNFPA томонидан 1 миллион долларлик тиббий асбоб-ускуналар совға қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...