Ўзбекистонга 28 майдан Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати 34-37 даража иссиқ атрофида бўлади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, 29—30 май кунлари илиқ ҳаво кириб келиши кучаяди, жуда иссиқ об-ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати 36-39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40-42 даражагача кўтарилади.
Мамлакат бўйлаб, асосан, кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлилик ривожланиши билан баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)