Бунёджон Охунов Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори этиб тайинланди.
Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу ҳақда 25 май куни ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинган.
Мазкур жамғарма Президентнинг 2021 йил 1 апрелдаги фармони билан Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармасини ва Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини қўшиб олиш йўли билан ташкил этилган.
Тайинловга қадар Бунёджон Охунов Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори лавозимида ишлаб келган.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Уммондаги элчиси ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси этиб, Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров Президент маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)