• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу ерда носоғлом муҳит ҳукм сурмоқда». Болалар омбудсмани Самарқанддаги 63-сонли мактаб-интернатдаги вазиятни ўрганди

    Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 63-сонли ихтисослашган мактаб-интернатдаги юз-кўзлари кўкарган, йиртиқ-ямоқ кийимларда юрган ва кир юваётган болалар суратлари тарқалганди. Вазият Сенат қўмитаси томонидан назоратга олиниб, ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилганди. Вазият болалар ҳуқуқлари бўйича вакил ўринбосари томонидан назоратга олингани ҳамда ўрганиб чиқилгани маълум қилинди.

    Фото: Telegram / Отабек Ортиқов

    Фото: Telegram / Отабек Ортиқов

    Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизматининг қайд этишича, Самарқанд вилояти ҳокимига ҳолатни ўрганиш ва тўпланган маълумотларни тақдим этиш бўйича сўров юборилган.

    Ҳолат 25 май куни бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Н.Раббимова, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов, туман прокурори Дилшод Кубаев, туман ИИБ бошлиғи Баҳодир Ибрагимов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева, бошқарманинг масъул ходимлари томонидан ўрганилган.

    Минтақавий вакилнинг аниқлашича, Самарқанд вилояти, Оқдарё туманидаги ушбу муассасада тарбияланаётган суратдаги 2 нафар бола отаси томонидан уйига қайтариб олиб кетилган, кўзи кўкарган бола эса 11 март куни тенгдоши билан уришгани ва ўшанда кўзи кўкарганини айтган. Бу ҳолат боланинг тиббий анкетасида ҳам қайд этилган.

    Шунингдек, тоғорада кир юваётган 4-синф боласининг онаси билан суҳбат қурилганида бу каби ҳолатлар 4 йил давомида умуман кузатилмагани ва ушбу расмни кўриб тушунишмаганини билдирган.

    «Албатта бу ҳолат ўрганилиб, унга ойдинлик киритилгач, бола ҳуқуқларини таъминлашда, уларнинг таълим олиши, соғлиғини сақлаш масалаларида йўл қўйилган камчиликлар аниқланса, уларга тегишли чоралар кўрилади», — дейилади хабарда.

    Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакил Н.Раббимованинг сўзларига кўра, муассасада носоғлом муҳит ҳукм сурмоқда. Ходимлар ўртасида ўзбошимчалик, раҳбарларга бўйсунмаслик, лавозим вазифаларини бажармаслик, ўз ишига эътиборсизлик билан қараш ҳолатлари кўзга ташланмоқда.

    Мазкур масала Самарқанд вилояти ҳокими назоратига олиниб, муассасадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича қатъий вазифа ва топшириқлар берилгани маълум қилинган.

    Мавзуга доир: Андижонда махсус интернат ўқувчиси тарбиячи томонидан калтаклангани айтилди. Масъуллар бунга аниқ исбот йўқлигини таъкидламоқда

    28.05.2021, 14:11   Изоҳ (0)   32336
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Оҳангаронцемент»нинг 84,19 фоиз улуши Кипр компанияси ихтиёрига ўтди

    28.05.2021, 13:56

    Ўзбекистонда 29 май куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    28.05.2021, 13:10

    Петербургда бедарак йўқолган ўзбекистонлик эркакнинг жасади ўрмондан қўллари боғланган ҳолда топилди

    28.05.2021, 12:42

    Сирдарёда қаровсиз ва таъминотсиз қолган ота икки ўғлини судга берди

    28.05.2021, 12:21

    Тошкентда 1 ёшли фарзандини 5 минг долларга сотишга уринган эр-хотин ушланди

    28.05.2021, 12:09

    Жиззахнинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудидаги 15 гектар майдонда ёнғин содир бўлди

    28.05.2021, 11:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.