Голливуднинг энг узоқ давом этган ва кўп маблағ сарфланган ажрашиш билан боғлиқ жараёнлари якунига етди. 45 яшар Анжелина Жоли ва 57 ёшли Брэд Питт олти нафар фарзандига васийлик қилиш масаласига нуқта қўйди.

Фото: Cosmopolitan

Юлдузларнинг фарзандларини тарбия қилиш ҳуқуқини талашиши нақд беш йил давом этган бўлиб, Жоли ва Питт энг яхши юристлар хизматидан фойдаланиш учун икки миллиондан ортиқ маблағ сарфлаган. Актриса 9 ёшли Маддокс, 17 ёшли Пакс, 16 ёшли Захара, 14 ёшли Шайло ва шунингдек, 12 ёшли эгизаклар Вивиэн ҳамда Ноксга якка ўзи васийлик қилиш учун курашган, аммо ҳаммаси у истагандек бўлмаган. Судья Жон Одеркирк болалар билан ишлаган мутахассис, гувоҳ ва психотерапевтларнинг фикрларини таҳлил қилиб, собиқ эр-хотиннинг болалар ҳаётида биргаликда иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилган. «Брэд шунчаки болалар билан кўпроқ вақт ўтказишни хоҳлаган ва Энжи бунинг олдини олиш учун барча имкониятларни ишга солгани аниқ эди», — дейди актёрнинг танишлари.

Фото: Cosmopolitan

Натижадан норози бўлган актриса қарор устидан шикоят қилмоқчи. «Уни ташвишланишига сабаб бўладиган бошқа масалалар ҳам бор эди. Аммо жараён якунига етди», — деган инсайдерлардан бири.

Жоли судьянинг болалар кўрсатмаларини қабул қилишдан бош тортишини адолатсизлик деб ҳисоблаган. Аввалроқ актриса, Брэд Питт билан ажрашиши карьерасига қандай таъсир қилганини сўзлаб берганди. Брэднинг қайнатаси жуфтликнинг ажрашишига куёвининг спиртли ичимлик билан боғлиқ муаммолари сабаб бўлганини маълум қилган.