• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Норозилик намойишлари ва навбатлар: Сурияда президент сайлови қандай ўтди? Фоторепортаж

    Сурияда 26 май — президент сайловларига овоз беришнинг асосий куни бўлди. Овоз бериш Башар ал-Асад режими томонидан назорат қилинадиган ҳудудда ўтказилди. 2000 йилдан бери давлатни бошқариб келаётган президент сайлов кампаниясининг фаворити ҳисобланади. АҚШ ва Европа Иттифоқининг етакчи давлатлари овоз бериш жараёнини қоралади, Россия эса овоз бериш қонуний олиб борилаётганини даъво қилмоқда. «РБК» Сурияда президент сайлови қандай ўтгани ҳақида фоторепортаж тайёрлади.

    Фото: Reuters

    Сурия президенти Башар ал-Асад ва унинг рафиқаси Асма Дамашқ атрофида жойлашган Дума шаҳридаги сайлов участкасида овоз берди. Ҳарбий можаро пайтида Дума бир неча йил давомида мухолифат назорати остида бўлган, 2018 йилда шаҳарда кимёвий қурол ишлатилган. Тўртинчи етти йиллик муддатга қайта сайланаётган Асад журналистларга мамлакатдаги урушни фуқаролар уруши деб атамаслик лозимлигини айтди.

    «Бизнинг бу ерда туришимиз шундан далолат берадики, Сурияда у ёки бу минтақа, у ёки бу диний жамоат ўртасида қарама-қаршилик мавжуд эмас. Сурияда ғарб таъкидлаётган фуқаролар уруши бўлмаган», — дейди у.

    Фото: «ТАСС»

    Сурияда 51 киши президентлик сайловида қатнашиш истагини билдирган эди, аммо атиги уч киши рўйхатдан ўтишга муваффақ бўлди. Сайловларнинг фаворити 55 ёшли Башар ал-Асад бўлиб, у 2000 йилда отаси Ҳофиз ал-Асад вафотидан кейин давлат раҳбари бўлган. Сайловларда, шунингдек, Социалистик Иттифоқчи партиясининг собиқ депутати Абдулла Саллум Абдулла ва ватанпарвар мухолифат вакили Маҳмуд Аҳмед Мурай иштирок этмоқда.

    Абдулла 1956 йилда Ҳалаб провинциясида туғилган. У Халқ Кенгаши (парламент) аъзоси, 2016—2020 йилларда парламент ишлари бўйича вазир бўлган.

    Президентлик учун учинчи номзод Маҳмуд Аҳмед Мурай 1957 йилда Дамашқ атрофида туғилган. У Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилотига раҳбарлик қилади, шунингдек, 2016 йил декабрида ташкил этилган «Мухолифат демократик фронти» бош котиби лавозимига эгалик қилади.

    Фото: Reuters

    Мамлакатда ва чет элда 18 миллионга яқин сурияликлар овоз бериш ҳуқуқига эга. Чет элдаги фуқаролар элчихоналарда овоз бериши мумкин. Ушбу сайлов 2011 йилда ҳарбий қарама-қаршилик бошланганидан буён ўтказилаётган иккинчи сайлов. Аввалги президентлик сайловлари 2014 йилда бўлиб ўтган эди. Овоз беришда Сурия фуқароларининг 73,5 фоизи иштирок этган. Башар ал-Асад 88,7 фоиз сайловчиларнинг қўллаб-қувватлаши билан сайловда ғалаба қозонган.

    Фото: Reuters

    Идлиб провинциясида сайловларга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Намойиш иштирокчилари ватандошларни сайлов участкаларига бормасликка ва «ўз уйини ўйлаб овоз беришни бойкот қилишга» чақирди. Идлибда сайловлар ўтказилмади, чунки провинция Туркия томонидан қўллаб-қувватланадиган мухолифат назорати остида.

    Идлибдаги норозилик намойиши

    Идлибдаги норозилик намойиши
    Фото: Reuters

    Овоз беришга қарши намойишлар нафақат Суриянинг Асад назорат қилмайдиган қисмида, балки бошқа мамлакатларда ҳам бўлиб ўтди. Мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган ва айни пайтда Германияда яшаётган сурияликлар Берлиндаги Сурия элчихонасида норозилик намойиши ўтказди. Истанбулда жойлашган мухолифат ва инқилобий кучлар миллий коалицияси сайловларни қонуний эмас деб эълон қилди. Коалиция раҳбари Наср ал-Харирининг таъкидлашича, амалдаги президент ўн йил олдин мамлакатда биринчи тўқнашувлар бошланганда қонунийлигини йўқотган.

    Фото: Reuters

    Янги муддатга қайта сайланаётган Башар ал-Асад ҳокимиятни тўлиқ ўзида сақлаб қолишга кафолат бермоқда. 2020 йилда мамлакатда парламент сайловлари бўлиб ўтган эди. Унда сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этган. Асаднинг «Baas» партияси бошчилигидаги ҳукмрон коалиция парламентдаги 250 ўриндан 177 тасини қўлга киритган.

    Фото: AP Photo

    Сайлов участкаларида узун навбатлар юзага келди. Мамлакатда ҳаммаси бўлиб 12 мингта сайлов участкаси ташкил этилган. Сайлов участкаларида фаоллик шу қадар юқорилигидан мамлакатда овоз бериш 5 соатга узайтирилди. 07:оо да бошланган жараён аслида 19:00 да тугаши керак эди, аммо ярим кечасигача давом этди.

    Мутахассисларнинг фикрига кўра, мамлакат қийин даврни бошдан кечираётган бўлса-да, Асад катта устунлик билан ғалаба қозониши керак.

    Бу йил яхши бошланмади — мамлакатда асосий маҳсулотлар нархи кескин кўтарилди, бензин ва бошқа ёнилғи етказиб беришда узилишлар қайд этилди, бу АҚШнинг янги санкциялари ва қўшни Ливандаги иқтисодий инқироз билан боғлиқ.

    Фото: Reuters

    Президентликка номзод Маҳмуд Мурай Дамашқда овоз берди. Қонун бўйича номзод 40 ёшдан кичик бўлмаслиги, мамлакатда камида ўн йил яшаган мусулмон бўлиши керак. Шунингдек, чет эл фуқаролигига эга бўлмаслиги лозим.

    Сайловчилар идентификацияси учун бармоқ изидан фойдаланилади

    Сайловчилар идентификацияси учун бармоқ изидан фойдаланилади
    Фото: Reuters

    Овоз бериш жараёни бир неча мамлакат вакиллари томонидан кузатилмоқда. Россия Давлат Думасидаги делегация раҳбари Дмитрий Саблин журналистларга сайловлар эркин ва халқаро стандартларга мувофиқ равишда ўтаётганини айтган.

    АҚШ, Франция, Германия, Италия ва Буюк Британия вакиллари сайловлар на адолатли ва на ошкора бўлиб ўтганини ва қонуний деб тан олинмаслигини таъкидлади. Ғарб давлатлари овоз бериш жараёни БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан келишилган Сурия можаросини сиёсий тартибга солиш параметрларига мос келмаслигини таъкидламоқда.

    Мавзуга доир:

    • Сурияда президент сайловида овоз бериш бошланди
    • Сурияда 51 киши президентлик сайловида қатнашиш учун номзодини қўйди
    • Суриядаги президентлик сайлови учун 3 нафар номзод рўйхатдан ўтказилди

    27.05.2021, 16:11   Изоҳ (0)   24920
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лукашенко Путин унинг рухсатисиз Байден билан Беларусни муҳокама қилгани учун кечирим сўраганини айтди

    27.05.2021, 14:35

    Ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган Мали президенти ва бош вазири истеъфо берди

    27.05.2021, 13:59

    Нигерияда кема ағдарилиши оқибатида 150 дан ортиқ одам чўкиб кетди

    27.05.2021, 11:28

    АҚШда темир йўл депосида отишма содир этилди. 8 киши ҳалок бўлди (видео)

    27.05.2021, 10:48

    АҚШ бомбардимончи самолёти Болтиқ денгизи устидан ҳақиқий авиабомбаларни олиб ўтгани маълум қилинди

    27.05.2021, 07:07

    Чехияда пандемия бошидан буён соғлиқни сақлаш вазири тўртинчи марта алмашди

    26.05.2021, 21:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 600 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 2 июл, 16:15

    Сувайш каналида нефть кемаси чўкиб кетди. Қурбонлар бор

    Дунё | 2 июл, 16:10

    “Барселона” футболчиси: “‘Реал’ — бутун дунё тан олган клуб”

    Спорт | 2 июл, 15:55

    Тошкентда Роҳат айланма йўли вақтинча ёпилгани сабаб тирбандликлар юзага келди (видео)

    Ўзбекистон | 2 июл, 15:48

    Эрон расман МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатди

    Дунё | 2 июл, 15:45

    Малида “Ал-Қоида”га алоқадор ҳужум сабаб 80 нафар жангари ўлдирилди

    Дунё | 2 июл, 15:35

    Ҳаёт учун хавфли: нима учун тор келиб қолган кийимлардан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.