• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Суаресга аталган мавсум, «ярадор» «Реал» ва беқарор «Барселона». Ла Лигада 2020/21 йилги мавсум якуни

    Европанинг топ-лигалари қаторида Испания чемпионатида ҳам 2020/21 йилги мавсум якунланди. «Дарё» Ла Лиганинг ортда қолган мавсуми қисқача таҳлилини тақдим этади.

    Сўнгги сонияларгача чўзилган интрига

    Сўнгги йилларда «Реал» ва «Барселона»нинг гегемониясига ўрганиб қолган ишқибозлар учун бу мавсум ўзгача ўтди. Чемпион номи сўнгги тургача ҳам аниқ бўлмади. Бундан ташқари 37-тургача лигани тарк этадиган бирорта жамоа номи маълум эмасди.

    Фото: Getty Images

    Диего Симеоне жамоаси узоқ вақт Примера пешқадамлигини ўзида сақлаб турди. Январь ойида «матрасчилар» энг яқин таъқибчидан 11 очко олдинда эди. Жамоа биринчи даврани шунчаки фантастик ўтказди: 19 ўйинда 16 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият. Бироқ иккинчи даврада жамоа кетма-кет очко йўқотишни бошлади. Мавсумнинг иккинчи қисмида Мадрид жамоаси 3 та мағлубият ва олтита дуранг қайд этди.

    Бироқ уларнинг бахтига «Реал» ва «Барселона» ҳам синхрон равишда очко йўқотишда давом этди. Катта ўйинларни ўз фойдасига ҳал қилишда тенгсиз «Реал» ўртамиёна даражадаги учрашувларни кўп бой бериб қўйди. Шунингдек, жамоага сўнгги турларда барқарорлик етишмади.

    Кетма-кет иккита мавсумни йиғлаб тугатган Луис Суарес эртаги

    Таъкидлаш жоиз, «Атлетико» мавсумни чемпионларга хос ирода билан ўтказди. Симеоне жамоаси 11 та учрашувни битта тўп фарқи билан ютишга эришди. Кўплаб ўйинларда жамоа ўз дарвозасидан тўп олиб чиққач, натижани ўзи томонга буришга муваффақ бўлди. Ва, албатта, бу борада Суаресдек «йиртқич»нинг ўрни беқиёс бўлди.

    Фото: Twitter

    Ла Лиганинг 2020/21 йилги мавсумдаги қаҳрамони, шубҳасиз, Луис Суарес бўлди. «Барселона» устози Рональд Куманга хуш келмаган ҳужумчи 2019/20 йилги мавсум якунида каталонлар сафини кўз ёши билан тарк этди. Бу аламзадалик мавсум давомида Суарес ва «Атлетико»га кўпинча фойда келтирди. Уругвайлик тажрибали футболчи мусобақанинг 11 та ўйинида «Атлетико»га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

    Суарес «Атлетико»га ўтиш асносида ўз жойини топди. Кутилганидек форвард ўз менталитетига мос жамоа ва мураббий билан иккинчи ёшлигини бошдан кечирмоқда.

    Луис «Вальядолид»га қарши кечган сўнгги тур ўйинида ҳам жамоасини уч очко келтирган голни урди. Бу гол «Атлетико»га нафақат ғалаба, балки чемпионликни ҳам олиб келди. Ўйиндан кейин Суарес йиғлади ва ўтган мавсум уни ерга уришганини ҳам бир эслаб ўтди...

    Фото: Twitter

    «Реал Мадрид» ва 60 жароҳат

    Зинедин Зидан жамоаси бу мавсум Примерада рақиблари қаторида жароҳатлар билан ҳам курашишига тўғри келди. Мавсум давомида жамоада 62 та жароҳат кузатилди (уларнинг 13 таси коронавирусга чалиниш ҳолати) — бу лига тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади. Эътиборлиси, жароҳатларининг деярли ярми мушаклар билан боғлиқ бўлди — бу клуб учун ўтган мавсумдагидан уч баробар, ундан аввалги уч мавсумдан икки баробар кўп деганди. Бунинг ортидан жамоада ички суриштирув ишлари ўтказилгани ҳақида хабарлар янгради.

    Фото: Getty Images

    Эден Азар, Серхио Рамос, Дани Карвахаль ва Федерико Вальверде мавсумнинг катта қисмини лазаретда ўтказди. Мавсумнинг иккинчи ярмида Зидан ҳимоя чизиғида кадрлар билан боғлиқ жиддий муаммога дуч келди. Марказий ҳимояда мунтазам ротация қилишга тўғри келди.

    Хуллас, франциялик мутахассиснинг штаби учун бу жуда оғир мавсум бўлди. Мадридликлар «Барселона»га қарши иккинчи даврадаги класико Начо—Милитао — марказий ҳимоя жуфтлиги билан ўтказишга мажбур бўлди. Апрель бошидаги бу ўйинда мавсум давомида Карвахалнинг ўрнини билинтирмай келаётган Лукас Васкес ҳам жиддий жароҳат олиб, мавсум охиригача сафдан чиқди.

    Зиданнинг бахтига марказнинг тажрибали футболчилари — Кроос, Модрич ва Каземиро барқарор ўйин намойиш қилди. Ҳужум чизиғида Карим Бензема катта кўламли иш бажарди. Индивидуал жиҳатдан олиб қараганда Бензема мавсумда энг яхшилардан бири бўлди.

    Юқоридагиларни ҳисобга олганда мавсум «Реал» учун ёмон бўлмагандек. Бироқ жамоа 11 йил деганда илк бор мавсумни совринсиз якунлади. Бу эса «Қироллик клуби»да кўпинча кечирилмайдиган ҳолат. Айни вақтда «Реал»даги асосий интрига Зинединнинг келажаги бўлиб турибди. Сўнгги хабарларга кўра, мутахассис ўйлаб олиш учун бир ҳафта муддат сўраган.

    Бартомеу даври асоратлари билан курашаётган «Барселона»

    «Барселона» бу мавсумда беқарор натижалари билан ёдда қолди. Баъзи ўйинларда 5-6 талаб гол урган каталонлар кейинги турда очко йўқотиши одатий ҳолга айланди. Шунингдек, жамоа Мессисиз деярли ҳеч нима қила олмаслиги яна кўриниб қолди. Аргентиналик футболчи мавсум давомида жамоа голларининг 1/3 қисмига муаллиф бўлди.

    Фото: Getty Images
    Ёзда Суареснинг қўйиб юборилиши эса «йил қовуни» бўлди. Сўнгги йилларда барқарор ўйин кўрсатиб келаётган марказий ҳужумчи асосий рақобатчилардан бирига деярли текинга бериб юборилди. Бу ишнинг унга муносиб ўринбосар топилмасидан қилиниши эса ҳақиқий бемаънилик бўлди. Суарес Ла Лига жорий мавсумида 21 та гол урган бўлса, каталонларнинг Брэйтуэйт—Гризманн—Дембеле ҳужум триоси биргаликда худди шу натижани қайд этди.

    Ла Лига 2020/21 йилги мавсуми якунлари

    Ла Лига 2020/21 йилги мавсумининг якуний жадвали

    Ла Лига 2020/21 йилги мавсумининг якуний жадвали
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    «Атлетико», «Реал», «Барселона» ва «Севилья» Чемпионлар Лигасига йўлланма олди. «Реал Сосьедад» ва «Бетис» Европа Лигасида ўйнайди. «Вильярреал» эса янги ташкил этилган Конференциялар Лигасида иштирок этади.

    Чемпионатни «Уэска», «Вальядолид» ва «Эйбар» тарк этди.

    Ла Лига 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши тўпурарлари

    Ла Лига 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши тўпурарлари
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Ла Лига 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши ассистентлари

    Ла Лига 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши ассистентлари
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Мавсумнинг энг яхши дарвозабони учун топшириладиган Самора соврини Ян Облакка насиб этди. «Атлетико» посбони мавсумнинг 18 та ўйинида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

    Фактлар, статистика ва рақамлар

    • Месси кетма-кет бешинчи марта Ла Лиганинг энг яхши тўпурари бўлди;
    • Луис Суарес «Барселона» ва «Атлетико» сафида Примерада ғолиб чиққан учинчи футболчи бўлди. Унга қадар Давид Вилья ва Арда Турон бу натижага эришганди;
    • «Реал» 11 йил деганда (2009/10 йилги мавсум) илк бор мавсумни совринсиз якунлади. Шунингдек, жамоа биринчи марта Зинедин Зидан билан мавсум давомида бирорта соврин қўлга кирита олмади;
    • «Атлетико» 86 очко тўплаган ҳолда чемпионликка эришди. Бу 2008 йилдан («Реал», 85) бери кузатилган энг паст кўрсаткич;
    • Ян Облак («Атлетико») бешинчи марта Ла Лигада мавсумнинг энг яхши дарвозабони бўлди;
    • «Барселона» 2007/08 йилги мавсумдан бери илк бор Ла Лигада кучли иккиликка кира олмади;
    • «Атлетико» Ла Лигада «Реал» ва «Барселона»нинг 6 йиллик гегемониясига чек қўйди.

    Мавсум қаҳрамонлари

    • Энг яхши ўйинчи: Луис Суарес («Атлетико»);
    • Энг яхши мураббий: Зинедин Зидан («Реал»);
    • Энг яхши ёш ўйинчи: Педри («Барселона»);
    • Энг яхши трансфер: Луис Суарес («Атлетико»).

    Мавсум рамзий терма жамоаси:

    Дарвозабон: Ян Облак («Атлетико»);

    Ҳимоячилар: Киран Триппьер, Марио Эрмосо (иккиси «Атлетико»), Жюл Кунде («Севилья»), Ферлан Менди («Реал»);

    Яримҳимоячилар: Каземиро, Лука Модрич (иккиси «Реал»), Маркос Льоренте («Атлетико»);

    Ҳужумчилар: Лионель Месси («Барселона»), Луис Суарес («Атлетико»), Карим Бензема («Реал»).

    «Дарё» талқинига кўра Ла Лига 2020/21 йилги мавсум рамзий терма жамоаси

    «Дарё» талқинига кўра Ла Лига 2020/21 йилги мавсум рамзий терма жамоаси
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Муаллиф: Нодирхон Ҳамидхонов

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    25.05.2021, 00:23   Изоҳ (0)   30101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бокс. Ўзбекистонлик икки боксчи Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади

    24.05.2021, 23:52

    Гарет Бэйл «Тоттенҳэм»да «Реал»даги сўнгги икки мавсумдагидан яхшироқ натижа қайд этди

    24.05.2021, 22:37

    Отабек Шукуров: «Биз ўзбекмиз, араблардан кўра чидамлироқмиз»

    24.05.2021, 20:59

    Испания терма жамоаси Евро—2020 учун қайдномани эълон қилди. Таркибда бирорта ҳам «Реал» футболчиси йўқ

    24.05.2021, 19:35

    Суарес «Атлетико» учун Месси «Барселона»га бўлганидан кўра муҳимроқ. Рақамлар буни исботламоқда

    24.05.2021, 18:02

    Роберт Левандовски Европа «Олтин бутса»сини қўлга киритди. У Месси ва Роналдуни ортда қолдирди

    24.05.2021, 15:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.