Самарқанд вилояти Нарпай туманида йўлни кесиб ўтаётган 24 ёшли йигитни юк машинаси уриб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Воқеа 18 май куни туман ҳудудидан ўтувчи М37 автомобиль йўлининг 106-километрида содир бўлган. Йигит йўлни пиёдалар йўлагидан кесиб ўтаётганида катта тезликда ҳаракатланиб келаётган юк машинаси уни уриб юборган.

Пиёда олган тан жароҳатлари оқибатда воқеа жойида ҳалок бўлган.

Бундан аввал Самарқанд туманида туркиялик ҳайдовчи бошқарувидаги Volvo юк машинаси уриб юбориши оқибатида 39 ёшли пиёда вафот этганди. Шунингдек, вилоятнинг Паст Дарғом туманида 71 ёшли отахон Damas уриб юбориши оқибатида, Пайариқ туманида 9 ёшли бола Damas уриб юбориши оқибатида шифохонада вафот этганди.