Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италиянинг Fendi модалар уйи фотокамера ва оптика ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Polaroid компанияси билан ҳамкорликда Vintage Polaroid OneStep Close-Up 600 номли моделни тақдим этди. Ушбу камера Polaroid 600 плёнкасида ишлайди ва қўлда бошқарилувчи чақноққа эга, деб хабар беради Esquire.

Фото: Esquire

Фото: Esquire

Шакли жиҳатидан қурилма 1990 йиллардаги оригинал камерани такрорлайди, бироқ корпуси иккиталик F ҳарфи шаклидаги турли рангларга эга Fendi монограммалари билан қопланган. Ушбу дизайнни Нью-йорклик рассом Сара Коулман ўйлаб топган: у монограмма нақшини худди «балиқ кўзи» объективи орқали суратга олгандай, ўзгартириб кўрсатган.

Фото: Esquire

Фото: Esquire

Камеранинг ўзи ҳар қандай вазиятда суратга олишни амалга ошира олмайди — Polaroid 600 плёнкасига «проявка» учун камроқ ёруғлик керак. Фотоаппаратга 120 сантиметрдан бошланувчи фокусли 110 миллиметрли объектив ўрнатилган ва у 60—120 сантиметр оралиғида макросуратга олишга мўлжалланган объективга эга.

Камерани Fendi сайти орқали онлайн томоша қилиш, бренднинг бутун дунёдаги дўконлари орқали 950 доллар эвазига харид қилиш мумкин.

Аввалроқ Polaroid «Юлдузлар жанги» мавзусидаги камера ва фотоплёнкани тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хитой Фарғонада биочиқиндилардан энергия олиш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин
Маҳаллий
Қашқадарёда туман ҳокими рўзадорларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда 
Маҳаллий
“Ўзгидромет” келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди