Тошкентнинг айрим кўчаларида автомобиль ҳаракати «Тошкент Беш ташаббус» тадбирлари доирасида чекланади, дея хабар қилмоқда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Ёшлар учун «Тошкент Беш ташаббус» тадбирлари ўтказилиши муносабат билан 2021 йилнинг 21 май кунидан 25 май кунига қадар соат 06:00 дан 00:00 гача қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:

  • Буюк Турон кўчасининг Алишер Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
  • Зарафшон кўчасининг Алишер Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
  • Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчаси ва Амир Темур шоҳкўчаси оралиғидаги қисми;
  • Мустақиллик шоҳкўчасининг Зарафшон кўчаси ва Амир Темур хиёбони оралиғидаги қисми.

Бундан аввал Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми 18 майдан бир ярим ойга ёпилиши ҳақида хабар берилганди.