Ўзбекистон Президентининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Бош прокуратура томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган мазкур қарор хотин-қизларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш, ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатларининг барвақт олдини олиш, мутасадди давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган.
Қарор билан:
- Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази негизида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёллар реабилитация ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди ҳамда асосий вазифалари белгиланди;
- Мавжуд 197 та Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларини оптималлаштириш ҳисобига 29 та Марказ қолдирилиб, уларнинг штат бирликлари белгиланди;
- Марказлар фаолиятига оид ташкилий масалалар тартибга солинди, уларга жойлаштириладиган шахслар тоифасига аниқлик киритилди;
- Хотин-қизлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, ушбу йўналишда фаолиятни амалга оширадиган вазирлик ва идораларга қўшимча вазифалар юкланди.
Изоҳ (0)