• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Фақат ҳақиқат, мисқолдек ҳам ёлғон ортиқча». Болалар адабиётида инқилоб ясаган Анни Шмидт

    Болалар адабиёти мутлақо бўлак олам. Унда катталарнинг диққинафас, кўнгилни парчалайдиган, тор-танқис кулбаси эмас, умуман, бошқа дунёси ҳукмрон бўлади. Бу гўшани безаб-ясатиб қувончга тўлдирадиганларни кашшоф деса арзигулик. Нидерланд болаларининг қалби, шуури, хаёлотига бир чимдим лахчани – адабиётга муҳаббатни ташлаган, «Дунёдаги энг ақлли бувижон» дея алқанган, оддий кутубхоначидан ёзувчига айланган Анни (Анна) Мария Гертруда Шмидт ҳам ҳақиқий ихтирочи – болалар кўнгли таржимонидир.

    Фото: Google Images

    Уй ишларида нўноғ-у, мутолаада чаққон

    1911 йили Нидерландиянинг Капелле шаҳарчасида руҳоний оиласида туғилган Анни камолотида отасининг хизматлари беқиёс. Ислоҳ этилган черков ходими бўлишига қарамай, отаси болаларини Гёте шеърияти жозибаси, Артур Конан Дойл насри топқирлиги билан улғайтирган. Адабиёт, шеър-у романларга зўр муҳаббат уйғота билган ота зиммасидаги вазифани тўла-тўкис бажарган дейилса муболаға бўлмайди. Худо юқтиргани ростми ёки тақдири илоҳий гўдакликданоқ йўлга солдими, ҳартугул, Ҳанс Кристиан Андерсен эртаклари таъсирида ўсган қизалоқ бора-бора индамас, ичимдан топ бўлиб улғаяди. Инсон қадри, туйғулар нега сийқалашаётгани, одамлар дард-ҳасрати, изтироби жамиятдаги нотенглик ва зўравонлик қизгинанинг кун-у тун ўйлайдиган мавзулари қаторидан жой олар, бирига жавоб топилса, олдига яна иккитаси қўшиларди.

    Болалик ўсмирликкача фақат китоблар даврасида, мутолаа завқи билан ўтаверади-ю, бундан негадир ота-она хавотирланади. «Эртага эгаси чиқиб, тўй-томоша билан олиб кетса-ю, уй ишларига нўноқлиги, рўзғорни эплолмаслиги билиниб қолса... нима бўлади?». Бесаранжом онанинг, кейинчалик отанинг ҳам хаёлидан шу «қўрқув» нари кетмайди. Охири, ўйлаб-ўйлаб китобхўр қизгинани Германияга, рўзғор тутишда, уйини гулдек яшнатиб ўтиришда эпчил холанинг олдига юборишга қарор берилади. Холанинг чаққонлигидан юқдими, юқмадими, буниси қоронғи, лекин Олмониядан қадрдон уйга юборилган ажиб-ажиб мактубларда Аннининг келажакда ёзувчи бўлиши мумкинлиги сезилиб қоларди. Хатларининг равонлиги, сўзларини бадииятга ўраб, қофиядор қилиб битиши, эҳтимол, тахминни тасдиқлагандир. Тикиш-бичиш, пишир-куйдир, тозала-қиртишла, ҳеч тугамас уй ишларидан андак нафас ростлаганда мутолаага шўнғийдиган қизалоқ энди катта-катта романлар, эпопея, том-том китоблар хатмига чоғланади.

    Фото: Google Images

    Кутубхоначидан ёзувчи чиққанда...

    Ҳокимиятга маҳкам ўрнашиб олган нацистларнинг беаёв қирғини, яқинлашаётган уруш ва қон ҳиди Аннини «зудлик билан», «сира кечиктирмай» уйга кетишга шошилтиради. Келажак қоронғи, эрта мавҳум бўлган кунлар бошланган, тобора авж олаётган жаҳон урушидан кимлар омон чиқиши номаълум ҳафталарда ота-она Аннини энди тинчгина касб – кутубхоначилик курсига ёздириб, андак таскин топадилар. Аввалига нуқул жавон чангини артиш, китобларни рўйхатга олиш, қироатчиларни кутиб-кузатиш, аллақандай семиз дафтарларни тўлдириш қизгинанинг зардасини қайнатиб, ҳафсаласини ўлдиради. Аммо вақт ўтиб, зерикарли, якранг кунлар ўрнини серзавқ йиллар эгаллайди. Янги ишига муккасидан кетиб, шунчалик меҳр қўйганидан, дурустгина, шаҳардаги каттагина кутубхонага директор бўлганини ҳам сезмайди. Кутубхоначилик уни зимдан ёзувчиликка тайёрлаётганини-ку, мутлақо фаҳмламасди.

    Фото: Google Images

    Аввалига ёзиш, ҳикоя, қиссалар тўқиш Аннига забт этилмас қоядек туюлади. Ҳар гал ёзув столига ўтирганида ёзолмаслик «касал»и қўзғар, варақ бети қора-қура бўялиб, сиёҳ доғига тўлиб кетаверарди. Тез орада нацистлар Нидерландияни ҳам эгаллаб, мамлакатда зиёлиман деганнинг, фикр-гапи борини аямай қиришга тушиб кетади. Катталар учун ҳеч нима ёзолмаслиги, уларнинг ўта биқиқ дунёсини тасвирлолмаслигини пайқаган Анни ўша йиллари ертўлаларда чоп этилиб, махфий тарқатиладиган болалар газеталарига шеърлар ёза бошлайди. Маърифат урушдан муҳим. Жанг-у қирғин бир кун тугар-битар, лекин болалар «йўқотилган авлод» бўлиб қолмаслиги шарт. Уруш йиллари ҳолландларга шу улуғ ният таскин берарди.

    Неча-неча миллион жисмни маҳв этган, кўзёшларни қуритган уруш ҳам тугади. Энди жиддий ишлаш, насрда ўзни синаш фурсати етди. 1950 йили илк шеърий китоб «Ҳуштакли чойнак» нашр этилгач, назмдан хийла чекиниб, насрга – эртаклар ёзишга ўтилади. Сал ўтмай «Йип ва Янекке» номли эртаклар тўплами ёзиб тугатилади. Қатор тилларга ўгирилиб, ўша йиллариёқ машҳурликка эришган китоб нидерланд болалар адабиётининг Олтин фондига киритилади. Аннининг номи энди газеталарда тез-тез тилга олинар, радиоларда эртаклари ўқилар, давра суҳбатларида унинг сўзига муштоқ, янги ёки ёзилажак асарларини биринчилардан бўлиб билишни хоҳлайдиган мухлислари кўпаяверди. Ҳали олдинда бундан юксак эътироф-у унвонлар кутаётгани, бутун дунё болаларига хаёл қилиш бахтини улашиши мумкинлигини эса адиба ўшанда тасаввурига ҳам сиғдиролмасди.

    Фото: Google Images

    Болалар адабиётида инқилоб

    Тақдирнинг яна бир инъомини қарангки, ёзганлари ҳолланд болалар адабиётида инқилоб ясади. Аввалги шакл-қолиплар – анъанавий ровийлик, зарбулмасалчилик, мистик эртаклар ўрнини реал ҳаёт манзаралари забт этди. Адабиётни мазмунан ва шаклан ўзгартиришга жиддий аҳд қилганмиди ё услуби шундай шаклланаётганмиди, ҳар ҳолда Аннининг эртак-қиссалари шунча йиллик китобларга қарши кўтарилган исёндек бонг урар, асрий андазалардан чекинаётгани эса икки карра ҳайратни оширарди. Қандай қилиб аждодларнинг минг йиллик йўлидан юрмай, ўз йўлингдан юриш мумкин? Бу одобсизлик ёки нодонлик эмасмикан? Анни ижоди ҳақида гоҳи шундай фикрлар ҳам учраб турарди. Вақти келиб, Нидерланд давлат мукофотини оларкан, Анни залдагиларга қарата: «Фақат ҳақиқат, мисқолдек ҳам ёлғон ортиқча» дея нега ва ким учун қўлига қалам олганини бир жумлада ифодалайди. Чинданам, энг фантастик жанрда ёзилган китобида ҳам ҳақиқат, адолат ва ҳаққонийлик бор бўйи билан силқиб туради.

    Китоблар пешма-пеш ўқилгани сари Аннининг шиддат-шижоати ҳам ошиб борар, энди сатрлар орасига фолклор мотивлари, юмор, фантастикани реализм унсурлари билан қориштириш гали ҳам етганди. Энди адиба ижодини сира хижолат бўлмай, ташвиш ҳам тортмай Андерсен, Линдгрен, Туве Янсон ижоди билан солиштириш, таққослаб баҳолаш мумкин бўлди. Уруш кўргани, машаққатларда тобланганига қарамай эртак-чўпчакларида фавқулодда юмор, кўтаринки кайфият ҳукмрон, мисоли қуёш чарақлаётгандек нур ўйноқларди. Қўшимчасига, «дағал, сертикан сўзлари»ни айтолмаса туролмайдигандек: «Улкан музқаймоқ қирол савлат-у ҳайбатини бежаб қўяди», дерди тап тортмай.

    Фото: Google Images

    «Иркит ўрдакча эдим, энди қари, иркит оққушман»

    Аннига довур ўтган болалар адиблари негадир зерикарли, рангсиз, андаза-шакли бир китоблар ёзишар, болалар ҳам буни мажбурлик ё синф жадвалидан ортда қолмаслик илинжида апир-шапир ўқир, лекин ҳеч вақони тушунмай, кўчада шаталоқ отишарди. Такрорланмас саргузашт ва сафарларни тасвирлаб, адабиётга ақлли, қувлиги бўртиб турган китобларни бериш фикри кундан кун пишиб-тўлишиб бораверади. Эртакларда энди газли сув, ранг-баранг тухум қўядиган товуқ, скрипкага ўйнайдиган от ва ҳоказо образлари «гапира» бошлади.

    Бир гал унга ноширлар жуда манфаатли, чўғи баланд буюртмани топширишади. «Болаларга шундай тўплам ҳолидаги китоб ёзингки, унда на тўқима образлар ва унда бирор чўпчак, ривоят, алмойи-алжойи гаплар бўлсин! Фақат «тоза реализм!» бўлсин дея қатъий шартни қўйишади. Майли, дейди-ю, кўнгли хижил тортиб, ёзишга уринади. Минг уринмасин, қани ёзолса! Ҳеч вақоси ўхшамайди. Йирик буюртма сира иккиланмай рад этилади. Шундан кейин вафотигача ҳукумат амалдорлари талабини тушунолмай ўтганини тез-тез тилга олади: «Нега болаларни мактабларда бу қадар зериктириб, китобдан бездириб ўқитиш керак? Кимга қандай фойда?».

    Шмидт хоним болаларга ишонар, уларни ўзига тенгдош-тенгқур ҳисоблаб, ҳар гал шумтакаларнинг тарафини олар, қалби ҳам боладек беғубор, навқирон эди. Туғилиб-ўсган юртида ҳурматини жуда жойига қўйишди, эъзозлаб ардоқлашди. Бунга ҳам қаноат қилмай: «Болалар адабиёти маликаси» деб алқашди. Асарларида юмор билан ҳаққоният қоришиб-битишиб кетганига, «Закий бувижон» деган ном ҳам насиб этди.

    1988 йили Норвегия пойтахти Ослода Ҳ.К.Андерсен номидаги Олтин медал мукофоти топшириларкан, анъанага мувофиқ адиба аввалдан тайёрлаган нутқини ўқиши сўралади. Шу чоғгача мукофотланганлардан фарқли, Анни бу гал ҳам ўз йўлини тутади. Юз йиллар аввал вафот этган Андерсенга хаёлан мурожаат қилиб:

    «Қадрли Ҳанс Кристиан, мана, мукофотингни олдим! Айтишим керакки, бахтлиман. Жуда узоқ йиллар иркит ўрдакча эдим, энди эса қари иркит оққушман. Аммо ҳар ҳолда оққуш! Ҳамиша ҳамроҳинг, Анни»
    дея нутқининг ўзига тегишли қисмини тамомлайди. Сўнг Андерсеннинг хаёлий жавобини ўқиб эшиттиради:
    «Қадрдоним Анни, мукофотимни олганинг билан қутлайман! Ўтинаман, фақат песалар ёзма. Мен ҳам уриниб кўрганман, лекин ўхшамаган. Шунинг учун ўзингнинг аҳмоқона, телба-тескари эртакларингни ёзавер, худди каминадек... Кўришгунча! Дўстинг Ҳ.К. Андерсен».
    Шеър-у эртаклардан ташқари ора-орада ашулалар, театр ва кабарелар учун яллалар, радио, телевизион шоуларга сценарийлар ёзар, юмор нималиги хусусида ёзувчи Симон Кармиггетга қўшилиб, маърузалар ўқир, турфа ҳолланд босма нашрларида доимий рукнлари мавжуд эди.

    Ўғли Флип ван Дуйн билан тақдирлаш маросимида

    Ўғли Флип ван Дуйн билан тақдирлаш маросимида
    Фото: Wikipedia

    1960 йиллари оиласи билан Франция жанубига кўчиб кетган адиба она юртига турмуш ўртоғи, кимёгар ва тадбиркор Дик ван Дуйн вафотидан кейин 1981 йили қайтиб келади. Ёлғиз ўғли Флип ван Дуйн билан шумшайиб қолади. Шунча йиллар бир ёстиққа бош қўйган ҳамроҳининг ўлими ёзувчини бироз тушкунликка солади. Лекин кўзмунчоқ болаларнинг ундан ҳар доим янги-янги асарлар, қувноқ шеърларни кутиши айрилиқ тафтини пасайтириб, уни яна ёзишга, яшашга ундайди, куч беради. Китоблари қоғозлардан экранларга кўчади. Энг машҳур қиссаси «Мушуклар маликаси Минуш» фильм қилиниб, оламшумул шуҳратга эришади, мукофотлар насиб этади. 1957 йилдаги рейтингда «Виплала» асари «Йил китоби» деб эълон қилиниб, кейинги йиллари Константейн Ҳёйгенс ва давлат мукофотлари насиб этади.

    Нидерланд тилидан ўзбекчага таржима қилинган «Мушуклар маликаси Минуш»

    Нидерланд тилидан ўзбекчага таржима қилинган «Мушуклар маликаси Минуш»
    Фото: Telegram / @akademnashr

    Минуш – виждон қўриқчиси

    Шу вақтгача ўзбек болалари Анни хонимнинг сара асарлари, кулгига бой, лекин ўта пишиқ, реал ҳаёт манзаралари манаман деб турган эртак-қиссаларидан бебаҳра қолаётганди. Ўтган йили нидерланд тилидан ўзбекчага ўгирилган, сурат-у иллюстрациялар билан бойитилган, «Академнашр» нашриёти чоп этган «Мушуклар маликаси Минуш» энди кўзчаларни қувнатиши аниқ. Адибага кутганидан-да зиёда шуҳрат, мукофот, эътироф келтирган, фильмларга кўчган қиссада ноҳақликка чидолмайдиган, азоб-изтиробдан қийналадиган болаларнинг катталар дунёсига исёни, адолат учун кураши тасвирланган. Жониворлар ва инсонлар азал-у абад дўст-иноқ бўлиб яшаши, жамиятда ҳамма тенг, ҳатто, забонсиз жониворнинг ҳам қадри борлиги ёрқин, ортиқча безаксиз тасвирланган воқеалар аввалида туради. Одамга айланган Минуш мушук эса гўё инсоннинг ғафлатда ётган виждонини уйғотишга юборилган фариштадек. Бир нафас ва ҳаяжонда ўқиладиган китоб сабаб Минушга ўхшайман деган қизалоқлар, Тиббедек жасур бўлгиси келган болажонлар адибага тинимсиз миннатдорлик хатлари, табриклар жўнатиб туришган. Ҳатто, улғайиб, оқ-қорани таниганида ҳам Анни хонимга «Болалигимизни безаб, дунё тартибларини тушунтирганингиз учун ташаккур!» қабилидаги мактублар келиши сира тинмаган.

    Анни Шмидтдан боши-охири йўқ хазина – миллат болаларига аталган китоблар қолди. Ўқиганнинг болалигини безаб, улғайганидан кейин ҳам энтиктирадиган, юрагини ҳапқиртириб, кўзидаги чўғни алангалатадиган асарлар муаллифи 1995 йили – роппа-роса 84 ёш-у бир кунни тўлдирганида эвтаназия йўли билан жон беради.

    Чарос Низомиддинова тайёрлади

    20.05.2021, 21:23   Изоҳ (0)   17594
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроилни тарк этмоқчи бўлганлар учун парвозлар йўлга қўйилди

    Дунё | 23 июн, 12:38

    Ўзбекистонда қимор ўйинларини реклама қилган 4 нафар вайнер судга берилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 12:30

    Винисиус “Реал” билан узоқ муддатли битим имзолайди

    Спорт | 23 июн, 12:25

    Суратга олиш жараёнида ҳомиладорлигини яширган актрисалар 

    Кино | 23 июн, 11:54

    Францияда келин ўз тўйида ўлдириб кетилди 

    Дунё | 23 июн, 11:52

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

    Реклама | 23 июн, 10:30

    Актриса Ҳанде Эрчел “Эмили Парижда” сериали юлдузи билан учрашди (фото)

    Шоу-бизнес | 23 июн, 11:48

    “Ўзгидромет” 24 июнда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 11:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.