Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида учинчи ўринга тушди

    19.05.2021, 00:10 20119

    Bloomberg Billionaires Index версиясига кўра, америкалик тадбиркор, Tesla компаниясининг асосчиси ва ижрочи директори Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидаги иккинчи ўринни бой берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    18 май куни Bloomberg Tesla акцияларининг арзонлашиши фонида Маскнинг бойлиги 3,16 миллиард долларга камайиб, 160,6 миллиард долларгача тушганини эълон қилди. LVMH корпорациясига, шу жумладан, Louis Vuitton ва Sephora брендларига эгалик қилувчи франциялик Бернар Арнонинг оиласи рўйхатнинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Bloomberg унинг бойлигини 161,2 миллиард долларга баҳоламоқда.

    Лекин Forbes аввалгидек Маскни Amazon асосчиси Жефф Безосдан кейин дунёнинг иккинчи энг бадавлат одами деб ҳисобламоқда. Журнал версиясига кўра, Маскнинг бойлиги 151 миллиард долларни, Арно оиласининг бойлиги 150 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

    2021 йилнинг бошидан буён Tesla асосчиси Жефф Безосни икки марта ортда қолдирди ва дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўринга кўтарилди. Лекин охирги икки ҳафтадаги воқеалар унинг бойлигини сезиларли даражада камайтирди.

    9 май куни тадбиркор NBC телеканалининг Saturday Night Live кўрсатувида бошловчи сифатида чиқиш қилди ва эфирда Аспергер синдромидан азият чекишини тан олди, ўзининг бизнес режалари ва ғояларидан кулди, шунингдек, ўзи бир неча маротаба гапирган Dogecoin криптовалютасини фирибгарлик деб атади.

    Шундан кейин Маск Tesla’нинг электромобилларга тўлов тариқасида биткоин қабул қилишни тўхтатаётганини, шунингдек, ўзининг криптоактивлари билан ҳеч қандай операцияларни амалга оширмаслигини маълум қилди. Миллардер бу қарорини биткоин майнинги учун қазиб олинадиган энергия манбаидан фойдаланилаётгани, улар эса иссиқхона чиқиндиларининг пайдо бўлишига олиб келишидан хавотирда экани билан изоҳлади.

    Шундан кейин криптобиржада биткоинннинг нархи кескин пасая бошлади. Маскнинг баёноти фонида Tesla акциялари ҳам 15 фоизга арзонлашди. Бунинг натижасида компаниянинг 21 фоиз улушига эгалик қилувчи Маск бир ҳафта ичида 20 миллиард доллар йўқотди.

    Кейинчалик Маск аввал 1,5 миллиард долларга баҳоланган криптоактивларини сотиб юбориш эҳтимолини инкор этмади. Ушбу баёнотлардан кейин криптовалюта нархларининг янги пасайишлари кузатилди — уч ой ичида биринчи марта биткоиннинг нархи 45 минг доллардан арзонлади.

    Маълумот учун, Tesla компанияси 24 март куни ўз маҳсулотлари учун биткоинлар билан тўлаш имкониятини қўшган эди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуролли кучлар тизимида қонунийликни таъминлашда ҳарбий прокурорларнинг назорати кучайтирилади 

    Бугун, 14:23

    Хитой ҳукумати дезинформация ва цензурага миллиардлаб доллар сармоя киритмоқда — АҚШ давлат департаменти

    Бугун, 13:42

    Ўзбекистонда сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тасдиқланди

    Бугун, 13:18

    Ханчжоу—2022. Абдумалик Ҳалоков ветнамлик рақибини қийинчиликсиз енгиб, чорак финалга йўл олди

    Бугун, 12:42

    Сенат кўп хотинликни тарғиб қилиш ва жамоат жойларида юзини тўсиб юришни тақиқловчи қонунни маъқуллади

    Бугун, 12:40

    Ханчжоу—2022. Муҳсин Ҳисомиддинов Осиё ўйинлари ғолибига айланди

    Бугун, 12:38

    Ўқитувчиларнинг 15 фоизи “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун овоз тўплашга жалб қилинган — “Юксалиш”

    Бугун, 12:25

    Тошкентнинг қатор туманлари ҳудудида октябрь бошида иссиқ сув таъминоти бир неча кунга ўчирилади

    Бугун, 12:10

    Пекиндаги Император саройи музейида Ўзбекистоннинг 18 та ноёб экспонати тақдим этилди

    Бугун, 11:52

    Нью-Йоркда кучли ёмғир ортидан кўчаларни сув босди. Шаҳарда фавқулодда режим эълон қилинди (видео)

    Бугун, 11:40

    Тавсия этамиз

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Бизнес

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистон қонунчилигида 1-октябрдан нималар ўзгаради?

    10:00 / 29.09.2023

    Сергелидаги портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилинади

    08:00 / 29.09.2023

    Ранбир Капур 41 ёшда: Актёр бўлишни истамаган ва ўзидан 11 ёш кичик актрисага уйланган Болливуд юлдузи ҳақида 

    15:00 / 29.09.2023

    Малида бортида “Вагнер” аскарлари бўлган самолёт портлаб кетди (видео)

    16:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво эълон қилинди

    11:00 / 29.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.